ildiz | Хона гуллари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар бор.
💼Ҳамкорлик учун: @ildizmanager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


☺️Тепадаги мавзуни изоҳида Artifex Agrochem озуқаларини қандай ва қайси жойдан олса бўлади деб сўрашибди.


🪴Artifex Agrochem озуқаларини ёки буюртма орқали ёки Uzum Market орқали сотиб олсангиз бўлади.

1⃣+99833-999-88-55 шу рақамга қўнғироқ қилиб буюртма берасиз. Ва сизга почта қилиб юборишади.
☑️Комплект (6 та озуқа) - 140.000 сўм.
Почта хизмати пуллик.

2⃣Uzum Market.
☑️Узумда донаси - 24.000 сўм.
🇸🇦 https://uzum.uz/ru/artifexogrochem

3⃣Вилоят Агро дўконларида.
☑️Хозир хамма вилоят Агро дўконларга тарқатиш бошланган. Худо хоҳласа яқин кунларда аниқ манзиллар рўйхатини олиб каналда ёзиб юбораман.

😊🪴Artifex Agrochem озуқалари менга нега ёқади ва нега хар доим тавсия бераман?
☑️Синовдан ўтган, 2 йилдан бери ишлатаман.
☑️Тез ва зўр натижа беради.
☑️Таркиби бой ва кучли.
☑️Айнан Хона гуллари учун мос.
☑️Комплектда хамма вазиятга ечим бор.
☑️Сотувда сохтаси (подделкаси) йўқ.
☑️Ишлаб чиқарувчилар яхши, халол одамлар. Бу хам манимча муҳим.

😎 Дўстлар хозир Ютубда янги видео чиқди. Artifex Agrochem озуқасини Янтарная кислота билан бирга ишлатиш.
☑️Бу озуқа илдиз ўстириш учун энг зўри.
☑️Хар қандай қаламча ёки ёш кўчат илдизини 4-5 кунда даҳшат ривожлантиради.
☑️Натижаси хар доим 100%.

😎☺️ https://youtu.be/IYfNVXHkIaA
😎☺️ https://youtu.be/IYfNVXHkIaA
😎☺️ https://youtu.be/IYfNVXHkIaA

☺️Албатта видеони кўринг ва видео ёқса битта ⬇️


🪴ARTIFEX AGROCHEM ОЗУҚАЛАРИ.

🪴6 та озуқа, комплект. Шу комплектда хамма вазиятга ечим бор.


🔵 NPK 25-25-25. Vegetative gel.
📍Бу универсал озуқа. Таркибида Азот 25%, Фосфор 25% ва Калий 25%, хаммаси тенг миқдорда.
✔️Бу озуқа Хона гулларини хар томонлама ўстириш ва ривожлантириш учун керак.

🟢 NPK 15-68-15. Prime gel.
📍Бу Фосфорга бой озуқа. Таркибида Азот 15%, Калий 15%, Фосфор бўлса 68%.
✔️Бу озуқа Хона гулларини илдизини ўстириш ва ривожлантириш учун керак.
✔️Ва Хона гулларини ғунчалатиш, гуллатиш учун керак.

🔴 NPK 15-10-50. Crop gel.
📍Бу Калийга бой озуқа. Таркибида Азот 15%, Фосфор 10% ва Калий 50%.
✔️Бу озуқа Хона гулларини гулини ёрқин, чиройли, котта-котта қилиш учун керак.

🟠 NPK 0-50-50. Fruity gel.
📍Бу Фосфор ва Калийга бой озуқа, Азотсиз озуқа. Таркибида Азот йўқ, Фосфор 50% ва Калий 50%.
✔️Бу озуқа Хона гуллари ғунчалаш ва гуллаш даври учун энг зўри. Чаман гуллатиш ва гулларини ёрқин, чиройли, котта-котта қилиш учун энг зўр озуқа.
✔️Бу озуқа Хона гулларини баргини хам ёрқин ва чиройли қилади.
✔️Ва бу озуқа қиш фасли учун хам зўр.

🟡 NPK 20-0-20+27. Rich gel.
📍Таркибида Кальций моддаси бор озуқа. Кальций 27%.
✔️Бу озуқа Хона гулларини соғлом, мустаҳкам, бақувват қилиш учун керак. Асосан ёш кўчатлар учун зўр.

🟣 Radifex.
📍Бу озуқани таркибида ўсимлик илдизи учун мухим бўлган моддалар ва қўшимчалар жуда кўп.
✔️Хона гуллари илдизини ривожлантириш, ўстириш учун жуда кучли стимулятор ва озуқа.

🔵🟢🔴🟠🟡🟣 Ва хаммасини таркибида Темир, Магний, Бор, Рух, Мис, Марганец ва Молибден моддалари бор. Бу моддалар Хона гуллари учун жуда муҳим.

2.8k 0 44 47 78

☘️🌺🪴Дўстлар кўпчилик бизни тавсиялар билан Хона гуллари учун Artifex Agrochem озуқаларини харид қилишган.

🪴Харид қилганларда албатта саволлар туғилади, бу табиий нарса.
🔴Қизилини қачон ишлатиш керак?
🟡Сариғи нега керак?
🔵Кўки нима вазифани бажаради?
🟢................?

🪴Тавсия бергандан кейин мен ўзимни тушунтириб беришга мажбур деб хисоблайман. Ва бу менимча тўғри.

🍀🎍Ўзи ўсимлик сотадиганлар хам сотган ўсимлик парваришини тушунтириб бериши шарт, мажбур. Афсуски кўпинча.....

😎Шу учун Ютубда мавзуларни хар доим батафсил тушунтириб, кўрсатиб беришга харакат қиламан.


🪴Artifex Agrochem озуқаларини таркибида ўсимликлар учун жуда керакли бўлган:
Азот, Фосфор, Калий, Магний, Темир, Бор, Рух, Мис, Марганец ва Молибден моддалари бор.
🪴Ва таркибида қўшимча:
Фитогармонлар, Углеводлар, ва Фулвин кислотаси бор.

🪴ХОЗИР ХАР БИРИНИ ҚИСҚАЧА ТУШУНТИРИБ БЕРАМАН.

3.6k 0 8 105 118

☑️Дўстлар Герань, Антуриум ва Спатифиллум парвариши хақида жуда батафсил гаплашдик. 🩵ЯНА ҚАЙСИ ХОНА ГУЛИНИ ПАРВАРИШИ СИЗГА КЎПРОҚ ҚИЗИҚ?
Опрос
  •   🪴Фикус Қора шаҳзода.
  •   💦Фиалка.
  •   🪴Орхидея.
  •   🪴Фикус Бенджамин.
96 голосов

4.1k 0 2 191 138

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) УЧУН ОЗУҚА БЕРИШ ЖАДВАЛИ.

🌱ЖАДВАЛ:
😉Хар 10 кунда бир бериш жадвали.

😊1 март                😊25-25-25.
😊10 март              😊0-50-50.
😊20 март              😊25-25-25.
😊1 апрель            😊0-50-50.
😊10 апрель          😊25-25-25.

🌺Тахминан шу пайт гуллашни бошлайди.

😊20 апрель           😊15-68-15.
😊1 май                   😊0-50-50.
😊10 май                 😊15-68-15.
😊20 май                 😊0-50-50.
😊1 июнь                 😊15-68-15.
😊10 июнь               😊0-50-50.
😊20 июнь               😊15-68-15.
😊1 июль                 😊0-50-50.
😊10 июль               😊15-68-15.
😊20 июль               😊0-50-50.
😊1 август               😊15-68-15.
😊10 август             😊0-50-50.
😊20 август             😊15-68-15.
😊1 сентябрь          😊0-50-50.
😊10 сентябрь        😊15-68-15.
😊20 сентябрь        😊0-50-50.
😊1 октябрь            😊15-68-15.

🌺Тахминан шу пайт гуллаши тўхтайди.

😊10 октябрь             😊25-25-25.
😊20 октябрь             😊0-50-50.
😊1 ноябрь                 😊25-25-25.
😊10 ноябрь               😊0-50-50.
😊20 ноябрь               😊25-25-25.

🌱1 декабрдан то 1 мартгача Спатифиллумга озуқа бериш шарт эмас. Ёки 30 кунда бир 0-50-50 озуқасини бериб турса бўлади.

✔️ЭНДИ ЖАДВАЛНИ МУҲИМ ЖОЙЛАРИ.

😊Бу озуқа жадвалини хар қандай гуллайдиган Хона гуллари учун ишлатса бўлади. Гуллайдиган Хона гуллари учун шу озуқаларни, шу жадвални қўлласа бўлади.
😊Озуқаларни тайёрлаш меъёри бир хил, 1 литр сувга - 1 грамм.
😊Ишлатиш хам бир хил. Асосийси тупроғига қуйиб илдиз орқали ва баргларига хам сепса бўлади. Фақат сепганда озуқа гулларига тегмасин.
😊Шахсан менга хар 15 кунда бир озуқа бериш хам қулай, хам тўғри.

✔️БОШҚА ОЗУҚАЛАР.

😊Бу озуқаларни ўрнига бошқа ўхшаш озуқаларни хам ишлатса бўлади. 

😊Мисол учун:

☺️25-25-25 ўрнига 18-18-18, 19-19-19 ёки 20-20-20.
☺️15-68-15 ўрнига 11-40-11, 10-52-10 ёки 13-40-13.
☺️0-50-50 ўрнига 3-37-37, 3-11-38 ёки Монофосфат Калия.


🪴🌺Спатифиллум мавзуси тугади. Каналга энди кирган бўлсангиз албатта мавзуни бошидан ўқиб чиқинг.МАНА МАВЗУНИ БОШИ.

5.1k 0 73 132 99

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) УЧУН ОЗУҚА БЕРИШ ЖАДВАЛИ.

🪴Бу Спатифиллум учун йиллик жадвал. Эрта баҳордан то кеч кузгача озуқа бериш жадвали.

🌱Йил давомида шу 3 хил озуқани ишлатамиз:
🦎NPK 25-25-25 - хар томонлама ўстириш ва ривожлантириш учун.
🦎NPK 15-68-15 - ғунчалатиш, гуллатиш ва чаман гуллатиш учун.
🦎NPK 0-50-50 - гулларини ёрқин, чиройли ва котта-котта қилиш учун.

☺️🪴Ман сизларга Artifex Agrochem озуқалари мисолида тушунтириб бераман.


🪻Спатифиллумни гуллари йўқ даврида шу 2 та озуқани галма гал берамиз, 25-25-25 + 0-50-50.
☺️Бу озуқалар гуллашидан олдин ва гуллашидан кейин берилади.

🪴Спатифиллумни ғунчалаш ва гуллаш даврида шу 2 та озуқани галма гал берамиз, 15-68-15 + 0-50-50. 
☺️Бу озуқалар гуллаши бошланиб, гуллаши тугашига қадар берилади.

✔️ЖАДВАЛ:

😊1 март             😊25-25-25.
😊15 март           😊0-50-50.
😊1 апрель         😊25-25-25.

🌺Тахминан шу пайт гуллаши бошланди.

😊15 апрель       😊15-68-15.
😊1 май               😊0-50-50.
😊15 май             😊15-68-15.
😊1 июнь             😊0-50-50.
😊15 июнь           😊15-68-15.
😊1 июль             😊0-50-50.
😊15 июль           😊15-68-15.
😊1 август           😊0-50-50.
😊15 август         😊15-68-15.
😊1 сентябрь      😊0-50-50.
😊15 сентябрь    😊15-68-15.
😊1 октябрь        😊0-50-50.

🌺Тахминан гуллаши тўхтади.

😊15 октябрь      😊25-25-25.
😊1 ноябрь          😊0-50-50.
😊15 ноябрь        😊25-25-25.

☺️😊Жадвал албатта тахминий. Чунки хаммада гуллаш вақти хар хил бўлиши мумкин. Шароитга қараб кимда вахлироқ, кимда кечроқ.
Энг асосийси гуллари йўқ вақтда шу озуқаларни беринг, 25-25-25 + 0-50-50.
Гуллари бор вақтида шу озуқаларни беринг, 15-68-15 + 0-50-50.


🌱1 декабрдан то 1 мартгача Спатифиллумга озуқа бериш керак эмас. Ёки 30 кунда бир 0-50-50 озуқасини бериб турса бўлади.


☺️Бу хар 15 кунда бир озуқа бериш жадвали, бу озуқаларни хар 10 кунда бир берса хам бўлади.
☺️Хона гуллари учун озуқа масофаси камида 10 кун бўлиши керак, 5-7 кунда бир озуқа бериш мумкин эмас.


✅🌱Хозир сизларга озуқаларни 10 кунда бир бериш жадвалини хам ёзиб бераман ва кейин энг муҳим жойларини тушунтириб бераман.⬇️⬇️⬇️

5.2k 0 94 90 110

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

🪴🪴Энди мавзуни охирида Спатифиллум учун озуқа бериш хақида гаплашамиз.

🪴🪴🪴🪴Ўзи битта қоидани эслаб қолиш керак ва бу қоида хамма гуллайдиган Хона гулларига тўғри келади.☺️☺️☺️


🔺🪻Гуллайдиган Хона гулларини гули йўқ пайтида Универсал озуқа ва Фосфор, Калийга бой озуқани галма гал берамиз.
🪴Мисол учун 20-20-20 + 3-11-38 ёки 25-25-25 + 0-50-50 галма гал.
🔺🪴Гуллайдиган Хона гулларини ғунчалаш ва гуллаш пайтида бўлса Фосфорга бой озуқа ва Фосфор, Калийга бой озуқани галма гал берамиз.
🪴Мисол учун 13-40-13 + 3-11-38 ёки 15-68-15 + 0-50-50.

☺️☺️☺️🪴🪴🪴🪴Хар қандай гуллайдиган Хона гулларига йил давомида шу тартибда озуқа берсангиз Худо хоҳласа натижа аниқ зўр бўлади.

🪴Айнан шу озуқалар шарт эмас, шунга ўхшаш озуқалар берса бўлди.



🪴Хозир ман сизларга Спатифиллум мисолида йиллик жадвал билан кўрсатиб бераман.
🪴 Artifex Agrochem озуқалари мисолида.

5.3k 0 34 17 80

🪴🌷 Қора шаҳзода, Герань, Антуриум, Спатифиллум учун махсус.......

😎 Дўстлар хозиргини Ютуб каналда чиқган видеони кўриб, битта лайк босиб қўйинг.

😎☺️ https://youtu.be/b2qpqzldg10
😎☺️ https://youtu.be/b2qpqzldg10
😎☺️ https://youtu.be/b2qpqzldg10

🪴🌷Бу нарсалар чиқишида бизни хам озгинча ҳиссамиз бор. Худо хоҳласа шу нарсаларни хам кейинги ўйинларга қўямиз.

5.4k 0 9 29 121

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

☺️Тепада Спатифиллум учун энг муҳим бўлган Тупроқ ва Суғориш хақида батафсил гаплашдик.
Ва муҳим бўлган Тувак, Харорат, Хаво намлиги ва Кесиш хақида гаплашдик.


🪴Энди қисқача Гуллаши, Жой, Кўпайтириш ва Турлари хақида гаплашамиз.

🌺ГУЛЛАШИ.


🪴Спатифиллум узоқ гуллайдиган Хона гулларидан бири хисобланади. Парвариши, шароити тўғри бўлса 9 ой гуллаши мумкин, мартдан то ноябрь ойигача.
🌺Битта гули ўртача 1 ой туради.

☀️ЖОЙ.


☀️🪴Спатифиллум ёруғ жойда туриши жуда муҳим. Ёруғ жойда турса зўр ва чаман гуллайди ва кўриниши хам чиройли бўлади.
😊🪴Фақат устига қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Устига қуёш тушса барглари куяди ва холати хунуклашади. Қуёшни ёқтирмайди.

❌ Спатифиллум ёруғлик кам жойда турса, қоронғироқ жойда турса хунук ўсади ва деярли гулламайди.

✔️КЎПАЙТИРИШ.


🪴✔️Спатифиллумни шохидан қаламча қилиб кўпайтириш мумкин, фақат бу иш уй шароитида озгинча қийинроқ.

🪴Спатифиллумни энг осон кўпайтириш йўли бу илдизидан бўлиш орқали. Эрта баҳорда тупроғини алмаштириш вақтида бўлиб олсангиз бўлади. Албатта бўладиган даражада бўлса, бўладиган жойи бўлса.

🪴ТУРЛАРИ.


🪴Спатифиллум турлари, сортлари кўп эмас.
🌺Ва гулларини ранги хам кўп эмас. Сотувда хам асосан оқ гулли Спатифиллумлар бўлади.

🪴Сортлари хақида ягона қизиқ маълумот: Спатифиллумни гигант сорти бор номи Сенсация (Sensation). Бу сортини бўйи хам котта, барги хам котта, гули хам котта. Сенсация гулсиз хам жуда гўзал.❕Расмда Сенсация сорти.


Энди Спатифиллумни озуқалари хақида гаплашамиз. Ва мавзуни охирида Спатифиллум учун йиллик озуқа жадвалини ёзиб берамиз.⤵️⤵️⤵️

5.9k 0 33 37 115

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

☺️Тепада тупроқ, суғориш, тувак ва харорат хақида батафсил гаплашдик.


🪴Энди Спатифиллум учун хаво намлиги ва Спатифиллумни кесиш хақида гаплашамиз.

💦ХАВО НАМЛИГИ.


🪴Спатифиллум учун хаво намлиги муҳим. Спатифиллум турган хонани хаво намлиги камида 50% бўлиши керак.

☺️🪴Спатифиллум учун хаво намлиги 🪴Антуриум каби жуда юқори бўлиши шарт эмас. Спатифиллум қуруқроқ хавога Антуриумга нисбатан яхшироқ чидайди.


🪴💦Спатифиллум учун хаво намлиги етарли даражада бўлса:
🟢Соғлом ва чиройли ўсади.
🟢Ғунчалари тез очилади.
🟢Чаман ва узоқ гуллайди.
🟢Барглари чиройли бўлади, баргларини чети қуримайди.
🟢Зараркунанда хашоратлар кам ёпишади. Асосан Ўргимчак кана нам хавода ёпишмайди. Фақат қуруқ хавода пайдо бўлади.

🪴Спатифиллум ўзини зўр хис қилиши учун:
🟢Энг осони хонага увлажнитель воздуха қўйинг ва намлигини ўртача 60% қилиб қўйинг. Шунда хамма Ароидлар мазза қилади.

🪴💦Агар увлажнитель бўлмаса:
🟢Хар куни сув пуркаб туринг. Иссиқ кунларда кунига 2-4 маҳал сепсангиз хам бўлади.
🚿Баргларига, танасига яхшилаб сув сепасиз. Фақат гулларига иложи бўлса сув сепманг. Гулларига кўп сув тушса доғлар пайдо бўлади ва гуллари узоқ турмайди.
🟢Ва гулни олдига идишда сув қўйиб қўйинг, мисол учун тоғорачада. Шу сув буғланиб атрофидаги хаво намлигини яхшилаб туради.
🟢Ва албатта баргларини нам латтада артиб туринг.


✂️КЕСИШ.


🪴✂️Хар йили эрта баҳорда Спатифиллумни эски, ёмон баргларини кесиш жуда муҳим.

🪴✂️Спатифиллумни эски баргларини кесиб янгилаб туриш:
🟢Ўсишини, гуллашини қўзғатади.
🟢Ўсимлик кучини, энергиясини тежайди. Кучи гуллашига кетади.
🟢Умумий холатини, кўринишини чиройли қилади. Албатта меъёрида ва чиройли кесса.

☺️🪴🛁Фақат Спатифиллумни эски баргларини кесиш керак, олдинги йил баргларини. Янги баргларини кесиш мумкин эмас, Спатифиллум янги, бу йилги баргларидан гуллайди.


😎 Спатифиллумни кесиш хақида яқинда видео қилган эдик, топиб кўрсангиз бўлади.

6.2k 0 37 66 114

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

☺️🪴💦Тепада Спатифиллум учун муҳим бўлган тупроқ ва суғориш хақида гаплашдик.


🪴Энди Спатифиллум учун тўғри тувак ва тўғри харорат хақида гаплашамиз.

🌱 ТУВАК.


🪴Спатифиллумни тўғри тувакга эксангиз:
🟢Тўлиб, чиройли бўлиб ўсади.
🟢Чаман ва узоқ гуллайди.
🟢Холати чиройли ва соғлом бўлади.

☑️Тувак хажми Спатифиллум учун жуда муҳим. Тувак хажми Спатифиллумни ўзига, илдиз хажмига мос бўлиши керак.

🪴Аҳамият берган бўлсангиз чиройли ва чаман гуллаб турган хамма Спатифиллумларни туваги кичикроқ бўлади.


☑️Илдиз тувакни ичида озгинча сиқилиб турса Спатифиллум зўр ўсади, зўр гуллайди ва соғлом бўлади.

❌Илдиз хажмига нисбатан котта тувакларда Спатифиллум зўр ўсмайди ва гуллаши қийин бўлади.
❌Ва котта тувакда суғоришда адашиш жуда осон. Котта тувакни намлаш учун табиийки кўп сув қуямиз ва илдиз бу намликни ўзлаштира олмайди. Тупроқ хар доим хўл туради ва илдизда чириш бошланади.

✔️Дўстлар тувак хажмини секин-секин ошириб боринг, бирданига ошириб юборманг. Ўзи хамма гуллайдиган Хона гуллари учун бу жуда муҳим нарса.


🌡ХАРОРАТ.


☑️Спатифиллум мўтадил, иссиқроқ хароратни яхши кўради.
☑️Энг зўр хона харорати +20+28.

❌Спатифиллум жуда салқин, совуқ хароратни ёмон кўради.
❌Харорат иложи борича +16 дан паст бўлмасин. Асосан қишда эътиборли бўлиш керак. Қишда совуқ хонада турмасин, +16 дан паст хонади.

🌡Салқин ва совуқ хароратда Спатифиллум ўзини ёмон хис қилади ва илдизи тез чириб кетади.


❌Ва салқин, совуқ кунларда Спатифиллумни совуқ токчаларга, совуқ нарсани устига қўйиш мумкин эмас. Ва совуқ сквозняклардан асраш керак.

✔️Асосан совуқроқ кунларда ва асосан қишда хароратга эътиборли бўлинг. Спатифиллумни совуқ хонада ушламанг.


Энди Хаво намлиги ва Кесиш хақида гаплашамиз........⤵️⤵️⤵️

7.1k 0 45 60 127

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

🪴🪴💦Биринчи Спатифиллум парваришида энг муҳим бўлган тупроқ ва суғориш хақида гаплашамиз.


🪴💦Ўзи Спатифиллумни тўғри тупроқга эксангиз ва тўғри суғорсангиз бошқа қийинчилиги йўқ.

🪴ТУПРОҚ.


☑️Спатифиллум тупроғи енгил ва унумдор бўлиши керак.
☑️Тупроғини ичида хаво яхши айланиши керак, нафас оладиган тупроқ бўлиши керак.
☑️Тупроқ сувни ўзида яхши сақлайдиган бўлиши керак.
❌Оғир, прессланиб кетадиган, қотиб қоладиган, жуда тез қурийдиган тупроқ Спатифиллум учун бўлмайди.

🪴Спатифиллум Антуриумга ўхшаб тупроқга инжиқ эмас, кўп хам тупроқ танламайди. Лекин тупроғи енгил бўлиши жуда муҳим.


☑️🪴Спатифиллум учун Универсал тупроқ ишлатса бўлади. Фақат Универсал тупроқни янада енгил қилиш учун қўшимча қушиш шарт.
Мисол учун:

⚪️Универсал тупроқ = 7 та идиш.
⚪️Перлит = 2 та идиш.
⚪️Вермикулит = 1 та идиш.
✔️Хаммасини аралаштирамиз ва тупроқ тайёр.

☑️🪴Ёки ўзингиз Спатифиллум учун тупроқ тайёрланг:
⚪️Торф = 6 та идиш.
⚪️Перлит = 2 та идиш.
⚪️Вермикулит = 1 та идиш.
⚪️Биогумус = 1 та идиш.
✔️Хаммасини аралаштирасиз ва тупроқ тайёр.

☑️🪴Ёки Спатифиллум учун ўзини махсус тайёр тупроқларини ишлатиш керак, почкасини устида ёзилган бўлади:
⚪️Почва для Ароидных.
⚪️Почва для Спатифиллумма.

❌🪴Универсал тупроқни ўзи Спатифиллум учун озгинча тўғри келмайди. Хеч бўлмаса 20% Перлит қўшиш керак.
❌🪴Ховлидаги тупроқ Спатифиллум учун умуман бўлмайди.
❌🪴Хеч қандай оғир тупроқ Спатифиллум учун бўлмайди.


💦СУҒОРИШ.

 
🪴💦Спатифиллум сувни яхши кўради. Тупроғи хар доим озгинча нам туриши керак.

🪴🚿Аслида Спатифиллумни суғориш жуда осон, Спатифиллум чанқаган пайт баргларини пастга туширади. Сув қуйса барглар яна кўтарилади. Антуриумда бундай хусусият йўқ.

☺️🪴Фақат хар гал чанқатиб, баргларини пастга тушириб суғориш яхши эмас. Бундай холат кўп бўлса ўсимлик иммунитети тушиб кетади ва холати хунуклашади. Гуллари хам тўкилиб кетиши мумкин.


☑️💦Энг асосийси тупроғини хар доим озгинча нам ушланг. Асосан илдиз атрофи хар доим нам туриши керак.

🪴💦Энг зўр маслаҳат Спатифиллумни яхшилаб суғориш керак, кейин тупроғини тепаси номига қуришни бошласа яна шундай суғориш керак.


❌💦Фақат тупроғи хар доим хўл, ботқоқ турмасин. Тупроқ хар доим хўл турса илдиз чиришни бошлайди. Ва хўл тупроқда кўп касалликлар келиб чиқади.
❌💦Ва асосийси тупроғи қуриб қолмасин, асосан гуллаш пайтида.


Энди Тувак ва Харорат хақида гаплашамиз......⤵️⤵️⤵️

8.4k 0 88 144 170

Герань ва Антуриум парвариши хақида жуда батафсил гаплашдик. Энди Спатифиллум парвариши хақида гаплашамиз. Герань ва Антуриумга нисбатан Спатифиллум парвариши анча осон, инжиқ эмас. Шу учун мавзу қисқароқ бўлади.

✔️СПАТИФИЛЛУМ (АЁЛ БАХТИ) ПАРВАРИШИ.

🪴Дўстлар энди Спатифиллум парвариши мавзусини бошлаймиз.

🪴Спатифиллум энг чиройли ва узоқ гуллайдиган Хона гулларидан бири. Ва парвариши хам қийин эмас, анча осон.


📍Спатифиллум парваришида энг муҳими бу:
⚪️Тупроқ.
⚪️Суғориш.
〰️Бу жойини озгинча батафсил гаплашамиз.

📍Кейинги муҳим жойлари:
🟢Тувак.
🟢Харорат.
🟢Хаво намлиги.
🟢Кесиш.
〰️Батафсилроқ гаплашамиз.

📍Ва охирида:
🔵Гуллаши.
🔵Касалликлари.
🔵Кўпайтириш.
🔵Турлари.
〰️Қисқача гаплашамиз.


✔️Ва мавзуни охирида Спатифиллумга бериладиган озуқалар хақида батафсил гаплашамиз. Ўстириш ва гуллатиш учун озуқалар. Ва йиллик озуқа бериш жадвали.

7k 0 31 130 184

✔️ЦИРКОН ХАҚИДА ЯНГИ ВИДЕО.

🪴Дўстлар 3 кун олдин Телеграм каналда Циркон хақида батафсил гаплашган эдик.

😎 Ютубда видео қилиш ният йўқ эди. Лекин кеча бир видео кўриб қолдим, ўзимизда. 5 литр сувга 2 та ампула Циркон солиб Хона гулларига беришди. БУ КОТТА ХАТО.


🪴 Дўстлар Циркон ва Эпинни меъёрини ошириш мумкин эмас. Циркон майли кечириши мумкин, Эпин умуман кечирмайди.

😎☺️ Ўзи мана шу жойда хаммасини меъёри кўрсатилган.

😎 Шу учун қисқа видео қилиб Цирконни тўғри тайёрлаш ва ишлатишни кўрсатиб бердим. Циркон ёзда Хона гуллари учун энг зўр ва арзон ёрдамчи.
😎☺️ https://youtu.be/g8lnza2p350
😎☺️ https://youtu.be/g8lnza2p350
😎☺️ https://youtu.be/g8lnza2p350


🦖Албатта кўринг.

7.8k 0 26 46 114

✔️HB-101.

🌺☘️Хона гуллари учун HB-101.

🪴HB-101 - бу ўсимликлар учун табиий, экологик тоза Стимулятор. Ўсимлик экстрактидан олинадиган табиий Стимулятор.

🪴HB-101 кимёвий нарса эмас.


✔️HB-101 ФОЙДАСИ.

🌿HB-101 бу биринчи ўринда Стимулятор (Қўзғатувчи). Ўсимлик ўсишини, ғунчалашини, гуллашини қўзғатади.
🌿HB-101 ўсимлик иммунитетини, энергиясини кўтаради.
🌿Ва HB-101 ўсимликни касалликларга, чиришга, стрессларга курашувчанлигини оширади.

🪴Хар қандай Хона гуллари ва Ховли ўсимликлари учун ишлатса бўлади. Ўсимлик танламайди.


✔️HB-101 ТАЙЁРЛАШ:
💦1 литр сувга - 1-2 та томчи
❤️‍🩹Меъёрини тўғри ўлчанг, оширманг.

✔️HB-101 ИШЛАТИШ:
🪴Хам илдиз, хам барг орқали.
🚿Асосан тупроғига қуйиб илдиз орқали берасиз.
💦Ва қўшимча барларига хам сепиб чиқасиз.

✔️ИШЛАТИШ МАСОФАСИ:
💦HB-101 ўсимлик учун хар 10 кунда бир ишлатса бўлади.

💦Ўзи 1-2 ойда бир ишлатиб турсангиз етади.



📝 Дўстлар бир обуначимиз шахсийда HB-101 хақида тушунтириб беришни илтимос қилдилар. Тўғриси ўзим Хона гуллари учун ишлатмаганман, лекин теплицада гуллар учун кўп ишлатганман. Зарари йўқ, лекин фойдаси котта Стимулятор.
HB-101 бу озуқа эмас, бу Стимулятор, Имуномодулятор.

8.2k 1 75 57 128

🦖 ИЛТИМОС. Олдинги ўйинни ғолибларидан илтимос.

😎 Ютубда ёзган изоҳингизга киринг, сизга хабар қолдирганмиз. Шу хабардаги ссылкага ўтиб манзилингизни айтиб юборинг. Раҳмат.

✍️2 та ғолиб хали манзил бермади.


☺️Дўстлар кўпчилик яна ўйин ташкил қилинг деб ёзишди. Худо хоҳласа хали ўйин кўп бўлади, энди бошладик.
🎁 Худо хоҳласа кейинги ўйинда совриндорларни кўпроқ қиламиз.

🎆 Ўйин хомийси Пётр Плеханов эди, тўғриси янги ўйин хақида хали гаплашмадик. Лекин Пётр ака бундай нарсаларга хар доим рози.

😎 Пётр Плеханов деҳқон бобо каналига кириб "ўйин қачон" деб ёзиб ташланг. Обуначилар хоҳишини кўрсалар тезроқ ва кўпроқ бўлади.
😎 Ва албатта Пётр Плеханов деҳқон бобо каналига хам обуна бўлинг, қайсидир ўйинлар у каналда хам бўлади. Ўтқазиб юбормайсиз.
😎☺️ https://t.me/Petr_dehqon_bobo
😎☺️ https://t.me/Petr_dehqon_bobo


✔️ЯНГИ ВИДЕО.

💊Хона гуллари учун баҳор ва ёзда сўзсиз энг зўр озуқа. Асосан Қора шахзода, Шеффлера, Арма, Бенджамин, Аглаонема, Замиокулькас,..... учун даҳшат натижа беради.

😎Дўстлар март ойини бошида шу озуқа хақида ман сизларга батафсил гапириб берган эдим. Шу Телеграм каналда.
💊Универсал озуқа + Хелат Темир.

🍀Бу озуқа Хона гулларини ўстириш ва чиройли қилиш учун энг зўри ва ишончлиси. Натижа 100%.
🍀Бу озуқани бизлар теплицада хам кўп ишлатганмиз, синовдан ўтган.

🔬Фақат 2-3 та озуқани бирга тайёрлаганда тўғри меъёр ўлчаш жуда муҳим. Тайёр бўлган озуқани ЕС даражаси ошиб кетса озуқа таъсир қилмайди ва қайтанга зарарга ишлаши мумкин.

😎Шу учун мана энди видеода хам шу озуқаларни тўғри тайёрлаш ва ишлатишни кўрсатиб бердим. Албатта ишлатиб кўринг, раҳмат дейсиз.
😎 https://youtu.be/ntA5LN6tcJ0
😎 https://youtu.be/ntA5LN6tcJ0
😎 https://youtu.be/ntA5LN6tcJ0


😎✍️Дўстлар шу видео тагида кўпроқ изоҳ ёзсангиз янги ўйинни тезлаштирамиз.
Ва албатта Лайк эсдан чиқмасин.

9.1k 0 39 294 293

😎Дўстлар олдинги якшанба куни шу видеони изоҳида совринли ўйин ўйнаган эдик.

⬇️Кимни изоҳи энг кўп Лайк йиғиш.
Ўйиш шарти.

☑️Бугун 5 та ғолибни аниқладик:

1⃣ғолиб - ⏺️JavlonbekMatyoqubov. 153 та лайк.
🎁Ютуқ 2 та (20л) Универсал тупроқ ва 1 та (100г) 6% Темир Хелат.

2⃣ғолиб - ⏺️Гули-Гули28. 119 та лайк.
🎁Ютуқ 2 та (20л) Универсал тупроқ.

3⃣ғолиб - ⏺️ZulfiyaMatkarimova. 109 та лайк.
🎁Ютуқ 2 та (20л) Универсал тупроқ.

4⃣ғолибга - ⏺️dilnozabatirova8863. 75 та лайк.
🎁Ютуқ 2 та (20л) Универсал тупроқ.

5⃣ғолибга - ⏺️AsrorbekUbaydulllayev. 58 та лайк.
🎁Ютуқ 2 та (20л) Универсал тупроқ.

☺️☺️Ғолибларни табриклаймиз.

🎁Ютуқларни келаётган хафтада чиқарамиз. Раҳмат.


📝 Хамма иштирок этганларга раҳмат. Худо хоҳласа ўйинларни энди бошладик.

10.1k 1 15 87 185

✔️ЦИРКОН ЎСИМЛИК ТАНЛАМАЙДИ.

Қўшимча қилиш эсдан чиқибди:

🌳🌹Цирконни албатта Ховли ўсимликлари учун хам ишлатса бўлади, ишлатиш керак.

☀️🌳Мисол учун ховлидаги қандайдир ўсимликни қуёш урдими, иссиқ урдими дарҳол Циркон тайёрлаб тагига қуйинг. Бу ўсимлик учун котта ёрдам бўлади.

✔️ТАЙЁРЛАШ:
🔺1 литр сувга - 4 та томчи Циркон.
🔺Ёки 10 литр сувга - 1 мл (битта ампула) Циркон.

✔️ИШЛАТИШ:
🔺Асосан тупроғига қуйиб илдиз орқали.
🔺Ва баргларига хам албатта сепинг.
❤️‍🩹Фақат кечки пайт, қуёш йўқлигида бериш керак. Шомдан кейин.

☀️🌳Мисол учун ховлидаги ўсимликни иссиқ, қуёш урди ва барглари куйди ёки шалпайиб қолди. Шу ўсимликга Цирконни хар 15 кунда бир, 3-4 марта беринг. Бу ўсимлик учун, ўсимлик иммунитети учун котта ёрдам бўлади.



📝 Циркон иссиқни Стресслари учун зўр ёрдамчи, Эпин совуқни Стресслари учун зўр ёрдамчи.

9.9k 1 148 88 117

✔️ЦИРКОН ИССИҚДА ЗЎР ЁРДАМЧИ.

🌡🌾Циркон - айнан иссиқда бўладиган Стрессларга қарши энг самарали ва оммабоп дорилардан бири.


🌡Кунлар исиганда Хона гулларида хар хил Стресс холатлари бўлиши мумкин.

🌡Иссиқ пайт ўсимликларда Стресс нимадан бўлади:
🔺Бирданига харорат кўтарилиб кетса. Хозир айнан шундай пайт.
🔺Уйни ичи иссиқ, дым бўлса.
🔺Хона гулларимиз иссиқ жойда қолиб кетса.
🔺Хона гулларимиз қуёшда қолиб кетса.
🔺Хона гулларимиз иссиқда анча пайт сувсиз қолиб кетса.

🌾Ўсимликларда Стресс аломатлари:
🔺Биринчи ўринда барглари шалпайиб қолади (баргларини ташлаб юборади).
🔺Холати хунуклашади.
🔺Гуллари тўкилиб кетади ёки гуллари сўлиб қолади.
🔺Стресс кучли бўлса барглари сарғайиб, тўкилиб кетади.

✔️ЦИРКОННИ ФОЙДАСИ ҚАНДАЙ.

🌿Циркон биринчи ўринда ўсимлик иммунитетини кўтариб хар хил Стрессларга курашувчанлигини оширади. Ўсимлик Стрессга қарши курашишни бошлайди.
💦☀️Циркон ўсимликларни сувсизлик ва қуёш нурлари таъсиридан химоя қилади.
🌾Стрессдан кейин ўсимликни ўзига келишига, тузалишига ёрдам беради.

🪴Циркон Стрессни олдини хам олади ва Стресс бўлганда Стрессдан чиқишга хам ёрдам беради.


🪴Қўшимча: Циркон ўсимликлар учун зўр ўстирувчи Стимулятор. Асосан илдиз ўстириш, ривожлантириш учун зўр ёрдам беради.

✔️ЦИРКОН ТАЙЁРЛАШ:
💦1 литр сувга - 4 та томчи Циркон.
❤️‍🩹Меъёрини тўғри ўлчанг, оширманг.

✔️ЦИРКОН ИШЛАТИШ:
🚿Асосан тупроғига қуйиб илдиз орқали берилади.
💦Қўшимча барларига хам сепиб чиқса бўлади.
❤️‍🩹Фақат баргларига сепса фойдаси кам.

😉Фақат Цирконни иложи бўлса кечки пайт ишлатинг. Кучли ёруғликда, қуёшда самарадорлиги паст бўлади, парчаланиб кетади.


✔️ТАЪСИР ҚИЛИШ МУДДАТИ:
🌿Цирконни ўсимликга таъсир қилиш муддати 10-15 кун. Зарурият бўлса хар 15 кунда бир берса бўлади.
Мисол учун Стресс бўлган бўлса 2-3 марта хар 15 кунда берса бўлади.
🌿Агар Стресс бўлмаса йилни иссиқ пайтларида бир ойда бир бора берсангиз бўлади, Профилактика (олдини олиш) сифатида. Бу фақат фойдага ишлайди.

🌾Дўстлар Хона гулларингизни иссиқ ёки қуёш урдими дарҳол Циркон тайёрлаб беринг, бу ўсимлик учун котта ёрдам бўлади.



📝 Дўстлар бу реклама эмас. Циркон хамма Агродўкон, гул бозорларда сотилади. Нархи хам арзон.

10.5k 2 239 13 149
Показано 20 последних публикаций.