Хайрулло Бозоров: бугун қилинган меҳнат эртанги мўл ҳосил гаровидир
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон тумани фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўза ривожини кўздан кечирди.
Туман миришкорлари 9 минг 436 гектар майдонда пахтанинг «Султон», «С 65-24» ва «Андижон - 35» навларини етиштирмоқдалар. Мавжуд 216 та фермер хўжалиги аъзоларининг фидокорона меҳнати туфайли офтобга талпинган ниҳоллар тобора гуркирамоқда. Бироқ бу хотиржамликка асло асос бўла олмайди. Мўлжалдаги хирмон учун авжни зинҳор сусайтирмаслик лозим. Ахир тажрибали деҳқонлар “Август — ҳосилга ҳосил қўшиш зарбдор ойи” эканлигини яхши билишади.
Вилоят раҳбари «Мулла қозоқ», «Умиджон Барнохон», «Жаҳонгир Абдумажид Шоядбек», «Абдулҳамид ота», «Гулхумор», «Мамажон ўғли Рустам», «Бўстон келажаги Беҳруз», «Турон - 2018», «Аҳаджон Муҳаммадий», «Шоҳжаҳон Моҳларойим», «Бобуржон Тўламирзаев», «Давр тола», «Жаҳонгир Жавлонбек толаси», «Қўғайли эна», «Муқаддасхон Темирова» фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўзаларнинг парвариши, агротехник ишловларга эътибор қаратди ва ҳар бир майдондаги қаров юзасидан раҳбарларга индивидуал тарзда галдаги кечиктириб бўлмас амалий чора – тадбирлар бўйича вазифалар қўйди.
«Турон-2018» фермер хўжалиги раҳбари Козимжон Абдуллаевнинг таъкидлашича, суғориш сифатли бажарилсагина шаклланган ҳосил нишоналари сақлаб қолинади. Шунинг учун мироблардан жиддий эътиборли бўлиш ва маҳорат талаб этилади. Қатор ораларига экин ҳолатига қараб сув таралса, ғўзалар қониб ичса кўсакнинг мағзи тўқ, пахтанинг сифати юқори бўлади. Бежиз “Асад суви — асал суви” деб айтилмаган.
«Гулхумор» фермер хўжалигининг тажрибали раҳбари Гулхумор Тоғаеванинг билдиришича, ҳосил тақдири ҳал бўладиган ушбу ойда деҳқонлар қатор оралаб юриб, ён шохларни чеканка қилиш баробарида ғўзаларни «варақлайдилар». Бу саъй – ҳаракатлар туфайли аввало, гамбос касаллигининг тарқалишига йўл қўймайдилар. Даланинг қайси жойида ҳолат қандайлигини аниқлайдилар ва навбатдаги юмушларни белгилаб оладилар. Қолаверса, «варақлаш» орқали экин бағрига шабада югуртириб, ҳосил элементларининг димиқмаслигига эришиб, баракасини таъминлайдилар. Аслида, ғўза бободеҳқоннинг меҳридан яшнайди, унинг кечаю - кундуз демай тўккан пешона тери эвазига бебаҳо ҳосил тўплайди.
- Август деҳқончилик тақвимига кўра асад ойига тўғри келади. Халқимизнинг “Асад — экинингни ясат” деган ажойиб мақолидан ҳам англаш мумкинки, ҳосил тақдири ҳал бўладиган бу ойда фермер ва деҳқонлар зиммасида улкан масъулият турибди. Ғўза парваришидаги энг муҳим паллада амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг ўзига хос жиҳатларини бекаму кўст адо этиш, экинни том маънода “ясатиш” керак. Бунда биринчи шарт экинни қақрашга қолдирмай, вақтида тўйинтиришдир. Шунинг учун мазкур масъулиятли даврда фермер ва мутахассислар, мироб-у механизаторлар, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур, - деди Хайрулло Бозоров.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov