Бир касбни эгаллаш учун маълум вақтимиз ва кучимизни сарфлаб ўша соҳани ўрганамиз.
Лекин, ота-оналик мақомини яхши бажариш учун ҳаракат қилиш камдан-кам одамнинг хаёлига келади.
Нега энди бола психологияси ва тарбия усулларини ўрганмаслик керак?!
Ахир, фарзандлар ота-онага берилган неъматлардан бири ва бу неъмат ҳаққи албатта сўралади.
Бизнинг жамиятда фарзанд бу - атрофдаги қўшни хотинларнинг таъна-дашномларидан, қайнонанинг ва қайнопанинг жеркишларидан қутулиш учун бир восита деб қаралади.
Туғилганидан сўнг у билан ота-онанинг деярли иши йўқ, уйдаги бобо-бувилар қарайди, яъни қорни очганида овқатлантириб қўяди, холос.
Аслида, болага меҳр ва эътибор ҳам керак ва бу факторлар унинг келажаги учун жуда муҳим.
Ёзай десам, гап кўп.
Охиригача чидаб ёзолмасам керак барчасини.
Ҳеч бўлмаганда шу китобларни ўқинглар, фарзандингиз яхши ота-онага муҳтож ва сиз уни тушунишингизни хоҳлайди.
1) «Бақирмайдиган оналар» - Хадича Кубро Тонгар
2) «Бақирмайдиган болалар» - Хадича Кубро Тонгар
3) «Ёш бола деманг уларни» - Адем Гунеш
4) «Дангаса онанинг катта китоби» - Анна Александровна Бикова
5) «Яхши оталар китоби» - Сардор Назаров
6) «Алининг жойнамози ёхуд оиласига нур киритган фарзанд» - Жунайд Суави
7) «Азизим, пўртахол» - Жозе Мауро Де Васконселос (бу китобдан ҳам олинадиган яхши ибратлар бор)
8) «Учгача айни вақти» - Масару Ибука
9) «Учдан кейин кеч» - Масару Ибука.
Буларни топиш осон бўлиши учун расмларини хам ташлаб қўяман.
Аёллар учун махсус канал📲t.me/homiladorlarga_tavsiyalar