Ilm ziyosi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Якшанба тонги сизга хайрли ва барокатли келсин!

Бугуннинг сахифасини ҳам Аллоҳнинг етказганига шукр қилиб очмоқдамиз!

Банда тақдиридан тақдирига томон қочади! Бизнинг шарқимиз, шимолимиз, жанубимиз ва ғарбимиз-Аллоҳнинг биз учун битиб қўйган тақдиридир!

Ана шу битикларда- гўзал кунларда яшамоқ- ризқингиз,

Яхшилар ичра ўтган умрингиз-толеъйингиз, 

Аллоҳ суйган одамга тақдирингиз қўшилмоғи-бахтингиз,

Солиҳ зурриёдларга ота ёки она бўлишлик-роҳатингиз,

Ҳалол ризқни машаққатда эмас, ҳузурда топмоғингиз-омадингиз,

Қуръон очмоғ-у, намозларда қойим бўлмоқ- амалингиз,

Ортингиздан яхши ном қолиши- оқибатингиз бўлиб Тақдирингизга битилган бўлсин!

Чиройли амалларга тўлиши керак бўлган янги кун сизга пешвоз чиқмоқда!

Уни чиройли ниятлар ила кутиб олинг!


#хайрли_тун

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан:
"Байрам нима?" деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


#мулоҳаза

"Шернинг 75% уриниши муваффақиятсиз тугайди! Лекин бу ҳол уни такрор ҳаракат қилиб кўришдан тўсмайди. Унинг бу қатъияти очлик сабабидан эмас. Балки табиатнинг ҳаммаси тан оладиган "Бой берилган ҳаракатлар" қонуниятига ишонганидан бўлади. Фақат инсонгина бу қонунни инкор этади. Бир неча ҳаракатда муваффақиятга эришмагандан кейин ўзини омадсиз ҳис қила бошлайди.

Дарҳақиқат ягона муваффақиятсизлик - уриниб кўришдан тўхташдир".




#донолардан

Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим.

Абдураҳмон ЖОМИЙ


#ҳикоя

Олим бўлиш учун⁉️

Бир ўсмир йигит бир олимнинг олдига келиб сўради:

– Устоз, сиздай донишманд олим бўлиш учун нима қилишим керак?

Донишманд жавоб бермади. Ўспирин унинг ортидан бир неча кун тинимсиз эргашиб юрди, саволини такрорлайверди. Ниҳоят олим унга “ортимдан юр!” деган ишора берди-да, дарёга бошлаб борди. Сувга тушишди. Шу пайт донишманд ўсмирнинг елкасидан қаттиқ тутиб, сувга ботирди. Бола бечора қутилишга минг чиранмасин, уддасидан чиқолмади. Озроқ вақт ўтгач, олим уни қўйиб юборди. Ўсмир ўпкасини тўлдириб-тўлдириб нафас олди, бир оздан сўнг сал-пал ўзига келди. Шунда устоз сўради:

– Болам, сувда димиқиб турган пайтинг энг кўп истаган нарсанг нима бўлди?

– Ҳаво! Фақат ҳавога етишишни хоҳладим! – деди ўспирин ҳеч иккиланмай.

– Унинг ўрнига бойликми, кўнгил очишми, куч-қудрат ё севги-муҳаббатми истамадингми? – деб сўради донишманд.

– Асло йўқ. Нафасим тугаб, бўғриқиб кетдим, фақат ҳаво олишнигина истадим, холос, – деди ўсмир шоша-пиша.

– Олим бўлиш учун, бўталоғим, – деб сўзида давом этди устоз, – худди ана шундай хоҳиш керак. Сен бошқа мақсадларни четга суриб, фақат шу йўлда ҳаракат қилишинг керак. Бу мақсад кечаю кундуз хаёлингни банд этиши зарур. Агар олимликка шундай ғайрат билан интиладиган бўлсанг, ниятингга албатта етишасан.


#маънавият_сабоқлари

Ақлни илм бойитади: илмий китоб ўқиган одамнинг ақли тўлишади. Юракни санъат бойитади. Мусиқа тинглаган, концерт томоша қилган одамнинг қалби бойийди. Ақлни ҳам, юракни ҳам баравар бойитадиган биргина куч бор. Бу кучнинг номи — адабиёт! Бадиий асар ўқувчининг онгига таъсир қилади. Бироқ қалби орқали таъсир қилади.
Дунёда бундан зўр мўъжиза йўқ!

Ўткир Ҳошимов


#мотивация

Сен ҳаёт учун нима қилдинг?

​​Ҳаёт сенга ҳеч нарса учун мажбур эмас. Агар сен шу муносабатда бўлсанг, унда сен ҳаммаси учун миннатдор бўласан.

Сен 30 йилдан буён кислород билан тўйинган тоза ҳавога лойиқ бўлиш учун нима қилдинг?

Сен, ҳатто ухлаганингда ҳам уриб турадиган юрак учун нима қилдинг?

Сен умуман сенга ҳаёт берган ҳамма нарса учун нима қилиб бердинг?

Айтчи, сен ўзинг кимсан?

Агар бу ҳақда чуқур ўйлаб кўрсанг, сен ортиқ ҳасрат чекмас эдинг ва ҳаётни барча кўринишларини миннатдорчилик билан қабул қилган бўлардинг.

Ҳаёт сен ҳақингда қанчалик ўлкан севги билан ғамхўрлик қилаётганини англасанг, ўша ондаёқ барча азобларинг, кўз ёшларинг ва қайғуйингдан фориғ бўласан...

Ва сенда фақат миннатдорчилик қолади.
Сен тўлақонли сингиб кетадиган чексиз МИННАТДОРЧИЛИК...


#кун_ҳикмати

Мен қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўст кўрмадим.
Не-не молларни кўрдим, аммо қаноатдан афзалроқ мол кўрмадим.
Қанча яхшиликларни кўрдим, аммо насиҳатдан яхшироғини учратмадим.

Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари шарт эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас....

Шамс Табризий


Вақтдан ўзиб кетиш учун, ҳеч бўлмаганда, уни беҳуда сарфламаслик керак.

Леонид Сухоруков


Отадан насиҳатнинг бундан ортиғи бўлмаса керак...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.


Алданма!
«Эй солиҳ, ойнадаги тасвирга боқ! Бир замонлар хушрўй бўлган гўзалнинг ҳозирги хунуклигини ва бу ҳашаматли бинони бир кун келиб харобага айланишини кўриб, ойнадаги ёлғонга алданма..!»

✍️Мавлоно Румий




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#иқтибос

Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ.

✍️ Лев Толстой


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Шанба тонги муборак бўлсин!

Яна бир янги кун, янги имконият...
Бўш келманг ва ҳаракатдан сира тўхтаб қолманг! Арзимас кимсалар ва бехуда нарсалар билан зинҳор чалғиб қолманг. Икки дунё марҳаматига эга бўлиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Иншаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилайман.

Халол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Янги бошланган яна бир тонгингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Показано 20 последних публикаций.