ИБРАТ
Ҳикоя. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Бани Исроил қавмида икки киши дўст тутинган бўлиб, бири ҳамиша гуноҳ қилар, иккинчиси эса ибодат қилишга астойдил эди. Обид ҳамиша фосиқнинг гуноҳ қилаётганини кўриб, унга: «Гуноҳдан тийилгин», дея насиҳат қиларди. Кунлардан бир куни дўстини яна гуноҳ устида кўриб: «Гуноҳдан тийилгин», деса, у: «Мени тинч қўй, сен менга кузатувчи қилиб юборилганмисан?» − деди. Шунда обид: «Аллоҳга қасамки, У сени кечирмайди (бошқа бир ривоятда: «У сени жаннатга киргизмайди»)», деди. Иккови ҳам вафот этгач, оламлар Раббиси ҳузурига келтирилдилар. Аллоҳ таоло обидга: «Сен Менинг ҳақимда хабардормидинг ёки Менинг қўлимдаги нарсага қодир (эга)мидинг?» − деди. Ва гуноҳкорга: «Бор, раҳматим ила жаннатга кир», иккинчисига эса: «Уни дўзахга олиб боринглар», деди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у бир гап гапириб, дунё ва охиратини барбод қилди».
Хулоса:
Ҳеч ким бошқа бир инсонга «сен дўзахийсан, Аллоҳ сени кечирмайди» дейишга, унинг устидан ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.