Султоннинг ўқига нишон бўлсам
Бир гал Султон Маҳмуднинг ҳузурида сарой аъёнлари жам бўладилар. Султон уларга нима сўрасаларинг бажараман, дейди меҳри товлаб. Улар бирма-бир истакларини айтадилар. Навбат вазири Аёзга келади. У султоним, мен фақат бир нарсани истайман, яъни мен султоннинг ўқига нишон бўлсам, дейди. Шу орзуимга етсам қалбимда армон қолмас эди.
Буни эшитганлар, нималар деяпсан, султоннинг ўқига нишон бўлсанг тил тортмай ўласан-ку, дейишади. Аёз дейди:
“Сиз бу ишнинг сиридан хабардор эмассиз. Жаҳон азизи бўлсам ҳам султон ўқига нишон бўлиш мен учун барчасидан ортиқ. Султон ўқ отадиган бўлса, аввал нишонга назар ташлайди, сўнгра отади. Султоннинг назари дардим давоси бўлса, айтингчи, у ўқнинг яраси менга писандми? Сиз ўқнинг захму зарарини кўрсангиз, мен унда султоннинг назарини кўраман. Унинг назари менга етса барча зарарни унутаман!”.
Раҳматуллоҳ Файзуллаев «Меҳробдан таралган садолар»
@Hikoyalar