АСЛ БОЙЛИК
Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?! – Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман! Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: – Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан! Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: – Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?! Йўловчи савдолашишда давом этибди: – Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман? – Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман! – Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни! Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди: – Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!дебди..