Ibratli Hikoyatlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


📚 Ибратли ҳикоятлар, нодир ҳикматлар, афоризмлар, ҳикматли сўзлар

Мурожаат учун: @teacher_alex
https://t.me/ibratli_hikoyatlar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Insonning nafsiga qul bo’lishi – nodonlik , nafsidan ustun turishi esa – donishmandlikdir.
-Suqrot




— Эй Худо, қанчалар ваҳшийлик! Бу аёлнинг қандай шахсини аниқлаш мумкин. Юзи таниб бўлмас даражада. Назаринг тушиши билан юрагинг орқага тортади-я!— Тўғриси, кўнглим айнияпти. Бирор далил топдингизми?— Лейтенант, афтидан, биз бу сафар ўз дастхатига эга қотилга дуч келганга ўхшаймиз? Кеча қотиллик содир этилган жойдан «Ажал гумаштаси» деган китоб топилганди. Мана бугун ҳам воқеа жойида у бошқа бир китобни қолдириб кетибди.— Ажойиб. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Адабиёт шинавандаси — серияли қотил. Хўш, бу сафар жасад олдидан топилган асар қандай номланаркан?— «Француз лейтенантининг аёли», жаноб.


«Men hech qachon muvaffaqiyatni orzu qilmadim. Men unga erishish uchun mehnat qildim». — Estee Lauder




Икки ўсмир иблиснинг аста-секин узоқлашиб бораётганини кузатиб туришарди.— Сендан нимани сўради?— Пул эвазига қалбимни. Сендан-чи?— Телефон-автомат учун танга сўради.— Юр, овқатланамиз.— Жон дердим-у, пулим йўқ-да.— Ҳечқиси йўқ менинг пулим кўп.


-"Muhim ahamiyatga ega bo'lgan nimaiki yaratilgan bo'lsa, albatta u kuchli tartib asosida tashkil etilgan"
-Andrew Hendrixson




Аёл машиналарни ақл бовар қилмас тезлик билан қувиб ўтди. Ё Худо, ишқилиб, кеч қолмаса бўлди!Бироқ жонлантириш бўлимидан чиқиб келаётган жарроҳнинг авзойидан у ҳаммасини тушунди.Аёл хўнграб йиғлаб юборди.— У ўлдими?— Миссис Аллертон, — мулойимлик билан сўзлади шифокор, — сиз бахтли бўлишингиз керак. Унинг охирги сўзлари: «Сени севаман, Мэри» бўл- ди.Шифокорга бирпас тикилиб тургач:— Раҳмат, — деди совуққонлик билан Жудит.




— Қайнонамнинг қонини заҳардан тозаловчи дори беринг, илтимос. Унинг ўлишини асло истамайман!Чол кўзлари ёшланиб, жавдираб тикилиб турган Ли-Лига қараб, қаҳ-қаҳ отиб кулди.— Қизалоғим-а, сенга берганим дармондорилар эди. Улар қайнонангнинг кучига куч қўшарди. Ҳақиқий заҳар, аслида, миянгда эди. Сен ундан халос бўлдинг. Энди чинакамига бахтли яшайсан, — деган экан табиб.


Чиннинг сулув қизи Ли-Ли суйганига турмушга чиқди. У бахтли эди, бироқ ширин ҳаётига қари, инжиқ қайнонаси заҳар томизиб турарди. Қайнона-келиннинг адоқсиз жанжалларидан тўйган эркак уйга келмайдиган одат чиқарди. Ўз оиласини сақлаб қолишни истаган келинчак табиб ҳузурига борди ва дардини тўкиб солди. Нуроний унга кукунга ўхшаш бир дори тутқазди.— Бу аста-секинлик билан таъсир қиладиган заҳар, — деди кекса табиб, — уни уч ой давомида ҳар кун оз-оздан қайнонангнинг таомига қўшиб берасан! Қайнонангнинг ўлимида сендан гумонсирамасликлари учун унга энг сара таомларни тайёрлаб, яхши муомалада бўл!Ли-Ли чолнинг айтганига амал қилди. «Яхши гап билан илон инидан чиқади» деганларидек, келиннинг мулойим муносабати қайнонани тамомила ўзгартирди. Улар онаю қизга айланди. Ёш келин ўзини оғир юк босаётгандай ҳис қилиб, қилмишидан пушаймон бўлди ва чолнинг ҳузурига келди.


«Hech qachon orzuingizdan unga erishish uchun ko’p vaqt ketishi sababli voz kechmang. Vaqt shunday ham o’tadi».
— Earl Nightingale




— Ахир бу қиммат гулдон эди! — кучдан қолган қари қайнонасига бақирди келин. — Нима қилиб қўйганингизни биласизми?Қўпол муомаладан кампирнинг кўзларига ёш айланди.Орадан анча вақт ўтди. Қўлидаги гулдонни синдирган аёл қўрқа-писа унинг синиқларини йиғиштириб ола бошлади.— Вой, ўлай! Бу нимаси?! Ажалимдан беш кун бурун гўрга тиқмоқчимисиз мени? Бўлди, етар! Қилиқларингиз ҳиқилдоғимга келди. Дадам Париждан олиб келган гулдонни ерга отиб синдирганингизни ва бу қилмишингизни қандай яширишга уринганингизни ўғлингизга айтиб бераман. Нарсаларингизни йиғиштиринг! Қариялар уйига олиб бориб кўяман! Сизнинг жойингиз ўша ерда!Уқубатдан юзларидаги чизиқлари билиниб, кўнгли озор чеккан аёлнинг юзи ғалати тарзда қийшайиб қолди ва бир вақтлар қайнонасига айтган мана шу таниш сўзларини эслаб, хўнграб йиғлаб юборди.




Бор давлатидан айрилиб қолишдан қўрққан бойнинг ичини ит тирнарди. «Мен нима қилиб қўйдим? Шунча йил йиққан-терганимдан ажраламанми энди? Бу бойликнинг ўзи шунча бўлгани йўқ. Озмунча соғлиғимни йўқотдимми? Она сутим оғзига келиб, топган давлатимни бировга қўшқўллаб топшириб қўядиган аҳмоқ йўқ!» У туну кун шу ҳақда ўйлаб, ўйига етолмасди. Уйқусини йўқотган давлатманд, ахийри, бир қарорга келди. У ўз қўллари билан биродарини нариги дунёга равона қилади. Бой белгиланган муддатдан бир соат аввал дўсти 15 йил ўзига маскан тутган ўша ғорга кириб келди. Атрофда китоблар қалашиб ётар, уларнинг устида эса ўзига аталган икки энлик хат бор эди ва унда шундай сўзлар битилганди:«Биламан, мени ўлдиргани келдинг. Ўлимдан қўрққаним учун эмас, балки жондан азиз биродаримни бу оғир гуноҳга ботишига йўл кўймаслик ниятида ғорни тарк этдим. Азиз дўстим, сенга айтар гапим шуки, ҳаёт мазмунини фақат бойлик орттириш, деб ўйласанг, янглишасан! Аллоҳ ато этган бу неъматнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, яхши ном қолдириш, китоб ўқиб, билим эгаллаш, меҳр-оқибатни улашишга сарфлаш керак экан. Шундагина чин бой-бадавлат, бахтли-тахтли одам бўларкансан. Ўзи тўймаганнинг сарқити ҳаром! Топган давлатинг ўзингга буюрсин! 15 йил бардошимни синадим. Ўқиб, изланиб, шуни англадимки, ҳаёт ҳақидаги тушунчам жўн экан, лекин, энг асосийси, мен узлатда унинг моҳиятини англаб етдим. Шундай экан, ҳаётим энди бошланди ва бошим осмонда!»


ХАЙОТ МОХИЯТИ
Икки биродар тортишиб қолди. Бири — бойлиги беҳисоб давлатманд, иккинчиси билим доираси кенг донишманд эди.— Агар 15 йил узлатда ўтирсанг, бор мол-давлатим сеники! — дебди тадбиркор.Баҳс бойлаган доно йигит севган қизига: «Мени 15 йил кут, мен, албатта, қайтаман ва биз яна бирга бўламиз», — деб хат ёзди-да, ўзи узлатга чекинди.Одамлардан нари жойда бир йил яшади. У кимсасиз, хилват гўшада бекорчиликдан зерика бошлади, лекин ютқазиб қўйишдан қўрқиб, сабрдан либос кийишга аҳд қилди. Давлатманд биродарининг жонига қасд қилиш истагида одам ёллаб, шароб юборди. У шаробни ичишдан бош тортди. Бу ҳодиса тез-тез такрорланаверди, лекин йигит енгилмасдан сабр қилди. Кунлардан бир кун у ўзига ўзи савол берди: «Мен кимман? Нима учун яшаяпман? Нима учун дунёга келдим?» Бу саволларга жавоб топиш учун бойнинг уни назорат қилиш учун ёллаган хизматкорини чақириб:— Менга фалсафага доир китобларни олиб келинг! — деб буюрди.Хуллас, ўша кундан бошлаб у китоблардан уч саволига жавоб излади. 15 йил сувдай оқиб кетди.



Показано 20 последних публикаций.

247

подписчиков
Статистика канала