Машҳур испан шоири Федерико Гарсиа Лорка уни отиб ташлашларидан олдин шеър ўқимоқда. Ушбу расм танаси ҳам топилмаган буюк шоирнинг абадийлигини янада оширган холос.
Лорканинг "Энг қайғули шодлик" шеърий тўпламини Шавкат Раҳмон ўзбек тилиги
ўгирган._
Расмга мос шеър:Дунё сендан битта ўтинчим,
хеч йўқ бир бор омадим кулсин.
Номардга бош эккандан кўра,
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
Излаб-излаб, топганларим дард,
Инсонларинг шайтонга улфат.
Тополмасам битта дўсту мард.
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
Йиғлайверма, йиғлоқи кўнглим,
Бизни дардни англамас ҳеч ким.
Мард бўл, кулиб келса ҳам ўлим,
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
Шерман дейди, шерлиги йўқлар,
Зўрман дейди, эрлиги йўқлар.
Яшаса гар, зўр бўлиб улар,
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
Акалар кўп, акалар бисёр,
Бири айёр, бириси ҳушёр.
Таним ғажиб ташлашга тайёр.
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
Кўриб тўйдим стамларингни,
Бутлолмадим хеч камларингни.
Елкамга қўй бор ғамларингни,
Тикка туриб ўлганим бўлсин.
✅
Telegram ✅
Instagram ✅
Facebook