Hazratnavoi.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶
𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶
Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СОЛИҲ БАНДАЛАР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/prbZYVuPyG4?si=dM1s51P_qj0sd4k8


Репост из: УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЯХШИЛИК МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#жумасуҳбати
ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ...(3-қисм.Охири.)
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz

2k 1 18 1 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#жумасуҳбати
ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ...(2-қисм)
Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#жумасуҳбати


Репост из: Hazratnavoi_uz | Raddiya
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#раддия
АҚИДА СОФ БЎЛМАСА, ХОРЛИК..
Хайруллоҳ домло Бобоназаров.


Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг» (Нисо сураси 59 оят).
Ибн Жарир ибн Зайддан у киши эса отасидан «ишбошилар»нинг тафсирида «улар султонлардир» деб тушунтирганини ривоят қилган. (Имом Суютий. ад-Дур-рулмансур фит-тафсир бил-мансур. 4 – Ж. 504 – Б. Қоҳира 2004).
Саъид ибн Мансур, ибн Абу Шайба, Абд ибн Ҳамид, ибн Жарир, ибн Мунзир ва ибн Абу Ҳотамлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг: «улар сизлардан бўлган амирлар», деб изоҳ берганини ривоят қилишган. Яна бир лафзида эса «улар қўмондонлар», деб айтилган. (Имом Суютий. ад-Дур-рулмансур фит-тафсир бил-мансур. 4 – Ж. 504 – Б. Қоҳира 2004).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон киши гуноҳга буюрган ҳолатидан бошқа пайтларда, суйган ва суймаган барча ишларда, (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиши вожибдир. Гуноҳ ишга буюрилса қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам этмайди» (Муттафақун алайҳ). «Ҳокимнинг сўзига қулоқ солиш ва унга итоат қилиш ҳар бир мусулмонга вожибдир. Хоҳ унинг табиатига тўғри келсин ё келмасин, барибир. Шу шарти биланки, гуноҳга буюрмаган бўлса бас. Агар ҳоким гуноҳга буюрса унга итоат қилиш жоиз бўлмайди. Лекин шундай бўлса-да, унга қарши уруш қилиш ҳам жоиз эмас! Имом Нававий Муслимнинг шарҳида айтган: «Фақиҳлар, аҳли ҳадислар ва мутакаллимлардан иборат аҳли суннанинг жумҳури айтганки: «бошлиқ фосиқлик, зулм ва ҳақ-ҳуқуқларни поймол қилиши билан мансабидан бўшатилмайди, унга қарши чиқиш жоиз ҳам бўлмайди. Балки, унга ваъз-насиҳат қилиш, Аллоҳ таолодан қўрқитиш вожиб бўлади» (Туҳфатул-аҳвазий. 5 – Ж. 298 — Б).
«(Раҳбарларига) бўлган итоатдан воз кечган кимса, Аллоҳ таолога ҳужжати бўлмаган ҳолатида дуч келади» (Имом Муслим ривояти).
«Фатволарда айтган: ҳар бир фуқаро раҳбарга итоат қилишга (шаръан) буюрилгандир. Агар (раҳбарнинг амри) шариатга муовфиқ бўлса бажон-у дил итоат қилинади. Агар шариатга мувофиқ бўлмаганда унга қарши исён кўтариш катта фасодга олиб бориш эҳтимоли бўлса, бу ҳолатда ҳам итоат қилади. Чунки каттароқ зарардан халос бўлиш учун кичикроқ зарарга қўл урилади. Шунингдек, бир-биридан тафовутли ҳар қандай икки фасод ишда ҳам шу қоида бўйича иш кўрилади. Чунончи «Ашбоҳ»да шундай дейилган». (Бариқа. 1 – Ж. 83 – Б. Дор ал-Хилофа ал-Алийя. 1324).
Раҳбарларга қарши чиқиш ва уларни ташлаб қўйиш ҳаромдир.
Бунга бизнинг ҳужжатларимиз бор. Зеро Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақириб, байъат (садоқат) олдилар. Биздан байъат олган нарсалар ичида қувончли ва оғир, қийинчилик ва фароғат замонларда (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиш, муҳтож бўлган нарсаларимизни ҳам фидо қилиш, ишнинг арбоби билан Роббимиздан очиқ ҳужжат бўлган куфрни кўрсаггина тортишиш бор эди» (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар мендан кейин (раҳбарларингиздан) кўплаб ёқтирмаганингиз ишлар ва худбинликларни кўрасизлар», — дедилар. (Саҳобалар): (У замонда) нима қилишимизга буюрасиз, ё Расулуллоҳ?, — дедилар. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларга ҳақларини бериб, ўз ҳақларингизни Аллоҳдан тиланглар!» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).
Юқорида тақдим қилинган далиллар шуни кўрсатиб турибдики одил подшолар, ҳокимлар ва жамики раҳбарлар мусулмонлар манфаатини кўзлаб сиёсат юргизар экан, манфаат диний бўладими ёки дунёвий булардан қатъий назар, уларга итоат қилиш, буйруқларини Аллоҳ ва Расулининг буйруғи каби тан олиш аҳли суннат ақидасига кўра, ислом нуқтаи назаридан фарздир!
 
Манбалар асосида тайёрланди.


Исломда раҳбарларга итоат қилиш...


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йил 11 сентябрь кунидаги Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмасига асосан Навоий вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 11 январь куни Хатирчи туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Тоҳир Рўзиев бошчилик қилди.

@hazratnavoi_uz


 Солиҳ мол солиҳ киши учундир.

Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга одам юбориб, кийимларимни кийиб, аслаҳамни олиб боришимни тайинладилар. Борсам, тоҳарат қилаётган эканлар. Менга бошдан-оёқ разм солдилар. Сўнг:
«Эй Амр! Мен сени бир лашкарга бош қилиб юбормоқчиман. Шояд, Аллоҳ таоло сизларга ўлжа берса. Шу нарсадан сенга солиҳ мол насиб бўлса, деган рағбатим бор», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен мол учун эмас, Ислом учун мусулмон бўлганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш учун мусулмон бўлганман», дедим.
«Эй Амр! Солиҳ одамнинг қўлидаги мол қандай яхши!» дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан солиҳ инсонда солиҳ йўл билан топилган мол бўлиши яхши эканини, ушбу молнинг эгаси уни тўғри йўлга сарфласа, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқлигини билиб оламиз.
Мол-дунёни фақат ёмонлайвериш нотўғри. Мол-дунё ҳаром-ҳаришдан топилган бўлса ёки у нопок, ҳаромхўр одамнинг қўлига тушиб қолган бўлса, мазаммат қилинади, ёмонланади. Чунки бундай одам молни ёмонликка сарфлайди.
Бироқ шариатга мувофиқ топилган, шариатга мувофиқ сарфланган мол ҳақида ҳеч қандай ёмон хаёлга бормаслик керак. Шунинг учун имом Бухорий алоҳида боб очиб, унга мазкур ҳадисни киритган эканлар. Бу ҳадис айниқса бугунги кунда мўминларнинг мол-дунёга муносабатини белгилаб берган ҳадисдур.


Солиҳ мол солиҳ киши учундир.


Бугун Нурато туман Мурувват уйи даволанувчиларига Навоий вилоят вакиллиги томонидан 100 бош(жами етти миллион сўмлик) кийим-кечак эҳсон қилиниб, уларни кўнгилларига сурур киритилди. Тадбирда вилоят имоми ўринбосари Атоев Темурхон ҳамда Нурато туман бош имоми Отабек Атоевлар иштирок этдилар.
@hazratnavoi_uz



Показано 13 последних публикаций.