🔴 🟦🟦🟦
❗️Битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади🖥 Кеча хабар берганимиздек, “Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди
➡️ Унга
кўра, янги ташкил этиладиган
Тошкент давлат тиббиёт университети тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича
етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
📆 2025/2026 ўқув йилидан магистратурада босқичма-босқич
хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади.
📌 Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник
амалиёт базалари этиб белгиланади.
🎓 Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш
2025/2026 ўқув йилидан бошланади.
✅ 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда
Университет дипломи берилади.📁 Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт
университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram