ЭҲТИЁТ БЎЛ.
Гуноҳкорларга сал юмшоқроқ муомалада бўлинг! Аллоҳдан қўрқадиган киши қанчалар кўп тоат қилмасин охири хотимаси қандай бўлиши номаълум. Аксинча, қанча-қанча осийларнинг хотимасини Аллоҳ хайрли қилган.
Аллоҳ таоло итни суғорган зинокор аёлни мағфират қилган.
Умрида ҳеч қандай яхшилик қилмаган бир киши кишилар ўтадиган йўлдан тиканни олиб ташлагани учун Аллоҳ уни мағфират қилган.
Аллоҳ таоло 100 инсонни ўлдирган инсонни тавба қилгани учун ернинг танобини ўзгартирди ва уни мағфират қилди.
Бунга хилоф ўлароқ ўз биродарига "Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сени ҳеч қачон мағфират қилмайди", деган обиднинг амалини бекор қилди. Аллоҳ таоло: "Ким экан у Менинг номим ила фалон бандани кечирмаслигим учун қасам ичадиган? Мен ўша фалончини мағфират қилиб обиднинг амалини ҳабата қилдим", деди.
Биродар! Ўзингдан ажабланишдан эҳтиёт бўл. Биродарингни ҳолини таҳқирлама. Чунки ужб ҳалок қилгувчидир. Эҳтимол сенинг ужбинг Аллоҳ наздида биродаринг гуноҳидан ёмонроқдир.
Ужб қалб офатларидандир. У ёмон хотимага ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аллоҳдан офият сўрайлик!
Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Тиб ва Шифо канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKG0iRp48r65TXK1Q