“Ким Аллоҳга йўлиқишни севса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни севади. Ким Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёқтирмайди” (Бухорий ривояти)
Ўлим интиҳо эмас, балки, янги ҳаёт ибтидосидир.
Инсон вафот этиб ҳеч нарса йўқотмайди, балки, вафотига қадар қилган ишлари мукофоти ё жазосига ҳақдор эканини билиб олади холос.
Яхшиямки ўлим бор. Акс ҳолда инсонни солиҳ амаллар қилишга ундайдиган ундан бошқа кучли омил бўлмасди.
Оқиллар ўлим ҳақида кўп ўйлайдилар ва тафаккур қиладилар. Оқибатда қиладиган ишларидан энг афзал ва устуворларини танлашни ўрганадилар.
Аслида эса, ўлим инсонни ўз ватанига, ўз Роббига қайтарувчи ягона омилдир.
Бир бошга бир ўлим. Сиз ватанизга, Роббизга қайтишга тайёрмисиз?!
Таафиқ Аллоҳдан