ҲУШ КЕЛДИНГ, ЭЙ, РАМАЗОН!
Барча юртдошларимга муборак ой
ташрифи учун ёзилган табрик шеьрим...
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Саловат тилга тушсин,
Измим ҳақ йўлга тушсин,
Ҳидоят дилга тушсин,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Ойларнинг сарварисан,
Кўзларнинг гавҳарисан,
Эзгулик ҳабарисан,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Соҳиби иймон айла,
Толиби Қуьрон айла,
Ҳазрати Инсон айла,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Расулига эл қилгин,
Камарбаста бел қилгин,
Саҳовати сел қилгин,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Ризқдан ортиқ демайлик,
Биров хаққин емайлик,
Аллоҳим, деб, яшайлик,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Етим кўкси тоғ бўлсин,
Мазлум чўли боғ бўлсин,
Ҳаста жонлар соғ бўлсин,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Ота - она роҳатда,
Фарзандлари меҳнатда,
Фуқаромиз иззатда,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Ҳалолдан бер, барака,
Кўпайсин тўй - марака,
Ватаним зўр - ҳур ўлка,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
Дунёга тинчлик сўрар,
Илҳоми жўшиб куйлар,
Мурод, омонлик тилар,
Ҳуш келдинг, эй, Рамазон!
🌲Қизилтоғ шоири🌲
Муроджон Жўраев✍️