#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Қарорга кўра, 2020 йил 1 декабрдан биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.
Кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:
👉 миллий валютадаги кредитлар бўйича – Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;
👉 хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда.
💴 Биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади.
📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot