@ ҲУШЁР БЎЛ АЗИЗИМ @
Азизим, ҳамиша бўл ҳушёр, огоҳ.
Дунёси шундайин сирли қароргоҳ,
Босган қадамингда савоб ё гуноҳ,
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида.
Йиғсанг қўйиб кетмоқ тақдири қисмат.
Берганинг сен билан ҳамроҳдир
фақат
Ҳам тоат керакдир, ҳам зарур тоқат
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида.
Ризқни Раззоқ берар ҳолингга қараб
Оввора бўлмагин ортиғин сўраб
Заҳриддин, оёқ чўз кўрпангга қараб
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида
Азизим, ҳамиша бўл ҳушёр, огоҳ.
Дунёси шундайин сирли қароргоҳ,
Босган қадамингда савоб ё гуноҳ,
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида.
Йиғсанг қўйиб кетмоқ тақдири қисмат.
Берганинг сен билан ҳамроҳдир
фақат
Ҳам тоат керакдир, ҳам зарур тоқат
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида.
Ризқни Раззоқ берар ҳолингга қараб
Оввора бўлмагин ортиғин сўраб
Заҳриддин, оёқ чўз кўрпангга қараб
Амал бор, ҳисоб йўқ фано даштида
Ҳисоб бор, амал йўқ бақо гаштида