Репост из: Talaba.uz | Rasmiy kanal |
Ўн кундан кейин университетга қабул бошланади
“Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида очилаётган Амити университети ўн кундан кейин талабаларни қабул қилишни бошлайди.
Биринчи йили 200-250 нафар талабни қабул қилишни мўлжаллаб турибмиз. Имтиҳонлар инглиз тили ва математика фанидан бўлади. Биз уч босқичда – бакалавр, магистратура ва таянч докторантура йўналишларида таълим берамиз.
Ҳозирда ўқиш учун тўланадиган пул миқдори ҳам аниқланди. Бакалавр учун 3 минг, магистратура босқичи учун 5 минг доллар миқдорида пул тўланади”, дейди Ҳиндистоннинг Амити университети президенти Атул Чаухананинг пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида.
Қайд этиш жоизки, Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий таълим муассасаси Амити университетида 150 мингда зиёд талабалар таҳсил олади.
Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.
Ўзбекистонда ҳам жорий йилнинг сентябрь ойидан фаолият бошлайдиган олий таълим муассасаси ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компьютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳиндистоннинг Амити университети билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги Амити университети қабул комиссияси фаолияти, ўқув жараёнларини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда мазкур олий таълим муассасасини ташкил этиш фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Батафсил маълумот👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA