إنا لله وانا اليه راجعون!
موت العالم موت العالم!
Ёш олимни ёд этиб...
Бу воқеа бундан 26 йил аввал, 1995-йиллар ўрталарида бўлган эди. Ҳар жумъа куни Қўқоннинг “Янги Чорсу” маҳалласидаги “Мадрасаи Мир” жоме масжиди олдида эски китоб бозори бўлар эди. Шу бозорда китобларни кўриб юрсам оқ сариқдан келган юзлари нурли йигитча китобфурушлардан “Солатул Масъудий” деган китоб борми, деб суриштираётган экан. Мен ундан: “Китобни нима қиласиз?” деб сўрадим. У: “Ўзим ўқийман”, деди. “Исмингиз нима?, дедим. У: “Ёрқинжон”, деб айтди. “Кимда ўқийсиз?”, десам, Иброҳимжон домлада ўқишини айтди. Шундан сўнг уни уйга олиб бордим ва ўзимдаги “Солатул Масъудий” китобни кўрсатиб: “Сиз излаётган китоб шумиди?”, дедим. У: “Ҳа, ҳудди шу”, – дея жавоб берди. Унга: “Қани, ўқингчи”, десам, во ажабо ўн беш ёшли ўсмир йигитча ҳам арабий, ҳам форсий китобни варақлаб, хар жойидан бемалол равон ўқиб кетди. Кейин: “Китобнинг баҳоси қанча?” деб сўради. Мен: “Китоб сотилмайди, лекин сизга ўқигани бераман”, дедим. У: “Йўқ, менга сотсангиз оламан, илтимос сотинг”, – деб туриб олди. Шунда мен: “Майли, унда келишамиз. Онажоним туркий китобларни ўқишни яхши кўрадилар. Шунга бир яхши туркий китоб учраб қолса берарсиз”, – дедим. Орадан 1-2 ой ўтиб Қори йигитча эски ўзбек ёзувидаги уч томлик “Риёзус солиҳийн” китобининг туркийча таржимасини олиб келиб берди.
Ёш бўлса-да, арабча саводи чиққан ушбу йигитча бўлғуси олим, фақиҳ, муҳаддис, ўткир воиз марҳум Ёрқинжон қори раҳматуллоҳи алайҳ эди.
Аллоҳ таоло вафот этган ёш олим, фақиҳ, муҳаддис Шайх Ёрқинжон қорини раҳматига олсин, ётган жойини жаннатларда қилсин! Ўрнини яна шундай кўплаб олимлар билан тўлдирсин!
26.06.2021 йил, Қўқон. Низомиддин Бобохон
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.