РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛГИЛАРИ
"Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирармидинг?"дейилди.
"Ҳа. Кўпинча у зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришарди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишар, кулишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар", деди".
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилиннади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар".
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солганимда кўзларига сурма суртилган дер эдим. Ҳолбуки, сурма бўлмасди".
Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим".
Иккисини Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz