ЭЗГУЛИК ЭШИКЛАРИ БИСЁРДИР
Қанчадан-қанча амаллар борки, улар туфайли беҳад кўп ажр-савобларга эга бўлиш мумкин.
Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Одам фарзанди учун қуёш чиққан ҳар кунда садақа бордир!
- Ё Расулуллоҳ! Биз қаердан олиб ҳар куни садақа қила оламиз? - сўрашди саҳобалар.
- Яхшилик эшиклари бисёрдир, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам - Тасбеҳ, ҳамд, такбир, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш, кар одамга (керакли гапни) эшиттириш, кўр кишини етаклаб юриш, йўл-йўриқ сўровчига йўл-йўриқ кўрсатиш, ёрдамга муҳтож, бечораҳол одам билан оёқларинг кучига таяниб ҳаракат қилишинг (яъни унга ёрдам бераман деб елиб-югуришинг), заиф кишининг (оғирини) билакларинг қуввати билан кўтаришинг, мана шуларнинг барчаси сенинг ўзинг учун қилган садақангдир!
(Ибн Ҳиббон ривоятлари).
- Одамлардан ўз ёмонлигингни тийсанг, бу садақадир.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
- Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир...
Челагингдаги сувни биродаринг челагига бўшатиб беришинг ҳам садақадир.
(Термизий ривоятлари).
"40 Ҳадис, Шарҳ ва изоҳлар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz