Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳузурида Тошкент вилояти 1 ва 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази шаҳар-туманларида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган комплекс ўрганишлар якунлари муҳокама этилади.Унда 1 ва 2-минтақавий ҳудуднинг Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Патруль-пост хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Пробация хизматлари ходимлари ва ҳамкор ташкилотлардан Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ҳамда “қизил” тоифали маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарлар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман-шаҳар бўлими бошлиқлари, Хотин-қизлар масалалари бўйича хоким ўринбосарлари, туман-шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиқлари, Ёшлар ишлари бўлими бошлиқлари иштирок этишди.
Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, вояга етмаганлар билан олиб борилаётган ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация хизматлари ҳамда патруль-пост хизмати фаолияти танқидий муҳокама қилинди ҳамда масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш якунида ўз зиммасига юклатилган вазифаларини юқори даражада бажараётган, ўзларининг касбий ва жанговар тайёргарлигини намоён қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан муносиб рағбатлантирилди.
©️ ИИВ ЖХД Ахборот хизматиTelegram I
@JXDUZ' rel='nofollow'>YouTube I
Instagram I
Facebook