ҲАҚИҚАТ КУНИ
⸺ Емайман, ⸺ бола афтини буриштириб, олдидаги овқатни нари сурди.
⸺ Ейсан, ⸺ ойиси жаҳл билан ўшқирди.
⸺ Егиси келмаса, қўй, мажбурлама, ⸺ дадасининг кўзида ёш ҳалқалаган ўғилчасига раҳми келди.
⸺ Йўқ, ейди, ⸺ ойиси баттар тутақди.
⸺ Қорни оч қолса, ўзи ейди, ⸺дадаси бола тарбияси ҳақидаги билимига таяниб, ўз тушунчасини баён этди.
⸺ Сиз аралашманг, ⸺ ойиси жеркиб ташлади. ⸺ Бир камим шу тирмизакнинг гапига кўнишим қолувди!..
Эндигина беш ёшга тўлган бола ўзига ачиниш билан қараб турган дадасининг ойисини нега ёқтирмаслигини илк бор ҳис қилди.
© Хуршид НУРУЛЛАЕВ
@Hikoyalar