Ўзбекистон Республикаси давлат МадҳиясиСерқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Aждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Aждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
©
Абдулла Орипов сўзи
Facebook |
TwitterКаналга уланинг: 👉
https://telegram.me/joinchat/AAAAAETTnQ3M7uxdNRPBZw