HAYOTIY HIKMATLAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Sizning Köngil Gaplaringiz!
♻️Active Channel
📚Aforizmlar
📘Mazmunli Statuslar
🗯️Dildagi Gaplar
💘Muhabbat va Nafrat
📙IBRAT
👇👇👇
t.me/hayotiy_hikmatlar
Yangi Kanallarni Hamkorlikka Chorlimiz ✌ @kariyev_3232

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Tashna
Umrimizni oxirigacha bir birimizga tabassum bilan qaraylik😊

#baxt_nishonalari

@tashna_2020


Kuch ishlatida emas, axloqda sherdek bo'l. Xaqiqiy kuch axloqdadir!

⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Аллоҳ яхши кўрган нарсангни сендан тўсиб қўйса, хафа бўлма! У Зот ишларингни қандай тадбир қилаётганини билганингда эди, қалбинг У Зотнинг муҳаббатида эриб кетар эди.

⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Асло ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан. Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.

Do'stlaringizga kanalimizni taklif qiling⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


. Ушбу қимматбаҳо ҳикматни сенга ҳадя қиламан:
Аллоҳни топган нимани йўқотибди?
Аллоҳни йўқотган нимани топибди?

⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Олтининг олдида тахтанинг қадри йўқдир. Лекин чўкаётган пайтимизда тахтани маҳкам ушлаб оламиз. У пайтга олтинга қараб ҳам қўймаймиз.
Кўпинча бошқалардаги мавжуд фойдани кеч англаймиз. Аслида ҳар бир инсонда Аллоҳ одамларга манфаатли қилган бир жиҳати бўлади. Сен одамлардан манфаатли томонини олиб, камчилигини ўтиб юбор. Барчамиз хато ва камчиликларга рўпара бўламиз.
Ҳозирги кунда ушбу гўзал одобга нақадар эҳтиёжимиз бор!
⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


БЕШ МИНГ ҚЎЙДАН АФЗАЛ

Ҳазрати Алидан, розийаллоҳу анҳу, ривоят қилинади:
"Пайғамбар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир куни мендан:
- Эй Али, сега беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали беш калимани ўргатайинми? - деб сўрадилар.
- Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, - дедим.
Шунда Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу дуони ўргатдилар:
- Тангрим, гуноҳларимни мағфират қил. Менга кенг феъл ва ҳалол бир даромад насиб эт. Нафсимни берган ризқингга қаноатли қил ва қалбимни Ўзинг манъ этган нарсаларга мойил қилиб қўйма"

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
Ⓜ️anba ➤ @MEHROB_UZ ✔️
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
@hayotiy_hikmatlar


- ☝Allohim Qo'limdan Tutib Jannatga yetaklaydigan soliha bir juft Nasib et...🌸

Kanalga ulanish⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Дуонинг кучи

⚖📜Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон сохибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дархол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эхтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган захоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган сухбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари хайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган холат эмас... - деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган хамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эхтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...🕊

Kanalga ulanish
⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


- 🌸 Hayotimdagi yo'qotgan nasalarimning barchasini ularni yo'qotib qo'yishdan qo'rqqanim uchun
yo'qotdim...😈

⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Ҳар бир ҳижоб ўраб, ўзини сатр қилган муслималарга мактуб:
Ҳижоб деганда қулоқ, бўйин, сочнинг олд тутамини уй эшиги олдида, балконда ва бошқа жойларда ёпишни... ҳамда,
-инстаграмда, фейсбукда, твиттерда ва бошқа барча ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур ўринларни ёпиб юриш тушунилади.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), жуфтларингизга, қизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон бўлган Зотдир"
(Аҳзоб сураси, 59 оят), деб айтган.
⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.

– Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.

– Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.

– Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билиб кўриш керак.

– Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.

– Ҳузр-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.

Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик.

Ⓜ️anba ➤ @MEHROB_UZ ✔️
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
@hayotiy_hikmatlar


КУЁВ ТАНЛАШЛИК

Бир йигит қизнинг уйига совчи бўлиб борибди. Қизнинг отаси йигитдан сўрабди:
Уй-жойингиз борми..?
Йигит: ʺҲа, борʺ деб уйининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.
Ота: Машинангиз борми? дебди.
Йигит: ʺҲа, борʺ деб машинасининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.
Ота: Охирги саволим, қаерда ишлайсиз?
Йигит: ʺФалон банкдаги фалон лавозимда ишлайманʺ деб исбот этувчи ҳужжатларини чиқариб кўрсатибди.
 
Никоҳ куни ФҲДЁдан ўтишаётса, йигитнинг насроний эканлиги маълум бўлиб қолди...
Шу захоти ота ғазабланиб, йигитга бақириб кетди: Нимага бошиданоқ бу ҳақда айтмадингиз? Ахир биз мусулмонлармиз-ку...
Йигит: Сиз менинг ДИНИМНИ сўраб, суриштирмадингиз-ку!
 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз ДИНИДАН ва ХУЛҚИДАН  рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз ер юзида фитна ва фасод бўлур» дедилар.
 
Термизий ривояти.

Уланинг👇
@hayotiy_hikmatlar


Muammolar qanchalik katta bo'lmasin sabr qilaver. Mo'jiza soniyalar ichida yuz beradi, yillar mobaynida emas.


Аллоҳдан нимани сўрасан шуни беради (Ибратли воқеа)

Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриш сабабини сўраганида: “Ўзимга мосини тополмаяпман”, деб жавоб қилди. “Салжуқий Султон Мухаммад ибн Малик Шохнинг қизиданми ёки унинг вазирини қизиданми, таклиф келмаганмиди?, деб сўради укасидан Асадуддин. “Таклиф бўлган эди, аммо улар менга мос эмас!” деб жавоб берди Нажмиддин!
Укасининг бу жавобидан ажабланиб, унга булардан ортиқ яна ким мос бўлиши мумкинлигини сўради. Нажмиддин акасининг бу сўровига: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳа жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда, мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди.
Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: “Бунақасини қаердан ҳам топардинг?!” деди, эътиборсизлик билан. Нажмиддин эса: “Ким ниятини Аллоҳ учун холис қилса, Хақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!” деб жавоб берди...
Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидлардан бирида Шайх билан суҳбат қилиб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхни чақириб келдида, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб, қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин суҳбатни эшитиб турарди.
“Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?” деди Шайх қизга. Шунда оқила қиз: “Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлсада, менга мос эмас!” деди.
“Қанақасини хоҳлайсан?” дея ажабланиб сўради Шайх. Қиз эса: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳ жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса, хамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди!
Нажмиддин қулоқларига ишонмасди.
Субханаллох!
Ахир бу калималарнинг айнини унинг ўзи айтмаганмиди!?
Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?!
Ахир бу ўша орзунинг висоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасми!?
Ха, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз хам айнан шу орзу муҳаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди! Иккиси хам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган каҳрамон фарзандни орзу қиларди...
Ниятлар холис бўлганлигидан икки буюк ниятлар сохибларини Хақ таоло учраштирди...
Нажмиддин Аюб фурсатни бой бермай Шайхдан шу қизга уйланишини сўради ва қизга уйланди. Бу икки ният сохибларидан фарзанд дунёга келди. Униб улғайиб етук чавандоз бўлди! Қуддуси шарифни фатх қилди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди! Бу зот тарихнинг олтин сахифаларида фахр билан эсланадиган Салохиддин Айюбий эди!

Аллоҳ қанчалар қудратли зот! У биргина Ўзи учун қилинган эзгу ниятга оламда оламшумул ишлар қилишга қодир Зот! Шунчалар мехрибон Аллоҳ!
Эй оила остонасида турганлар! Эй ўзларига жуфт қидираётганлар! Сизлар хозироқ ниятларингизга қаранглар-чи?! Нима мақсадда, қандай ниятда жуфт изламоқдасизлар?
Юқоридаги саодат сохибларини нима орзуларига етиштирди? Албатта Аллоҳ учун қилинган яхши ният! Уларнинг ниятлари замирига эътибор берингда (!) унда мусулмонлар шарафи-шони, динларига беқиёс хизмат ётибди. Майли сиз қайсидир юртларни забт этмоқни ният қилманг. Сизлар хам: “Қўлимдан тутиб жаннатга етаклайдиган диёнатли покиза жуфт хоҳлайман. Ундан фарзандлар кўрсам. Уларни чиройли тарбия қилсак. Динига, ватанига, халқига буюк ишлар қиладиган фарзандлар бўлиб етишса, Аллоҳни таниса, хаққини адо қилса, охиратда бошимга тож кийдирадиган фарзандлар бўлса”, деб ният қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


Аллоҳим! Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла… Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил! То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил!

⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar


- Chiroyli Iz Qoldirmadingmi, yomon iz ham qoldirma. Yomonlik bilan tilga olinganingdan ko'ra umuman esga olinmagin yaxshi...
⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵⤵
t.me/hayotiy_hikmatlar


Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.
⤵⤵⤵⤵⤵
@hayotiy_hikmatlar




Ҳаётдаги катта ўзгариш

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

Каналга уланиш!👇👇👇👇
@hayotiy_hikmatlar

Показано 20 последних публикаций.

17

подписчиков
Статистика канала