INFO XABAR📡 🇺🇿24/7


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O'zbekistonda va dunyoda nima gap? siyosat, iqtisodiyot, jamiyat, sport, madaniyat mavzulariga oid dolzarb tahliliy ma'lumotlar va tezkor xabarlar bizda!
@infoxabar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'ZBEKISTON JURNALI
ТАЙИНЛОВ

Бобожонов Асадбек Шухратжон ўғли Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси муассислигидаги «O‘zbekiston» журнали Бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

Асадбек Бобожонов Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканалида бошлаган. 2017-2023 йилларда муҳаррир, катта муҳаррир, ўз мухбири, 2018-2019 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги Ахборот-маслаҳат мультимедиа марказида мухбир, 2020-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг матбуот бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.


Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди. У бу лавозимда 45 кундан буён фаолият олиб бораётганди.

@infoxabar


Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.


Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради

Жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради.
@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистон: Президентлар кортежи
Телеканалларда кўрсатилмайдиган тасвирлар.

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бугун Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида қизиқарли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тафсилотлар: https://t.me/millatlararoqumita/9650

@infoxabar




Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади бу ҳақида Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

2022-йил 1-октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни, ҳудудларда эса ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил қилган.

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари сони эса қуйидагича:
2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар 2022-йил 1-январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “Э-ижара” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


NASA астероид траекториясини ўзгартириш миссияси муваффақиятли ўтганини эълон қилди

NASA ўтказган миссия доирасида кутилганидек, Диморф астероидининг орбитаси DART зонди билан техноген тўқнашувдан сўнг ўзгарди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

Зарбадан кейин олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатдики, Диморфнинг каттароқ Дидим астероиди атрофида айланиш даври 32 дақиқага, 11 соат 55 дақиқадан 11 соат 23 дақиқагача қисқарган. Бундан ташқари, иккита астероиднинг ўзаро позицияси ўзгарган.

DART миссияси самовий жисмнинг траекториясини ўзгартиришга йўналтирилган тарихдаги биринчиси бўлди. Тахминларга кўра, бундай технология келажакда ҳар қандай астероиднинг Ер билан тўқнашувининг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.

Ҳозир Диморф ва Дидим Ердан тахминан 11 миллион километр узоқликда жойлашган.
@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


Uzbekistan Airways авиакомпанияси Шаржа шаҳрига авиақатновларни уч бараварга кўпайтиради

2022 йил 31 октябрдан Uzbekistan Airways авиакомпанияси БААнинг Шаржа шаҳрига парвозлар сонини оширади.

Тошкент – Шаржа йўналишида авиақатонвлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, UzAirways мобил иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


Британиянинг янги қироли Чарльз III га тож кийдириш маросими 2023 йил 6 майда бўлиб ўтади

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


2022/2023-ўқув йилида истисно тариқасида 1-босқич талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади.

Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.


Талабалар учун контракт тўловларини тўлашнинг охирги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

@infoxabar


Санджар Джабаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С.Джабаров Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
INFO XABAR📡da Hayotbaxsh navolar:

💿Bahodir Mamajonov - Allaqachonlar

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


Тинчлик бўйича Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ фаоли, ҳозирда қамоқда бўлган Алес Беляцкий, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Россиянинг «Мемориал» ва Украинанинг «Фуқаро эркинлиги маркази» мустақил ташкилотига берилди.


"Пахтакор" "Навбаҳор"нинг мағлубияти учун пул мукофоти ваъда қилганми ?

"Бунёдкор" футбол клуби футбол бўйича Ўзбекистон супер лигасининг 20-турида "Навбаҳор"нинг 14 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясади.
Тарқалган хабарларга кўра, ўша ўйин учун "Пахтакор" томони "Бунёдкор"га рақибдан очко тортиб олиш эвазига кичик тахминан 9 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ваъда қилган — дейилган телеграмдаги "Футбол анализи" каналида.

Манба: https://championat.asia/uz/news/332065?utm_source=telegram&utm_medium=championatasia

@infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
INFO XABAR 📡 NOYOB KADRLAR

"Шум бола" фильмидан парча...

@infoxabar – бизда сўнгги хабарлар!
Кун давомида яхши кайфият тилаймиз😉👆


Япония Россия Федерациясидан 80 нафар шахс ва 9 ташкилотга қарши санкциялар киритди

@infoxabar


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Показано 20 последних публикаций.

42

подписчиков
Статистика канала