#Бўйдоқларга))
Ҳайвонот боғида...
Эр-хотин ҳайвонот боғига бордилар. У ерда маймуннинг ўз жуфти билан ўйнашаётганини кўрдилар. Буни кўрган хотин эрига: "Буларнинг муҳаббатини қаранг", деди. Кейин арслоннинг қафаси ёнига боришди. Қарашса, эркак шер урғочи шердан бироз узоқда, жим ётган экан. Буни кўрган хотин эрига: "Буларнинг ҳижронини қаранг. Бир-бирини яхши кўрмас экан" деди. Шунда эр хотинига: "Қўлингдаги бўшаган идишни урғочи шерга отчи, нима бўларкин?" деди. Хотин идишни урғочи шерга отган эди, нарироқда ётган эркак шер ўкириб, жуфтини ҳимоя қила бошлади. Хотин яна бир идишни ўйнашиб турган маймунларга отган эди, эркак маймун жуфтини ташлади-да, идиш тегмасин деб қоча бошлади. Шунда эр хотинига: "Ўзларининг сохта туйғулари билан инсонларни алдайдиган кимсалар бор. Муҳаббат билан қулфланган қалблари ичида ўз туйғуларини сақлайдиган кишилар бор", деди.
"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан