Hikmat izlaganlar uchun


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Муҳаммад алайҳиссалом: “Сизлар уламолар билан бирга ўтиришни ва ҳаким зотлар ҳикматларини эшитишни лозим тутинглар. Чунки Аллоҳ таоло ўлик ерни ёмғир
суви билан тирилтиргани каби ўлик қалбни ҳикмат нури билан тирилтиради”,
дедилар.
@baxriddinov_m

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Зикр аҳлидан сўранг
РАМАЗОНДАН СЎНГ РЎЗА

@Savollar_kanal 12808-савол

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари, саволларимга жавоб бераётганлигингиз учун сизга катта рахмат. Рўзадан кейин яна 1 хафта қўшимча рўза тутса 1 йил рўза тутган савобини олади деб ўқиганман. Ушбу рўзани рамазон ўтгандан сўнг неччи кундан сўнг тутсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаввол ойи ичида бўлса, бўлди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Репост из: Зикр аҳлидан сўранг
ШАВВОЛ РЎЗАСИ

@Savollar_kanal 12807-савол

Ассалом алайкум! Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари, мен шаввол ойига ният қип шу ой орасида 4 кун, кейин 29 ва 30 кунлари яна икки кун рўза тутгандим. Кейин тақвимда қарасам, шаввол ойи 28-да тугаб 29-да зулқада ойи кирган экан. Саволим шуки, энди ман яна шаввол ойи учун 2 кун қазо қилиб тутиб бераманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу рўзанинг қазоси йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Погода от бота MeteoBot


2023 йил, 22-апрель, шанба.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

https://t.me/hikmatxazinalari


Репост из: Хайрулло Ҳақбердиев


Погода от бота MeteoBot


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун 2023 йил, 21-апрель, жума, Рамазон ҳайит байрами.
Биродарлар, юртдошлар, байрам муборак!


ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61441)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/hikmatxazinalari


Репост из: FotihaUz
@Savollar_kanal
414-савол
Ҳайит намозидан кейин

Ассалому алайкум! Устозлар, биз томонларда Рамазон ва Қурбон ҳайити намозидан сўнг қабристонга ва вафот этган инсонларникига зиёратга боришади. Шу амаллар шариатимизда борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш.
Икки ийд кунлари мўмин-мусулмонларнинг энг улуғ байрамлари ҳисобланади. Диний манбаъларимизда бу кунларни хурсандчилик, шодлик руҳида, байрам кайфиятида ўтказилиши кераклиги таъкидланган. Аммо ҳайит кунлари фотиҳахонлик қилиш, Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш мутлоқ жоиз эмас. Бугунги кунда бу одат мусийбат аҳилларига ҳам кўплаб қийнчиликлар туғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Баъзан бу нарса азадорларнинг ярасини янгилаш, машаққатлари устига яна машаққат туғдириш бўлаётганининг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг учун ҳам уламоларимиз уч кундан кейин таъзия билдириш узоқдаги кишилар учундир. Бошқаларнинг мазкур муддатдан кейин таъзия билдириши мусийбатни янгилаш бўлади, бу эса мусийбат аҳлига оғир келади, кўзланган мақсадга зид иш бўлади, деб айтганлар.
Тўғри, мусийбатга учраган айрим кўнгил яқин кишиларни ҳайит муносабати билан йўқлаш мумкин. Аммо бу ҳам аза тутиш кайфиятида қилинмайди. Эҳтимол, ана шундай кўнгиловлаш шаклида йўлга қўйилган иш кейинчалик фотиҳахонликка айланиб кетгандир. Шу боис, ҳайит кунларини азага айлантириб олиш тўғри бўлмайди.
Ушбу кўрсатмалардан ҳам маълум бўладики, мусулмонларнинг байрам нишонлаши ўзига хос тарзда бўлади. Аввало улар ушбу кунларга етказганининг шукронаси маъносида Аллоҳ таолога бандалик изҳор қилишади – жамоат бўлиб, ҳаммалари бир бўлиб намоз ўқишади, Аллоҳ таолога илтижолар қилишади, берган неъматлари учун У Зотга ҳаду шукрлар айтишади. Кейин бир-бирларини ҳайит билан қутлаб, зиёратлар қилишади. Бева-бечоралар, беморлар ҳолидан хабар олишади, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан ўзаро борди-келдилар қилишади. Ўйин-кулгиларини ҳам ахлоқ-одоб доирасида, Аллоҳ таолога осий бўлмаган ҳолда олиб боришади. Ана шундоқ қилиб, ҳайит кунларини фақат яхшилик билан, эзгу амаллар билан ўтказишади. Шунинг учун, уларнинг байрамларида турли тартибсизликлар, ҳар хил нохушликлар юз бермайди, балки ҳолатлари янада гўзаллашади. Зотан, мўмин банданинг ҳайити – Аллоҳга боғлиқлиги гўзал бўлган кунидир. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
http://savollar.islom.uz/savol/90265


21-апрель - РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ

Барча мўмин-мусулмонларга Рамазон Ҳайит муборак бўлсин!

https://t.me/hikmatxazinalari


Репост из: O'G'IL BOLALARGA ERKAKCHA GURUNG
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танимиздаги касалликни даволаяпмиз, лекин руҳимиз касалми, йўқми, билмаяпмиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф




Погода от бота MeteoBot


2023-йил, 20-апрель, пайшанба.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

Тану сиҳатликда, тинчлик ва омонликда, шу кунларга етказган Аллоҳга ҳамду саноларимиз бўлсин.

https://t.me/hikmatxazinalari


uz.pdf
359.5Кб
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИЙ ЛОЙИҲАСИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ОТАНИНГ ҚИЗИГА МАСЛАҲАТИ

Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:
- Бўлажак эрингни доим қўллаб-қувватла, муҳим гапларни кечки овқат пайтида маслаҳат қилма. Менга ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма.
Қизи ҳайрон бўлди:
- Нега?
Ота жавоб берди:
- Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, уни кечирмайман.

https://t.me/hikmatxazinalari


Погода от бота MeteoBot


2023-йил, 19-апрель, чоршанба.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

https://t.me/hikmatxazinalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БОЙ ВА УНИНГ ИККИ КАМБАҒАЛ ДЎСТИ

Показано 20 последних публикаций.

56

подписчиков
Статистика канала