ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Иккинчи фасл 7 қисм.
Якшанба куни кечқурун уйга қайтишганидан кейин Озода уста чақиртириб, телевизорни ишлатиб қўйди.Уйнинг аввалги эгаларидан қолган антенна бинойидай ишлар экан.Болалар кичкинагина бўлса-да,ойнадай тиниқ кўрсатаётган телевизор олдидан кетишмас,қувончлари дунёга сиғмасди.
Шу зайлда ҳаёт давом этаверди.Озода телеканалда ишлаш билан бирга вилоят газеталарига ҳар хил мавзуда мақолалар ёза бошлади.Кўпинча одоб ва маънавият мавзустдаги бу мақолаларни унга телеканалда оддийгина муҳаррир бўлиб ишлайдиган Нусрат ака кўриб берарди.Кичик жуссали,хокисор ва ҳаммага ёрдам беришни яхши кўрадиган,тахминан 60 ёшлардан ошган бу киши Озодада яхши таассурот қолдирди.Озода бир куни четга ишлашга кетган аёллар ҳақида мақола ёзиб,вилоят газетасига олиб бормоқчи бўлиб,олдин бир кўриб чиқиш учун Нусрат акага берди.
Нусрат ака бу мақолани шундай чиройли таҳрир қилиб бердики,мақолани қайта ўқиб чиққан Озоданинг ўзи ҳам қойил қолди.Шу билан Озода вилоят ҳаётидан кичик янгиликлар ва маънавият мавзусидаги мақолалари билан матбуотда иштирок эта бошлади.У журналист бўлса-да,фақат телеканалларда ишлагани сабаб унча кўп мақола ёзмаган,телелавҳалар учун тагсўзлар ва матнлар ёзарди холос.Энди у яхшигина мақола ёза оладиган даражага келди.
Бу орада унинг ёзганлари кўпчиликнинг эътиборини тортди ва газета муҳаррири Жамол ака уни ишга таклиф қилди.Озода хурсанд бўлиб кетди.Чунки газетанинг ойлик маоши телеканалникидан икки баравар кўп эди.Шундай қилиб,Озода энди вилоят газетасида ишини давом эттирди.Унинг ижара уйи таҳририятга яқин бўлиб,болалари ўқийдиган санъат мактаби ҳам ўша атрофда эди.Озода газетада навбатчи бўлган кунларида болалари мактабдан чиқиб,таҳририятга келишар ва оналарининг ишини тугатишини кутиб ўтиришарди.Кейин эса учовлари бирга уйга қайтишар,биргалашиб кечки овқатларини тайёрлашар,кейин болалар дарсларини қилишар,Озода ҳам ўзининг ёзув-чизув ишларини қиларди.
Қиш кунларининг бирида уларнинг уйига уйнинг эгаси Ҳосил ака келди.У туманда яшаса-да,Россияда ишлаб юрган ўғли учун уй олиб қўйган эди.Ҳосил ака Озодадан уйни бир ҳафта ичида бўшатишини илтимос қилди.
–Нимага?Ахир ижара пулини вақтида бериб боряпман-ку,-деди Озода.
–Синглим,гап пулда эмас.Сизга қандай тушунтиришни билмаяпман.Қисқаси,мен тез муддат ичида ўғлимни уйлантиришим керак,-деди Ҳосил ака.-Тўғри тушунинг,синглим.
Озоданинг зиммасига яна ижара уй топиш муаммоси юкланган эди.У дам олиш кунларини ҳам кутмасдан тезроқ ижара уй топиш ҳаракатига тушди.Ҳар куни ишдан келганидан кейин шу иш билан шуғулланадиган бўлди.Қиш фасли бўлгани учунми,ҳаракатлари бефойда бўлди.Чунки вилоят марказида энергия ва газдан муаммо бўлмагани боисидан кўпгина атроф туманда яшовчилар қиш фаслида Бухорога келиб,кўп қаватли уйларда ижарага уй олиб яшашарди.Озода уй топилавермагач,охири маҳалла идорасига борди.Маҳалла раиси Абдулла ака деган киши экан.Унинг гапларини бўлмай эшитди.Вилоят газетасида мухбир бўлиб ишлашини эшитиб,аёлга нисбатан ҳурмат пайдо бўлдими,астойдил ҳаракат қилиб,шу атрофдаги кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан икки хонали уй топиб берди.Озода ҳаво совуқ бўлса-да,амаллаб кўчиб олди.Ўша куни нарсаларни ташиган болалариям,ўзиям яхшигина совқотишди.
Уй тўртинчи қаватда жойлашгани учунми,анчагина совуқ,сув чиқишида ҳам муаммо бор экан.Озода газни ёқиб,уй бироз исишини кутди.Кейин болаларини ухлатиб,ҳамма ёқни йиғиштиришга тушиб кетди. Олдин талабалар яшагани учунми,ҳаммаёқни ахлат босиб кетган экан.Озода бир неча кун давомида уйларни тозалади…
Давоми бор