Бир подшоҳнинг жангда ишлатадиган ҳарбий сирлари душманга маълум бўлиб қолиб, ўйлаган режаси барбод бўлибди. Шунда подшоҳ маслаҳатчиларидан бирига: “Энди ҳарбий режаларимизни қаттиқ сир тутмасак бўлмайди. Ичимиздан кимдир сирларни душманга етказяпти. Лекин кимлигини билолмаяпман. Покдомон одамни хоин деб ўйлаб, жазолаб қўйишдан қўрқаман”, деди. Шунда маслаҳатчи бир котиб чақириб, гўёки давлат сири деб, бир неча ёлғон хабарларни ёздирди. Кейин подшоҳнинг сирини сотишда гумон қилинганларни битта-биттадан чақиришди. Кейин маслаҳатчи подшоҳга: “Бу хабарларни гўё давлат сири сифатида уларнинг ҳар бирига алоҳида айтинг. Ҳар бирига алоҳида хабар айтасиз. Бириникини бошқасига айтмайсиз. Кейин айтилган бу махфий хабарни ҳеч кимга айтмасликни буюринг. Биз эса ҳар бир хабар эгасининг имзосини ёзиб қўямиз. Кейин душман томонда қайси хабар ошкор бўлса, хоин кимлиги маълум бўлади”, деди. Ҳеч қанча муддат ўтмай, душман томонда бир неча хабар тарқалиб, хоинлар кимлиги аниқланди...
“Солиҳлар гулшани”дан.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
“Солиҳлар гулшани”дан.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.