Илмни қадрламаган миллат юксалмайди. Илмни қадрлаш дегани, қорнидан кўра кўпроқ ақлини тўйдиришни ташвиш қилишда бўлади. Ким ақлини тўйдиришни қиммат деб китоб, дафтар, қалам, устоз ҳақи каби харажатлардан қочса, демак у қорин қули экан.
Аждодларимиз чўнтакларидаги пулга қоринлари очган райт танлов қилишаркан, нон олсам, дафтарга етмайди, гўшт олсам сиёҳга етмайди, дори олиб тузалсам дарсни ёзиб қайд қилишга ҳeч вақоим қолмайди, деб очлик ва ҳасталикни танлаб, ўрнига китоб-дафтар ва қалам-сиёҳларни сотиб олишаркан.
Аждожларимиз қорин тўйдиришдан кўра ақлларини тўйдирганлари сабабли дунёни бошқаришди. Бугунга келиб тўй-ҳашамларда мисли кўрилмаган исрофларга бемалол йўл қўйиб, илм учун сарфланадиган тўловларни “қиммат” дейдиган миллат асло кўкармайди. Атрофга бир боқинг. Илм даргоҳларига нисбатан емакхоналарнинг кўплиги, кун сайин сони ортиб бориши, унга бориб ошхўрлик қиладиганларнинг чеки йўқлиги ҳамда уни муқобилида илм даргоҳларини озлиги ва унга борувчиларни камлиги бизни ташвишга солмай қўйганлиги ҳақиқий мусибатдир.
Тавфиқ Аллоҳдан