Захиралар 43 млрд долларга яқинлашдиЎзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ошиб,
42,9 млрд долларга етди.
Январь ойида захиралар ўсишига олтин сабабчи бўлди. Унинг қиймати 32 млрд доллардан
35,1 млрд долларга кўпайди. Олтиннинг ҳажми 10 тоннага ортиб,
392 тоннага етди.
Шунга қарамай, хорижий валютадаг захиралар 8,6 млрд доллардан
7,3 млрд долларгача сезиларли қисқарди.
❗️Бугун олтин нархи троя унцияси учун
2 900 долларга етиб, янги рекордни қайд этди.
📷: Bloomberg
@bankir