Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/hokimxorazm
Instagram: instagram.com/hokimraximov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Xorazm.uz
Қўшкўпир туманидаги "Қоровул" маҳалласида ички хўжалик йўлларига қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишларини ташкил этиш бўйича ўқув амалий машқи ўтказилди.

✅ Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Бу йил туманда барча дастурлар доирасида 42 км умумфойдаланувдаги йўллар ва 55 км ички хўжалик йўлларини таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, маҳаллада ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Тадбир давомида маҳалла аҳли учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube


Репост из: Xorazm.uz
Сайёр қабул

✅ Хива шаҳрида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

✅ Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube


Репост из: Xorazm.uz
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари тадбиркорлари билан учрашди.

✅Даставвал, вилоят ҳокими мазкур ҳудудларда жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли, замон талабларига мос равишда амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

✅Шундан сўнг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

🔽Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube


Репост из: Xorazm.uz

Показано 4 последних публикаций.