Тобеинлар қозиси Шурайҳ раҳимаҳуллоҳнинг олдига дўсти Фузайл раҳимаҳуллоҳ келиб ҳол-аҳвол сўраркан, суҳбат асносида Шурайҳ:
— Йигирма йилдирки, оиламнинг тинчлиги бузилмади. Аёлим билан бирор марта сену менга бормадик, деди.
— Йўғе, шунақасиям бўларканми?! Оилада келишмовчилик чиқмасдан иложи йўқ-ку, деди Фузайл.
— Бунинг сабаби бор, айтиб бераман. Хуллас, уйланмоқчи бўлиб қиз қидирганимда, диёнатли бир оилага совчи қўйдим. Тўй бўлди. Тўй оқшоми келинни кўрсамки, ҳам диёнатли, ҳам одоб-ахлоқли экан. Бунга шукрона тарзида дарров икки ракат намоз ўқидим. Салом бериб қарасам, келинчак ҳам ортимда менга эргашиб намоз ўқибди. Хонадонда тўй меҳмондорчиликлари тугаб, одамлар тарқаб уйимиз тинчиганда аста суҳбатимиз бошланди. У менга айтди:
— Хўжам, сизга муносиб, феълингизни биладиган қизлар ўз қариндошларингиз орасида ҳам бор эди. Менинг ҳам қариндошларим орасида ўзимни таниганлар, муносиб бўлганлар бор эди. Аммо бегона бўлсакда Аллоҳ таоло икковимизнинг тақдиримизни туташтирган экан, келинг, сиз ёқтирган ва ёқтирмаган ишларни билиб олсам. Тағин сизга номаъқул бирор ишни қилиб кўнглизгизга озор бериб қўймай дейман. Сиз ҳам, ўз навбатида, менга оид ишларда Аллоҳ таоло кўрсатма берганидек иш тутишингизни истардим.
Аёлимнинг бу ташаббуси менга маъқул келди. Туриб сўз бошладим:
— Яхши гапларни айтдингиз, азизам. Шу айтганларингизга содиқ бўлиб яшасангиз, бу ўз фойдангизга иншааллоҳ. Акс ҳолда, ўзингизга қарши ҳужжат бўлиб қолади.
Менга фалон нарсалар, фалон ишлар ёқади. Фалон нарсалар, фалон ишларни эса хушламайман. Яна бир гап, менда бирор яхши жиҳатни кўрсангиз одамларга шуни олиб чиқинг. Ёмонини эса яширинг, дедим.
(Ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эрининг айбини ёймай ёпиб юрадиган аёлни мақтаганлар).
Кейин аёлим сўради:
— Қавму қариндошларни қанча муддатда йўқлаб турамиз?
— Тез-тез, аммо уларга ҳам малол келмайдиган даражада зиёрат қилиб турамиз.
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларни оралаб-оралаб йўқлагин, шунда сенга нисбатан илиқликлари ортади»).
Кейин завжам қайси қўшни аёлларни уйга киритишим мумкинлигини, қайсиларини эса йўқлигини сўради. Мен унга қайсилари солиҳ одамлару, қайсилари ундай эмаслигини санаб бердим.
Бир йилча вақт ўтиб бир кун ишдан келсам, қайнонам келган эканлар. Қуюқ саломлашдим. «Қизим қалай, кўнглизгизни топиб яшаяптими ишқилиб?» — деб сўрадилар. «Албатта, аёл бўлса, шунчалик бўлади-да», — деб қайнонам бояқишнинг ҳам кўнглини кўтариб қўйдим. Кейин яна гапириб кетдилар: «Ўзингиздан қўяр гап йўқ. Ҳаддан ортиқ танти аёлдан кўра катта офат йўқ эркак зотига. Шунинг учун қизимни яна ўзингиз истаганча тарбиялаб, мослаб оласиз-да, болам», — дедилар. Сўнг қизига ҳам итоатли бўлишни яна бир кез эслатиб насиҳат қилдилар.
Ишонасизми, шу йигирма йил худди шамолдек ўтиб кетди. Оилавий масалада бирор марта кўнглимни хира қиладиган иш содир бўлмади. Айтганча, гапим ёлғон бўлиб қолмасин. Бир оқшом келишмовчилик бўлганди, лекин ўшанда ҳам ўзимдан ўтганди.
Ҳикоя тугади.
Оиладаги кўп можаролар, келишмовчиликлар оддий суратда очиқ-ойдин гаплашиб олиш билан барҳам топади. Муҳими, эр-хотин очиқ гаплашиб олгандан кейин бир-бирлаоини риоя қилиб яшашлари лозим.
Яна бир жиҳат, агар оила қуришда мақсад Аллоҳ розилигини истаб яшаш бўлса, турмушда содир бўладиган ҳар қандай вазиятда Аллоҳ таолонинг ўзи эр-хотин ўртасини яраштириб қўяверади.
Мабодо аксинча, ўткинчи ҳою-ҳавас илинжида оила қурилган бўлса, бундай оилаларнинг қисмати қандай бўлишини жамиятимизда ҳар кун кўриб турибмиз.