Ҳар ишда бир хайр бор
Ҳар куни эрталаб маҳалламиздаги кекса амакига игна дори ўтказишга бораман. Шу куни вақтим тиғиз бўлгани учун шошилаётган эдим. Фазли амаки ҳар доимгидек хотиржамлик билан катта товоққа қотган нонларни тўғраётганди. Хаста бўлгани учун қўллари қалтирайдиган бўлиб қолган, тўғраётиган нонлари столга, гиламга тўкиларди. Амакига тезроқ игна дорини ўтказиб кетишим кераклигини қистириб ўтсам-да, қилаётган ишидан бош кўтармади. Ноилож ўзим ҳам унга қўшилиб нон тўғрадим ва тезроқ шу иш битиши учун айвоннинг бир бурчагига, ўзи кўрсатган жойга тўғралган нонларни қўйдим. Ўша заҳотиёқ мушуклар ва қушлар нон атрофига йиғилди. Жониворлар нон бўлакларини ер экан, Фазли амаки табассум билан уларни кузатарди. Вақтли келганим учун Фазли амакининг айнан уйқудан уйғонадиган вақтига тўғри келардим. Амакининг илк иши нон тўғраш бўлгани учун мени бироз куттириб қўярди. Бир куни тонгда Фазли амаки яна нон тўғрашга ўтирганди:
– Амаки, мен тез касалхонага улгуришим керак. Шошиляпман. Сизга қушларга нон тўғрашнинг нима кераги бор? – дегандим. Амаки кўзларимга узоқ тикилди.
– Биз билмаймизку, болам, – деди. – Бармоқчалик қуш-да, деб ўтиб кетма. Биздан унга бир хайр бўлса, унинг ҳам бизга бир хайри бордир...
Унчалик аҳамият бермадим бу гапларга. Кейинги кунларда бир нарса диққатимни тортди. Авваллари қалтираб, нонни зўрға тўғрайдиган Фазли амакининг қўллари энди билинар-билинмас титрар, борган сари кўз ҳам илғамайдиган бўлиб қолганди. Ҳайрон қолдим бу ҳолатга. Чунки мен амакига ўтказаётган дори фақат паркинсон касаллиги ривожланиб кетмаслиги учун эди. Ҳолатни шифокор устозимга тушунтирдим. Эртаси куни устозим билан бирга кекса амакининг уйига бордик. Устозим батафсил текширгач, Фазли амакига бир нечта саволлар берди. Бу саволлардан бири ҳар куни парваришлайдиган жониворлари билан боғлиқ эди. Яъни ҳар куни қалтироқ қўллари билан нон тўғраб берадиган қушлар ва мушуклар ҳақида сўради. Фазли амаки жониворлар билан дўстона мулоқот қилишини, улар билан гаплашишини айтганди, устозим кўзлари чақнаб менга қаради ва кекса отахонга:
– Авваллари паркинсон хасталигида мусиқа тинглаб муолажа қилинган ва қалтирашдан бироз бўлса-да даво топган касалларим бор эди. Биринчи бор жониворлар билан дўстлашиб, дардига даво топган инсон сиз бўлдингиз, амакижон! – деди. Шу лаҳзаларда кўзларимга мамнун тикилиб турган амакининг нигоҳларидан:
– Сенга ҳар ишда бир хайр бор, дегандимку... – деган маънони уқиш менга қийин бўлмади.
Суат Ўзге.
Турк тилидан Кавсар Нур таржимаси.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.