"ɪɴᴅɪᴠɪᴅ" ɴᴛᴍ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
❗️Улар кўчада қолишди

Халқимизда “Ўт ва сув балосидан ўзи асрасин”, деган нақл бор. Бу балолар йиллаб йиққан-терганни зумда йўққа чиқаради.

Афсуски, шундай офатга дуч келиб, бору йўғидан ажраб қолаётганлар учраб турибди.

Ўтган кунлар давомида “Чашма” маҳалласида яшовчи Имомали Анваровнинг уйи электр жиҳозларидан чиққан учқун сабаб бутунлай ёниб кул бўлди.

Кўз очиб юмгунча содир бўлган ёнғин сабаб бир оила кўчада қолди!

Паркентликлардаги меҳр-оқибат, ҳиммат, муҳтожга кўмак беришдек чин инсоний фазилатдан ҳар қанча фахрлансак оз.

Буни тушунган, билганлар Имомали Анваровга ўз ёрдамини беришга шошилаяпти. Топганидан орттирганини бериб, далда бўлаяпти.

Келинг, азизлар Имомали Анваровнинг синовли кунлари тезроқ ортда қолишига кўмаклашайлик!

Шу сабаб, унинг пластик рақамини қуйида ёзиб қўйдик. Ҳар ким савоб йўлида, чин ихлос билан маблағ ўтказиб берса, бу оилани ҳаёти тезроқ изга тушиб кетган бўларди.

Халқ банки: 86 00 06 10 5029 8917 Карта Имомали Анваров номига очилган.

@parkent_tongi


DXX akademiyasiga qabul boshlandi

▪️2022/23-o‘quv yili uchun DXX akademiyasi bakalavriatiga hujjatlar dxx.dtm.uz sayti orqali topshiriladi. Hujjat topshirishning oxirgi muddati – 10-noyabr.

Akademiyaga faqat erkak jinsidagi O‘zbekiston fuqarolari qabul qilinadi. Ularga qo‘yiladigan talablar:
— Qurolli Kuchlar safida muddatli (1 yillik) harbiy xizmatni o‘tagan yoki o‘tayotgan bo‘lishi yoxud maktab, kollej va litsey bitiruvchisi bo‘lishi kerak;
— sog‘lig‘ining holatiga ko‘ra yaroqli deb topilgan bo‘lishi kerak;
— bo‘yi 170 sm dan past bo‘lmasligi kerak.

@ibrohim_mc
@individ_ntm


Darveshga:
– Bir odam sen to‘g‘ringda har xil gaplarni gapirdi. – deyishdi.

Darvesh:
– Sahifa o‘ziniki, uni istaganidek to‘ldirsin! – deb javob berdi.

Rumiy

@individ_ntm


Barcha o'qituvchi va murabbiylarni kasb bayrami muborak bo'lsin.
Sizning mashaqqatli va ulkan savobli faoliyatingizga ravnaq, o‘z sohangizda yuksak marralarni yo‘qotishlarsiz zabt etishingizni tilab qolaman!

Hurmat bilan @ibrohim_mc


#Факт

Ўқишга кириш натижалари. Жами маълумотлар битта жойда. Қуйида танишишингиз мумкин.

Ангрен шаҳри
✅Жами битирувчи – 2417
🔹Ўқишга кирганлар – 899
📊Фоиз ҳисобида – 37,2

Бекобод шаҳри
✅Жами битирувчи – 1181
🔹Ўқишга кирганлар – 296
📊Фоиз ҳисобида – 25,1

Бекобод тумани
✅Жами битирувчи – 1862
🔹Ўқишга кирганлар – 735
📊Фоиз ҳисобида –39,5

Олмалиқ шаҳри
✅Жами битирувчи – 1950
🔹Ўқишга кирганлар – 762
📊Фоиз ҳисобида –39,1

Бўстонлиқ тумани
✅Жами битирувчи – 2034
🔹Ўқишга кирганлар – 526
📊Фоиз ҳисобида –25,9

Чирчиқ шаҳри
✅Жами битирувчи – 1903
🔹Ўқишга кирганлар – 605
📊Фоиз ҳисобида –31,8

Паркент тумани
✅Жами битирувчи – 2219
🔹Ўқишга кирганлар – 480
📊Фоиз ҳисобида –21,6

Юқори Чирчиқ тумани
✅Жами битирувчи – 1581
🔹Ўқишга кирганлар – 409
📊Фоиз ҳисобида –25,9

Янгийўл тумани
✅Жами битирувчи – 2265
🔹Ўқишга кирганлар – 339
📊Фоиз ҳисобида –15,0

Оққўрғон тумани
✅Жами битирувчи – 1459
🔹Ўқишга кирганлар – 366
📊Фоиз ҳисобида –25,1

Бўка тумани
✅Жами битирувчи – 1682
🔹Ўқишга кирганлар – 390
📊Фоиз ҳисобида –23,2

Оҳангарон тумани
✅Жами битирувчи – 1211
🔹Ўқишга кирганлар – 333
📊Фоиз ҳисобида –27,5

Зангиота тумани
✅Жами битирувчи – 1841
🔹Ўқишга кирганлар – 313
📊Фоиз ҳисобида –17,0

Чиноз тумани
✅Жами битирувчи – 1849
🔹Ўқишга кирганлар – 346
📊Фоиз ҳисобида –18,7

Пискент тумани
✅Жами битирувчи –1270
🔹Ўқишга кирганлар – 392
📊Фоиз ҳисобида –30,9

Тошкент тумани
✅Жами битирувчи – 2050
🔹Ўқишга кирганлар – 332
📊Фоиз ҳисобида –16,2

Қуйи Чирчиқ тумани
✅Жами битирувчи – 1558
🔹Ўқишга кирганлар – 361
📊Фоиз ҳисобида –23,2

Қибрай тумани
✅Жами битирувчи – 1542
🔹Ўқишга кирганлар – 410
📊Фоиз ҳисобида –26,6

Янгийўл шаҳри
✅Жами битирувчи – 974
🔹Ўқишга кирганлар – 216
📊Фоиз ҳисобида –22,2

Оҳангарон шаҳри
✅Жами битирувчи – 559
🔹Ўқишга кирганлар – 163
📊Фоиз ҳисобида –29,2

Нурафшон шаҳри
✅Жами битирувчи – 583
🔹Ўқишга кирганлар – 158
📊Фоиз ҳисобида –27,1

Ўрта Чирчиқ тумани
✅Жами битирувчи - 1859
🔹ОТМга кирганлар - 539
📊Фоизи - 29,0

@ibrohim_mc
@individ_ntm


Толибон ДТМга мандатни чиқариши учун 16 соат вақт берди 😂👇

@individ_ntm


Умидвор ёшларнинг талабига жавоб бера олмайдиган Давлат тест маркази фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак. Давлат тест маркази мутасаддилари халқ олдида ҳисобдорлигини англаб, ўз ҳаракатларига вақтида изоҳ беришлари керак — президентликка бўлажак номзод Мақсуда Ворисова кечикаётган мандат ҳақида.


❗️Juda ko'plab yoshlarimiz tomonidan oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish uchun o‘tkazilgan test sinovining yakuniy natijalari — mandat kechikayotgani yuzasidan e'tirozlar kelib tushmoqda.

Yoshlarning murojaatlari sabab Davlat qabul komissiyasi bilan bog'landim. Mandat natijalari tez kunda (katta ehtimol bilan yaqin 1-2 kun ichida) e'lon qilinishini aytishdi. Shu sababli abituriyent-yoshlarimizdan va ularning yaqinlaridan yana biroz sabrli bo'lishni so'ragan bo'lardim.

Shu o'rinda, mas'ul tashkilot sifatida Davlat test markazi ham rasmiy bayonot berib qo'ysa, ortiqcha savollar va tushunmovchiliklarning oldi olingan boʻlardi.

@alisher_sadullaev


❗️Фарзандини хорижга ўқиш юбормоқчи бўлаётган ота-оналарга мурожаат!

Айниқса, кейинги йил Ўзбекистонга “перевод” қилиш илинжида фарзандини (ёки ўзи) хорижга (айниқса, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга) ўқишга юбормоқчи бўлаётганлар охиригача эшитишларини илтимос қилар эдим.

Балки бу ерда айтилган гаплар кимларгадир ёқмас, балки кўнглига тегар ёки ўзимни айбдор қилишар, аммо буни айтмасам бўлмасди.

Айтган фикрларимдан кимлардир ўзи учун тўғри хулоса чиқарса, бундан хурсанд бўламан. 22 дақиқа вақтингизга рози бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈


Bir soat bo'masdan yarim odam chiqib bo'ldi 😂🤦‍♂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар агар бу йил ҳам ўқишга кира олмасанг мени дада дема….😂


​​Айтишларича мана бу х-вариант саволлари эмиш, ўша ерда тайёргарлик кўраётган абитуриентлардан келган расмлар.


Айтишларича мана бу х-вариант саволлари эмиш, ўша ерда тайёргарлик кўраётган абитуриентлардан келган расмлар.

Билгичлар бўлса, ҳой деб юборинглар.

@tentakminds


Хушнудбек тест синовлар ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашишни таклиф қилибди. Мен ҳам ўша кунни эслагим келди.

Менинг ҳаётимда “1 август” 5 августда рўй берган.

1994 йилда кириш тест синовлари 5 августда ўтказилган. Ўша йили абитуриентлар биринчи марта тест асосида ўқишга қабул қилинган. Мен бу тарихнинг бошини кўрганман))

3 август куни ҳаммамизни тўплаб қўлимизга имтиҳон варақаси топширишди. Мактабни эндигина битирган, ўзининг билимига жуда кам ишонган қиз эдим. Абитуриентлар орасида республика фан олимпиадасида юқори балларни олган йигит-қизларни кўриб бир қўрқсам (улар ростан кучли эди), аввалги йиллар йиқилиб, такрор ҳаракат қилаётганлардан ўн қўрқардим (улар менинг назаримда ўта тажрибали, генийлар).

Қўлимга имтиҳон варақамни олиб қарасам, исмимни Раҳима деб ёзиб қўйишибди. Шоҳиста, Шоҳида каби яқинроқ исмлар бўлса ҳам майли эди, Шаҳноза қаёқдаю Раҳима қаёқда? Отамнинг исми Мирзараҳим, шунга адаштиришганми, билмадим.

Варақани янгилаб берамиз, ўша куни эртароқ келсангиз оласиз деб олиб қолишди.

5 август эрта тонг соат 7 да университетга етиб келдим. Бироз ўтиб абитуриентларни киритиш бошланди. Менинг имтиҳон варақамдан дарак йўқ. Менга ўхшаган яна бир-икки йигит-қиз чеккароқда кутиб турибмиз.

Соат 8:30, онам етиб келдилар, лекин имтиҳон варақам келмади(((

Наҳотки, дугонам Феруза (“инязга” топширган) билан кечалари ухламай тайёрланганимиз, муҳит ва шароитнинг қаршилигини енгиб ҳаракат қилганларим бекор кетса, шу арзимас хатони деб қолиб кетсам? Бошқалар учун балки бир йилгина ҳеч нима эмасдир, аммо менга шарт қўйилган: бу йил ўқишга кира олмасанг, узатиб юборамиз! Узатиб юборишарди ҳам...

Соат 8:45. Ҳамма кириб кетди, фақат 4 тагина “номи адашган” абитуриентлар турибмиз. Кўзимда ёш айлана бошлади. Атрофдагиларнинг раҳми келяпти, университет маъмуриятини уришяпти, бизга судга беринглар дейишяпти. Мен эса ҳозир уйга қайтиб борганимдан кейин қандай аччиқ ва узоқ йиғлашимни тасаввур қилиб турибман.

Узоқдан таниш маъмур йигит кўринди. Олдига югуриб бордик – қўлида варақаларимиз! У йўл-йўлакай варақаларни бизга тарқатиб, узр сўрай-сўрай “чопинглар” деди. Ғирт кино.

Аудиторияга кирсам, барча пана жойлар банд, менга 1-парта қолибди. Аммо аудиторияга кирганимдан, 1-партага етиб келганимдан жуда хурсанд эдим.

Ўша йили 30 кишилик аудиторияга фақат 2 та вариантда тест саволлари тарқатилди. Ахборономалар чиқмаган, саволлар банки жуда камбағал, қандай йўналиш ва типдаги саволлар бўлишини абитуриентлар билишмайди, ҳатто машқ учун ечиб кўришга ҳам тестлар йўқ. Тестлар тузилиши ва ифодаланиши ҳозиргидан соддароқ эдию, лекин осон эмасди.

Яхши томони, ҳали“бункер”, “паравоз”лар ўйлаб топилмаганди.

Албатта, бир-биридан кўчиришлар, шпаргалкадан фойдаланишларга кўзим тушди, аммо менинг диққатим фақат ўзим ечаётган тестда. Соат 12 да жавоблар варақасини топшириб чиқдим.

24 август куни жавоблар эълон қилинди. Мен 207 балл тўплаб, рўйхатнинг 8-қаторида, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилингандим. Ўтиш балли 180 бўлган.

У вақтлар саволлар сони кўп эди, ҳар бир йўналиш бўйича 48-50 тача савол берилганди. Биринчи йўналиш – она тили ва адабиётидан 48 та саволнинг 47 тасига тўғри жавоб берибман, тарихдан 26 та, инглиз тилидан 20 та.

Мен ўқишга кирдим, демак кириш имтиҳонлари адолатли ўтказилди деган субъектив хулосам ўқишнинг биринчи ойидаёқ тубдан ўзгарди. Рейтингда энг юқори балларни олиб кирганлар кимларнингдир қариндошлари, энг қуйи балл олиб, тўлов-контракт асосида ўқиётганлар эса жуда билимли курсдошларимиз бўлиб чиқишди.

Бир қизимиз 180 балл тўплаганидан норози бўлиб аппеляцияга берганди, ДТМдан текширишса, у аслида 201 балл тўплаган бўлиб чиқди. Негадир ДТМдан университетга етиб келгунча айримларнинг баллари ўзгариб қолганди. Хуллас, ўзига яраша қандайдир ўйинлар бўлганини, фақат омадим чопиб ўша ўйинлар мени четлаб ўтганини билдим.

Кейинги йилларда эса тест саволларининг вариантлари кўпайди, мураккаблашди, айланма йўллар, айёрроқ кулранг схемалар ўйлаб топилди.

Бу ёғи энди ўзингиз билган бошқа тарих.

@shahnozxon


​​Инсайд маълумотларга кўра Х вариант чиқишни бошлабди, аниқлаштирмоқдаман, энди Миллий сертификатни тинчитдик деганда буниси чиқиб турибди.

Агар кимда ким Х-вариант ҳақида билиб туриб менга хабар бермаса, хоин.

Ручка олиб дафтарчангизга ёзиб қўйинг.

tentakminds


Davlat test markazi direktori o'rinbosari Sardor Rajabov o'zining Telegram kanalida yozyapti☝🏻

Akaxon, ja unaqa kulib tashlamang. Kerak bo'lsa, 100 marta yuklab olish kerak. Bilib bo'lmaydi-da, sizlarga ishonch yo'q. Tap etib bot-motlaring, sayt-paytlaring ishlamay qolishi mumkin. Keyin sizlar ko'rmaslik va ko'rinmaslik funksiyangizni yoqib olasizlar. Jabr chekkan yana shu abituriyent bo'lib qolaveradi. U abituriyent to'ppa to'g'ri ish qilgan.

Ochig'i bu postingiz yemadi, aka😉

Kanalga ulanish:
➡️ @masofatalim


​​Пост хатоми ёки техник хатоми?

Мана бу пост хато экан, ҳеч қандай фанлар мажмуаси ўзгармаган экан деб обуначилар мурожаат қилишмоқда.

Азизлар, аввало пост хато эмас, ДТМ директор ўринбосари чатда ҳеч нарса ўзгармаган, бу техник хато деб ёзди, лекин бу техник хато бўлиши учун ДТМ ўз сайтида бунга расмий муносабат билдириши керак, чунки чатда айтилган гап билан техник хато бўлиб қолмайди. Сайтда эса бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунинг учун ҳозирча расман эълон қилинган фанлар мажмуасига кўра янгиланган фанлар мажмуасида айрим йўналишлардаги тест фанлари ўзгариб қолгани кузатилган. Жумладан:

5111900 - Дефектология (фаолият турлари бўйича)
5111901 - Дефектология: логопедия
5111902 - Дефектология: сурдопедагогика
5111903 - Дефектология: олигофренопедагогика
5111800 - Мактабгача таълим
5112700 - Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси
5510700 - Олий ҳамширалик иши

Аввал ушбу йўналишларда Биология ҳамда Она тили ва адабиёт фанидан тест бўлиши белгиланган эди (аввалги йилларда ҳам шунақа бўлган).

Янгиланган мажмуада эса Биология ҳамда Кимё фанлари кўрсатилган.

Бу ҳозирча хато эмас, ўртоқлар! Ботга бу масала бўйича мурожаат қилишни бас қилинг. Қачон ДТМ ва Қабул комиссияси расман техник хатога йўл қўйилганлигини тан олади, шунда расмий муносабат билдираман.

Показано 20 последних публикаций.

17

подписчиков
Статистика канала