Шукрона қилУруш нелигини билмасдик аммо
Айтиб берар эди бобом илгари,
Отам шаҳид кетган урушда, дерди
Эртакдай туюларди менга бари.
Мана, орадан ҳам анча йил ўтди
Замонлар ўзгариб, яралар битди,
Дунё янгиланди, одамлар ўсди
Уруш оғриқларин барча унутди.
Ҳозир қўшни юртда кечмоқда уруш
Оломон кўксини ёриб боради,
Қирон солиб барча ёшу қарига
Бир бошдан аямай қириб боради.
Шукрки, сарҳадлар мустаҳкам, қатъий
Ҳаётимиз сокин, осмон мусаффо,
Ёт элда қонталаш, ёвқур ўғлонлар
Ватан деб, жонига айлайди жафо.
У юртда бир дайди ўқ овозидан
Ахир, зир-зир титраб яшар мурғаклар,
Қонли вужудига босар боласин
Сўнгги нафасида жасур эркаклар.
Ана, оқсаб борар муштипар она
Қўлида гўдагин жасадин ушлаб,
Фарёд чекишгада етмас саботи
Даҳшатдан титрайди лабларин тишлаб.
Эй, Дунё, томоша кўриб турмагин
Қулоқ сол, она ер нелар демоқда,
Тўхтатгин урушни, юзинг бурмагин
Одамлар бир-бирин гўштин емоқда.
Шукрона қил дўстим, тинчликни асра
Вақтингни ўтказма, бекор, бесамар,
Тунлари сен сокин ухлаб ётганда
Ёт элда жон берар неча минг аскар!
© Дилобар ЖўраеваБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam