ХАЖГА БОРМАГАН ХОЖИЛАР
Унинг газини бугун узиб кетишади. Светни ҳам.
Ўтган гал икки идорадан баробар бостириб келишганида қаттиқ огоҳлантиришган эди. Бева, эрининг йилидан сўнг анча қийналиб қолгани, катта қарзи борлиги ва рўзғордан орттира олмаётгани айтиб, ялинса ҳам қулоқ солмай, охирги муддатни беришганди.
Бугун 9-апрель. Муддат кеча тугаган. Тезроқ овқатни пишириб, чой дамлаб олиш керак. Ифторгача улгуради. Овқатни кўпроқ қилиб қўярдию, масалиқ камроқда...
У апил-тапил қозон осиб, таомни пишириб чувиллаб турган етимларини тўйдириб, орқасидан чой дамлаб, ичириб бўлди ҳамки газ ҳам, свет ҳам ўчмади...
Қош қорайиб қолганида ташқарида аллақандай шовқин эшитилгандай бўлди.
Ана, қирқишяпти!
Ҳаёлидан ўтти унинг.
Лекин ташқарига чиқмади. Яна йиғлаб юборади. Яна қоракўзлари бўзлаб қолгани, улардан бири ногиронлигини эслатиб ялинади. Яна келганлар уни койиб, уялтириб, охирги муддат ўтганини эслатиб, электрдан ҳам, газдан ҳам узишлари тайин эди.
Ташқаридаги ғала-ғовур тиндики газ узилмади, қоронгулик чўкмади.
Бева чўчибгина дарвоза очиб, хисоблагичлар илинган томонга мўралади.
Ҳеч ким йўқ эди. Хайрон бўлиб, эшикни ёпиб уйга қайтмоқчи бўлди. Шу он оёғи остидаги қоп ва елим халталарга кўзи тушди.
Бу кимнингдир эҳсони эканлигига ақли етиб, дуо қилиб, болалари билан ичкарига олиб кирди. Қопдаги ун экан. Елим халталарни ҳам бирма-бир оча бошлашди. Уч килоча гўшт, ёғ, гуруч, қанд-қурс, ёрма, макарон, икки қути тухум, ўйинчоқ ва қогозга ўралган пул ҳам бор эди.
Болалари егуликлар ва ўйинчоқлар учун қувонишган бўлса, бева пулни кўриб елкалари титраб кетди.
Эртасигаёқ газ ва электр идорасига югурди. Бироқ қарзи аллақачон узилгани, хатто ярим йилга олдиндан тўланганини айтишганида ишонмай, ўзи текшириб кўрди;
-Ким? Ким тўлади синглим.
-Билмасам?
У бу саволни газ идорасида ҳам берди. Яна айни жавобни олди.
Бева уйига қайтар экан, қўлидаги пулга кичиги учун шим, ўртанчаси учун туфли, ногирон боласи учун шифокор ёзиб бериб, анчадан бери ололмаётган дориларни сотиб олди.
У Рамазонда шунчалик қувонтириб, эҳсон қилиши мумкин бўлган одамларни бирма -бир таҳмин қила бошлади:
-Менимча Саидмурод хожи...Балки, Зариф хожидир? Йўўўқ, Хасан хожи бўлса керак. Балки Ойимхон хожи онадир. Ойшахон, Санамхон хожи бўлиши ҳам мумкинку....
У яна бир қанча хожи, хожияларни гумон қилиб, ҳаммасини дуога кўмиб ташлади. Лекин , аслида бу яхшиликни ўша куни гази ва светини узиб кетишга келган йигитлар қилишганини ҳаёлига ҳам келтирмасди.
Муаззам Иброҳимова 2022-йил
@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️