Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Мирзо Улуғбек ва диёнатсиз қози
Буюк темурийзода ҳукмдор, фалакиётшунос олим Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек (1394-1449) ўз даврида адолат ва инсонпарварлик бобида ҳам ибратли ишларни амалга оширган. Имкон қадар мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаб, халқни рози қилишга интилган.
Машҳур тарихчи олим Зайниддин Восифий Мирзо Улуғбекнинг эзгу ишлари, фазилатлари сўз юритиб, бир ибратли воқеани мисол келтириб ўтади.
Бир куни Мирзо Улуғбекнинг ҳузурига номаълум шахс келиб арз қилади:
— Ҳукмдорим! Бундан олти ой олдин Рум тарафларга сафарга кетмоқчи бўлдим. беш минг ақча пулим бор эди. Пулимни шу шаҳарда бирон кимсага омонат қўйиб кетмоқчи бўлдим. Ушбу шаҳарда қозидан бошқа диёнатли ва инсофлироқ одам бўлмаса керак, деган хаёлда пулни офтобага солдим ва оғзини маҳкам беркитиб, қозига топширдим. Сафардан қайтгач, қозиникига бориб омонатимни талаб қилсам, у ўзини танимасликка олиб, пўписа қилди.
Улуғбек бу воқеани эшитиб ўйланиб қолди ва деди:
— Эртага қозиникига бормоқчиман. Сен ҳам бор ва мени кутиб тур. Қозиникидан чиқиб отга минаётганда, менга келиб арз қил ва бўлган воқеани баён қил.
Эртасига Улуғбек Мирзо қозини чақиртирди:
— Эй, қози! Мен беҳисоб нақд ақча, сандиқ тўла қимматбаҳо мато ва олтину жавоҳир тўпладим. Қазо қилсам, фарзандларим оғир аҳволга тушиб қолса, шу бойлик уларнинг ёмон кунига яраб қолар, дея ўйлайман. Шаҳарда бундай хазинани ишониб топширадиган бирон ишончли одам йўқ. Сени диёнатли инсон дейишади, шунинг учун хазинамни сенга омонат топширишга аҳд қилдим. Буни иккимиз билсак, бас!
Қози Улуғбекдан бу гапни эшитиб, ич-ичидан суюнди, қувонганидан юраги ёрилишига сал қолди.
— Сен уйингга боравер, — деди Улуғбек қуллуқ қилаётган қозига. — Мен изингдан чиқиб, хазинани яширадиган жойни ўз кўзим билан кўриб келаман.
Шу тарзда Улуғбек қозининг уйига борди ва “хазина”ни яширадиган жойни белгилашди. Ҳукмдор қозиникидан чиқиб энди отга минаётганида, қозига омонат қолдирган одам келиб, арзи ҳол қила бошлади.
Буни кўриб, қозини титроқ босди, ранг-рўйи ўчди. Ўзича мулоҳаза қилди: “Борди-ю, унинг даъвосини рад этсам, подшоҳнинг менга бўлган ишончи йўқолади. Оқибатда арзимас беш минг ақча деб улгуржи давлатдан қуруқ қоламан. Яхшиси, шу каззобнинг омонатини қайтариб берай”.
Шундан сўнг қози ҳалиги одамга ўшқира кетди:
— Нега дод соласан? Қачон сен омонатингни мендан талаб қилдинг-у, мен йўқ дедим? Диёнатли бир қозига туҳмат қилишга уялмайсанми?
Шундан сўнг қози ғуломига: “Омонат фалон жойда, тез бориб бунга олиб чиқиб бер!”, — деб буюрди.
Шу тариқа Улуғбек ҳийла ишлатиб, қозидан омонатчининг пулини олиб берди. Диёнатсиз қозига “хазина”ни топшириш ўрнига, уни жазолади ва ишдан бўшатди. Ана шу воқеадан сўнг халқ Мирзо Улуғбекнинг адолатпарварлигига қаттиқ ишониб, унга ихлос қўйган экан..
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube