Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов бошчилигида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалалар ўрганилди.
Хусусан, масъуллар “Муллабой” маҳалласида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ тарқатилиши жараёни билан танишиб, аҳоли ва тегишги соҳа ходимлари билан суҳбатлашишди. Мазкур маҳаллада 610 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминлаб келинаётган бўлиб, барча фуқароларга газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.
Ҳозирги кунда юқори даражада аҳолига хизмат кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан "Ҳудудгазмаъминот” Шаҳрихон тумани филиали бошлиғи ҳамда бошқа масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида туманнинг “Қалача” ва “Қум” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи ўрганилди, бириктирилган раҳбарларнинг дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга доир ҳисоботлари тингланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt