СИЗНИ КЎРОЛМАЙ ҚОЛСАМ НИМА ҚИЛАМАН?!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
- Эй Аллоҳ Расули! Сиз менга ўзим ва фарзандларимдан-да маҳбуброқсиз! Уйимда ўтириб сизни эслаб қоламан ва фироқингизга чидай олмай, келиб сизни кўрибгина хотиржам бўламан.
Ҳар қачон ўлимим ва вафотингизни ўйласам қўрқаман-ки, сиз вафот қилиб жаннатга кирсангиз у ерда набийлар билан бирга олий мақомда бўласиз. Мен ҳам ўлимимдан сўнг жаннатга кирсам, у ерда сизни кўролмай қолишдан қўрқаман, - деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бирон сўз айтмасларидан илгари Жаброил алайҳис-салом ваҳий келтирди:
"Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!".
(Нисо сураси, 69-оят.)
Тобароний ривояти.
Жаннат - бандага бериладиган энг улуғ неъмат. Зотан, у жой Аллоҳ рози бўлган бандалар макони бўлади. Муҳаббат шавқида ёнган қалблар эса, ўша ерда ҳам маҳбуби висолидан айрилиб қолиш хавфида бўлади!
☪ imon.uz @imonuz