Ibrat.uz | Расмий канал

@ibratlirivoyatlar Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гулистон тумани "Исломобод" жоме масжиди расмий телеграм канали
✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇
@GulistonJomeAdmin
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
20.09.2018 21:12
реклама
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
1 928
подписчиков
~1.8k
охват 1 публикации
~9.7k
дневной охват
~6
постов / день
92.8%
ERR %
22.64
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
2080 упоминаний канала
87 упоминаний публикаций
204 репостов
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Begonaman..🍁
MA'RIFAT.
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Школа 39
Tavba.uz
Tavba.uz
ҚАЛБИМ ЮЛДУЗИ
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Fikr
Tavba.uz
ЖAННАТ КАЛИТИ
Tavba.uz
Tavba.uz
Tavba.uz
Каналы, которые цитирует @ibratlirivoyatlar
Namoz Vaqtlari
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
FATVO.UZ
Abdulloh Rahim
Mubashshir Ahmad
FATVO.UZ
Vaqf.uz
Muslim.uz
Islom.uz
FATVO.UZ
Vaqf.uz
Muslim.uz
Mubashshir Ahmad
FATVO.UZ
Azon Cinema | Rasmiy kanal
AzonTV | Расмий канал
FATVO.UZ
Bayyina.uz
Bayyina.uz
Islom.uz
FATVO.UZ
Mubashshir Ahmad
Islom.uz
Namoz Vaqtlari
Bolajon Media
Hilol Nashr
ЖAННАТ КАЛИТИ
ЖАННАТ КАЛИТИ
Mubashshir Ahmad
Namoz Vaqtlari
Namoz Vaqtlari
Bayyina.uz
FATVO.UZ
FATVO.UZ
АБУ ҲАНИФА.UZ 🇺🇿
Namoz Vaqtlari
FATVO.UZ
ЖAННАТ КАЛИТИ
ЖАННАТ КАЛИТИ
FATVO.UZ
mp3muslim.uz
Muslim.uz
Islom.uz
Namoz Vaqtlari
Bayyina.uz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
#namozvaqtlari | 28.09.2021

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @NamozVaqtlari
Репост из: Islom.uz
Репост из: Islom.uz
Репост из: Islom.uz
🟢 Жиззахда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси очилди

Бугун, 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар марказида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори ташриф буюрди.

Тадбирда мутасадди вакиллар, имом-хатиб, толиби илм ва бошқа Қуръон карим шайдолари қатнашди.

👇
https://islom.uz/maqola/17636
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИНИНГ ТАҲОРАТИ СИНСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жамоат билан фарз намозини ўқиётганда таҳорат синса нима килиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат билан намоз ўқиш асносида иқтидо қулувчининг таҳорати синиб қолса, бориб янги таҳорат қилади ва намозни янгидан бошлаб ўқийди. Чунки янги таҳорат қилиш асносида намозни бузувчи амаллар содир бўлган бўлиши мумкин. Янги таҳорат қилиб бўлганидан кейин, мабодо, жамоат билан бошлаган намози ҳали тугамасдан имом намозни давом эттираётган бўлса, зудлик билан имомга қайта иқтидо қилади ва имом салом берганидан кейин қолиб кетган ракатни етказиб қўяди.

Шуни ҳам билиш керакки, жамоат билан ўқилаётган намозда имомнинг сутраси қавм учун ҳам етарли бўлади. Шунинг учун, кишини таҳорати синиб қолганда ташқарига чиқиш учун иқтидо қилгувчиларнинг олдидан яъни сафлар орасидан кесиб ўтиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Читать полностью
Toshkent shahar "Ubay ibn Kaʼb" masjidi imom xatibi, QuronTV rahbari domla Abdulhakim qori Matqulov Allohning inoyati ila Guliston tumani "Islomobod" masjidiga ertaga 28 sentabr kuni tashrif buyuradilar. Peshin namozidan keyin maʼruza qilib beradilar. Ushbu fazilatli olimning maʼruzalaridan bebahra qolmangiz.
Йигирма ёш атрофидаги йигитлар бу замонда фиқҳ, тафсир ва ҳадис китоблари сотиб олиб, ўқиб, бор вақтини шуларга ажратишар экан, улар жуда буюк иш қилётган бўлишади.

Мақсадимиз шу бўлиши лозим.

Ёшларнинг қўлидан телефонни, планшетни олиб, китоб тутқазамиз.

Шунда нусрат (ривожланиш) бўлади. Иншаа Аллоҳ.

@AbdullohRahim
Инсоннинг бор бебахтлиги ёмон келажак вахимасидир. Ваҳоланки у ҳақиқат эмас, оддийгина вахимадир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Читать полностью
🕌 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ — СИРДАРЁ

🔸Бугун, 27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига уч кунлик сафари бошланади.

Ташриф давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

📍Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан Сирдарё вилоятига ташриф буюрган уламолар сафарнинг илк кунида қуйидаги масжидларга бориши кўзда тутилган:

🕌 Гулистон шаҳар “Тавҳид” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

🕌 Боёвут туманидаги “Ҳазрати Ҳизр” масжидига (пешинга) ва “Қул Ҳожа Аҳмад Яссавий” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

🕌Сайхунобод туманидаги “Иттифоқ” масжидига (пешинга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

🕌Оқолтин туманидаги “Ҳазрати Али” масжидига (пешинга), “Ҳожи Шайхуддинхўжа” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;

🕌Оқолтин туманидаги “Аҳмад Яссавий” масжидига (пешинга) ва “Абу Мансур Мотуридий” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌Ховос туманидаги “Ховос” масжидига (пешинга) ва “Саъду Саид” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

🕌Сайхунобод туманидаги “Пахтакор” масжидига (пешинга) ва “Исломобод” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдашев;

🕌Гулистон шаҳар “Ат-Термизий” масжидига (пешинга) ва Боёвут туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;

🕌 Гулистон шаҳридаги “Гулистон” масжидига (пешинга) ва Сайхунобод туманидаги “Узунбулоқ” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов;

🕌Боёвут туманидаги “Али ибн Абу Толиб” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Насруллохон” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов;

🕌Боёвут туманидаги “Имом ал-Бухорий” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Абдуаҳадхон” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ал-Худайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров;

🕌Сайхунобод туманидаги “Мулла Негмурод” масжидига (пешинга) ва “Нуширавон” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;

🕌Боёвут туманидаги “Тавба” масжидига (пешинга) ва “Ҳазрати Билол” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;

🕌Боёвут туманидаги “Исмоил Бухорий” масжидига (пешинга) ва “Зайд бинни Ҳориса” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

🕌Боёвут туманидаги “Усмон Зиннурайн” масжидига (пешинга) ва “1-Боёвут” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

🔸 Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

sirdaryomuslim.uz| @tavbauzi_uz
#Сирдарёга_уламолар_ташрифи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Читать полностью
Одинахон Муҳаммад Содиқ: «Қизларни ўқитиш жамиятдаги аёллар билан боғлиқ муаммоларга ечим бўлади»

Хотин-қизларнинг илм олишлари учун шароит яратилиши керак. Бу ерда фақат аёлларнинг эркакларга аралашиб кетмасликлари учун ўзларига хос шароит яратилса бас. Аёлликларидан келиб чиқиб, табиатларига мос илм бўлиши тавсия қилинади. Келгусида ўз соҳаларида ишлаб жамиятга фойда келтириш мақсади пайдо бўлса, ўзларига мос ишда ишлашлари лозим бўлади.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/17633
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
🕌 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – СИРДАРЁ

🔸 Бугун, 27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига уч кунлик ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

📍Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан бугун, ташрифнинг биринчи кунида қуйидаги уламолар бориши кўзда тутилган:


🕌Гулистон шаҳри “Гулистон” масжидига "Пешин намозида"

Сайхунобод тумани”Узунбулоқ”
масжидига "Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби;
Раҳимберди домла Раҳмонов

🕌 Гулистон шаҳар “Тавҳид” масжидига

"Аср намозида"
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон Ишматбеков.


🕌"Боёвут тумани “Ҳазрати Хизр” масжидига. "Пешин намозида"

Боёвут тумани “Қул Ҳожа Аҳмад Яссавий” масжидига "Аср намозида"
▫️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
Иброҳимжон домла Иномов,

🕌Сайхунобод тумани “Иттифоқ” масжидига "Пешин намозида"
▫️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
Салоҳиддин домла Шарипов.

🕌Оқолтин тумани “Ҳазрати Али” масжидига "Пешин намозида"

Оқолтин тумани “Ҳожи Шайхуддинхўжа” масжиди "Аср намозида"
▫️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими;
Аброр домла Мухтор Алий

🕌Оқолтин тумани “Аҳмад Яссавий” масжидига "Пешин намозида"

Оқолтин тумани “Абу Мансур Мотуридий” масжидига "Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
Абдуқаҳҳор домла Юнусов.

🕌Ховос тумани “Ховос” масжидига
"Пешин намозида"

Ховос тумани “Саъду Саид” масжидига "Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби;
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов,

🕌Сайхунобод тумани “Пахтакор” масжидига "Пешин намозида"

Сайхунобод тумани “Исломобод” масжидига "Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;
Абдуллоҳ домла Юлдашев.

🕌Гулистон шаҳар “Ат-Термизий” масжидига
"Пешин намозида"

Боёвут тумани “Абу Бакр Сиддиқ” масжидига
"Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби;
Абдуҳаким қори Матқулов.

🕌Боёвут тумани “Али ибн Абу Толиб” масжидига "Пешин намозида"

Боёвут тумани “Насруллохон” масжидига
"Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби;
Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов.

🕌Боёвут тумани “Имом ал-Бухорий” масжидига "Пешин намозида"

Боёвут тумани “Абдуаҳадхон” масжидига
"Аср намозида"
▫️ Т
ошкент шаҳар “Ал-Худайбия” масжиди имом-хатиби.
Хуназаров Муродулла.

🕌Сайхунобод тумани “Мулла Негмурод” масжидига "Пешин намозида"

Сайхунобод тумани “Нуширавон” масжидига
"Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби;
Юсуфхон домла Муҳиддинов.

🕌Боёвут тумани “Тавба” масжидига "Пешин намозида"

Боёвут тумани “Ҳазрати Билол” масжидига
"Аср намозида"
▫️
Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби.
Шавкат домла Ҳамдамов.

🕌Боёвут тумани “Исмоил Бухорий” масжидига
"Пешин намозида"

Боёвут тумани “Зайд бинни Ҳориса” масжидига
"Аср намозида"
Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом-хатиби.
Собиржон Рустамов.

🕌Боёвут тумани “Усмон Зиннурайн” масжидига
"Пешин намозида"

Боёвут тумани “1-Боёвут” масжидига
"Аср намозида"
Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби.
Ташанов Салоҳиддин.

🔸 Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

sirdaryomuslim.uz| @tavbauzi_uz
#Сирдарёга_уламолар_ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Читать полностью
Читать полностью
БИР НЕЧТА МАСЖИДДАН АЗОН ЭШИТИЛГАНДА НАМОЗНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ЎҚИШИМ ЖОИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишимдан олдин бизга тўрт-бешта масжиддан азон овози бирин-кетин эшитилади. Мен намозни қайси вақтда ўқишим жоиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир нечта азон эшитилганда, азонни эшитиш, унга жавоб қайтариш ва дуо қилиш каби динимизда тарғиб қилинган амалларни биринчи азонда бажариш билан кифояланиб, намозни ҳам биринчи азондан кейин адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Читать полностью
Hurmatli tomoshabinlar!

Dam olish kunlaringiz maroqli o'tishini tilagan holda AzonTV ijodkorlari sizlarga bir nechta ko'rsatuvlar ketma-ketligini namoyish etadi.

Ushbu ko'rsatuvlarning aksari onlayn telekanalimiz faoliyatini boshlagan davrda omma e'tiboriga havola etilgan bo'lsada, ularda hamon o'ziga xos ma'no-mazmun mujassam.

Biz tomondan tavsiya etilgan ko'rsatuvlarni tomosha qiling va oilaviy hordiq chiqaring!

Kanalga ulanish uchun: @Azonuztv_official

"Eksperiment" ko'rsatuvi
1) G'usl qanday qilinadi?

"Yo'lovchi" ko'rsatuvi
2) "Yo'lovchi" ko'rsatuvining "Azon kitoblari" ning 1 yilligiga bag'ishlangan maxsus soni

"Eksklyuziv suhbat" ko'rsatuvi
3) Ibrahim Gulyamov bilan eksklyuziv suhbat

"Azon Club" ko'rsatuvi
4) Tahajjud va zuho namozini umri davomida tark qilmagan mo`minlar onasi kim?

"Bid'atTV" ko'rsatuvi
5) Gazning narxi ko‘tarilishiga qalampir sababchimi?

"Boshidan boshlaymiz" ko'rsatuvi
6) Tahoratning 11 sunnati

"Doktor Muhammad Sa'id Ramazon Butiy" ko'rsatuvi
7) Musulmon hayotida Alloh taolo zikrining taʼsiri

"Azon Maktabi" ko'rsatuvi
8) Bolalarimizga dinni qayerda oʻrgatamiz?

"Islom moliyasi" ko'rsatuvi
9) Islom moliyasi O'zbekistonga kerakmi?

"Gunohi kabiralar" ko'rsatuvi
10) Namozni qasddan tark etish

Qisqa metrajli film
11) "Telba 2"

"Olim, odam va olam" ko'rsatuvi
12) Paygʻambarimiz alayhissalom xulqlari haqida oʻqishimiz, oʻrganishimiz kerak!

"Iymonlashaylik" ko‘rsatuvi
13) Hattoki "Holluwood"dagilarning ham tasavvuriga sigʻmaydigan "sifat"

"Baxt siri" ko'rsatuvi
14) Zolim qaynona

"Iqro" ko'rsatuvi
15) "Iqro" koʻrsatuvining 1-soni: Kirish
Читать полностью
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Читать полностью
Асалари инсонни чаққандан сўнг ўлишининг сабаби

Маълумки, асалари инсон ва бошқа сут эмизувчиларни чаққанидан сўнг қочишга уринади. Инсон териси қалин бўлгани учун игнаси терига ёпишиб қолади ва қочаётганда игнага қўшилиб заҳар халтаси, ичаги, ҳазм аъзолари ташқарига чиқади, арининг ўзи қочади. Аммо ички аъзоларидан айрилгани учун тез орада ўлади. Асалари териси ёмшоқ жонзотни чаққанда ўлмаслиги мумкин.

Асалари инсонни чаққандан сўнг ўлишининг илоҳий ҳикмати ҳам бор. У инсонни чаққанда инсоннинг қони билан ифлосланади, баъзан инсондаги оитс каби касаллик вируси асаларига илашиб қолади. Агар асалари ўлмасдан инига борадиган бўлса, илаштириб келган вирус билан ин ичининг, асалнинг зарарланишига сабаб бўлади. Шу боис унинг инга етиб бормай ўлиши Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлиб, Роббимиз шу йўл билан асални ифлосланишдан, бошқа ариларни касалланишдан сақлайди. Шундай қилиб асал тоза, шифобахш ҳолда сақланади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир»
(Наҳл сураси, 68-69-оятлар).

Ушбу оятда «Унда одамлар учун шифо бордир» деган жумла асалнинг шифобахш неъмат эканини баён қилмоқда. Асалдаги шифобахшлик хусусияти йўқолмаслиги учун ҳам инсонни чаққан асалари инга бормай вафот этади. Асалари чақишга шошилмайди. Фақат ўзи, ини, жамоаси учун хатар юзага келганда мудофаа учун чақади.

Асални пок ҳолда сақлаб, бизга ризқ, шифо ўлароқ ато қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
Роббимиз ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Читать полностью
Зулматдаги зиёкорлар ҳақида | Азизхўжа домла билан суҳбат

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram
| Instagram | YouTube
Читать полностью
#Islomuz #Premyera
Farzandga ismni kim qo'yishi kerak? | Baxtiyor oila 6-son 2-qism

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning «Baxtiyor oila» kitoblari asosida «Baxtiyor oila» turkum ko'rsatuvlari

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #витр

❓788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.

Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).

Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).

Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktokp
Читать полностью