ИБРАТЛИ ВОҚЕА..
✍МАРДИКОР.
Янги уйга кўчиш арафасида ҳовлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим.
Мардикор ёллаш учун мардикор бозорига бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорига тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса, кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Ўша одамнинг олдига бориб, қандай қилиб «сиз ҳам ишлайсизми?» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.
У киши эса:
~ Ҳа, мен ҳам ишлайман, — деди.
Мен у кишини ишга таклиф қилдим.
Биз ўша киши билан уйга келдик ва ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди.
Иш ҳажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик экани ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди..
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёллайдиган иш чиқиб қолди.
Мен ўша кишини эслаб, ўзи берган манзил бўйича излаб бордим..
АСТАҒФИРУЛЛОҲ! Қай кўз билан кўрайки, у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб ҳайратга тушдим..
Аввалига ишонқирамай турдим, аммо кейин ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келганини кўриб, ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби, бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бор ҲАШАМАТЛИ, ЧИРОЙЛИ ва ҲАЙБАТЛИ эди...
Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
-— Э..Э..келинг, келинг, —дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даражада эди..
У мени ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб:
-— Ҳайрон бўлманг, биродар, — дея гап бошлади.
-— Аслида менга қарашли бўлган бир неча фирмалирим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукр пулга муҳтожлигим йўқ!
Лекин отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:
«ЎҒЛИМ, АГАР МЕН УЧУН ЭҲСОН ҚИЛСАНГ ПЕШОНА ТЕРИНГНИ ТЎКИБ, МЕҲНАТ ҚИЛИБ ТОПГАН ПУЛИНГДАН ЭҲСОН ҚИЛГИН! — дея насиҳат қилган эдилар.
«ПЕШОНА ТЕРИНГ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГ МЕН УЧУН МАНФААТИ ТЕГИШИНИНГ ЭҲТИМОЛИ, БОШҚА ҚИЛГАН ЭҲСОНЛАРИНГДАН АФЗАЛРОҚДИР!» — деган эдилар.
Буни тинглаб ўтириб, нима дейишга ҳам тилим лол бўлди. Фақатгина юзага чиққани, кейинчалик СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...
ҲАЛОЛ пул топиш қийин, аммо унинг маънавий фойдаси бебаҳодир.
https://t.me/ibrat_official