Ҳадис ва ҳикмат


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ҳадислар ва ҳикматлар
@hadisvahikmat
t.me/hadisvahikmat

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар жаноза келаётганини кўрсангиз, ўрнингиздан турингиз, башарти кўтаришиб борсангиз, елкалардан туширилиб, ерга қўйилмагунча ўтириб олмангиз!» - дедилар». 


Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Мусибат етганда) кўздан ёш оқгайдир, кўнгил ғам чеккайдир»,-деганлар». 

Каналга уланиш:

@hadisvahikmat


Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:Шундай даврлар келгайдирки, мусулмон ўз динини фитналардан асрамоқ мақсадида тоғу-тошларга қўй ҳайдаб чиқиб кетишни афзал кўрса,ажаб эмас" дедилар.
@hadisvahikmat


Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: "Токи мени отангиздан ҳам , болангиздан ҳам,барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз,бирортангиз мўмин бўла олмайсиз”- дедилар.
Каналга уланиш:
@hadisvahikmat


Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик ришталарини узадиган одам жаннатга кирмайди», дедилар.
Каналга уланиш:
t.me/hadisvahikmat


Абу Абдуллоҳ Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 
- Мен Расулуллоҳ соллаллоћу алайћи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: 
«Дарҳақиқат, ҳалол (бўлган нарсалар) аниқдир, ҳаром (бўлган нарсалар) ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида иштибоҳли бўлган (яъни на ҳалоллиги ва на ҳаромлиги аниқ бўлмаган) нарсалар ҳам борки, кўпчилик уларни билмайди.
Бас, кимки шундай шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилиб юрса, динини ҳам, номус-обрўсини ҳам пок асраб қолади.
Бамисоли (доим) бировнинг қўриқланадиган ери атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпон қўйларининг бехосдан ўша ерга ҳам кириб кетишидан омонда бўлмагани цингари, шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилмаган (уларга бемалол журъат қилаверадиган) киши кейинчалик ҳаромга ҳам аралашиб қолади (яъни ҳаромга ҳам бемалол журъат қиладиган бўлиб қолади).
Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг (ўзгалар киришини ман қиладиган) қўриқланадиган ери бўлади.
Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқланадиган ери Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, танада бир парча гўшт борки, агар у салоҳиятли бўлса, бутун тана салоҳиятли бўлади. Агар у айниса, тана ҳам айнийди (бузилади) Огоҳ бўлинг у (парча гўшт) қалбдир. 

Бухорий ва Муслим ривояти. 

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Аллоҳ таъоло айтади: 
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз. 

- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман. 

- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас). 
Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман. 

- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман. 

- Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан. 

- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар! 

- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. 
Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!) 

- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради. 

- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Аллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин! 

Муслим ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - Инсонлардаги жами аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа мавжуд: Икки (тортишиб қолган) киши ўртасида адолат (билан ҳукм) қилмоғинг - садақа. Бировга уловига чиқишида ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини (ердан) олиб беришинг - садақа. Яхши сўз - садақа. (Одамлар юрадиган) йўлдан (тош, тикан, чўп каби) озорларни олиб ташламоқ ҳам садақадир. 

Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. 

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: - «Аллоҳ таъоло деди: Эй Одам боласи, модомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, гуноҳинг қанақа бўлишдан қатъий назар, (уларнинг кўплигига ҳам) парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етсада, Мендан истиғфор тиласанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!.»

Каналга уланиш: 

https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Ҳасан ал-Басрий айтадилар: «Қалбларнинг фасод бўлиши олти нарса сабабидандир: улардан бири тавба умидида гуноҳ қилавериш; илм ўрганиб, унга амал қилмаслик; амал қилганда холис бўлмаслик; Аллоҳнинг ризқини еб, Унга шукр қилмаслик; Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик; ўликларни қабрга қўйиб, ундан ибрат олмаслик».

Каналга уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
1. Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
2. Ким инсонларни камситса, ўзи ҳам камситилади.
3. Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса шу касби билан танилади.
4. Кимнинг сўзи кўп бўлса тойилиши кўпаяди.
5. Тойилиши кўпайган кишининг ҳаёси озаяди.
6. Ҳаёси озайган кишининг тақвоси озаяди.
7. Тақвоси озайган кишининг қалби ўлади».

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оқил киши учун етти нарсани етти нарса устига ихтиёр этмоқлик (афзал кўрмоғи) ҳақиқийроқдир: 
1. Камбағалликни бойликнинг устига; 
2. Хорликни азизликнинг устига; 
3. Камтарликни мутакаббирлик устига; 
4. Очликни тўқликнинг устига; 
5. Ғамни хурсандчиликнинг устига; 
6. Паст мартабани юқори мартаба устига; 
7. Ўлимни ҳаётнинг устига». 

 Каналга уланиш:

 https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди», дедилар».
Kaналга уланиш:
@hadisvahikmat


Абу Бакр Сиддик розияллоҳу анҳу:
«Саккиз нарса яна саккиз нарса учун зийнатлангандир:
1. Иффатли бўлиш - камбағалликнинг зийнати;
2. Шукр қилиш - неъматнинг зийнати;
3. Сабр қилиш - балонинг зийнати;
4. Ҳалимлик - илмнинг зийнати;
5. Ўзини паст тутиш - шогирднинг зийнати;
6. Кўп йиғлаш - Аллоҳдан қўрқишнинг зийнати;
7. Миннат қилмаслик - эҳсоннинг зийнати;
8. Хушуъ билан ўқиш - намознинг зийнати», дедилар.
Каналов уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
«1. Илм - меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво - тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат - буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал - йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулқ - яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик - вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат - бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ - ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим - одоб берувчиларнинг яхшиси

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Яҳё ибн Муъоз ар-Розий дунёга қизиқувчи бир фақиҳ олимни кўриб қуйидагиларни айтдилар: «Эй илм ва суннат соҳиби, қасрларингиз
Қайсарникидай, уйларингиз Кисроникидай, масканларингиз Қорунникидай,
дарвозаларингиз Толутникидай, кийимларингиз Жолутникидай, тутган
йўлларингиз шайтонникидай, вилоятларингиз Фиръавнникидай, қозиларингиз дунёни истовчи порахўр, ғирром Ожилийлар каби бўлса, ўлимларингиз
жоҳилиятникидай бўлса, Муҳаммадийя (яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятлари ) қаерда қолди?!

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


«Ўнта хислат борки, ўша хислатлар ўн тоифа кишида бўлиши Аллоҳни
ғазаблантиради:
1. Бойларнинг бахил бўлиши.
2. Камбағалларнинг кибр қилиши.
3. Уламоларнинг тамаъ қилиши.
4. Аёлларда ҳаё оз бўлиши.
5. Қарияларнинг дунёни яхши кўриши.
6. Йигитларнинг дангаса бўлиши.
7. Подшоҳларнинг жабр-зулм қилиши.
8. Ғозийларнинг қўрқоқ бўлиши.
9. Зоҳидларнинг ўз амалларига қувонишлари.
10. Ибодат қилувчи обидларнинг риё қилиши.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади:  
“Кунларнинг бирида лаънати шайтондан «Дўстларинг қанча?» деб сўралганида, шайтон: “Ўн нафардир. Улар:  
1. Золим имом.  
2. Мутакаббир киши.  
3. Молни қаердан топаётгани ва қаерга сарф қилаётганига эътибор бермайдиган бой.
4. Амирнинг зулмини тасдиқловчи олим.  
5. Хиёнатчи савдогар.  
6. Молни арзонлигида олиб, қимматлашганида сотувчи киши.  
7. Зинокор одам.  
8. Судхўрликдан ейдиган киши.  
9. Молни қаерга жамлаётганига аҳамият бермайдиган бахил киши.  
10. Доимий ароқ ичувчи», деди.  

Сўнгра лаънати шайтонга: «Душманларинг қанча?» дейилганида, шайтон шундай жавоб берди: «Улар қуйидаги йигирма нафардир:  
Уларнинг биринчиси – Муҳаммад пайғамбар, чунки ундан ғазабланаман.  
2. Илмига амал қилувчи олим.  
3. Қуръонни тўла ёд олиб, унинг ичидагиларга амал қилувчи.  
4. Беш вақт намозга азон айтувчи.  
5. Камбағал, мискин, етимларни яхши кўрувчи.  
6. Раҳмдил қалб эгаси.  
7. Ҳақ учун тавозеъ қилувчи.  
8. Аллоҳнинг тоатида ўсувчи йигит.  
9. Ҳалол еювчи.  
10. Аллоҳ йўлида бир-бирига дўст бўлувчи икки йигит.  
11. Намозларини жамоат билан ўқишга интилувчи киши.
12. Кечаси одамлар ухлаётганида намоз ўқувчи киши.  
13. Ҳаромдан нафсини тиювчи киши.  
14. Дўстига нисбатан қалбида бирор нарса бўлмасдан насиҳат ёки даъват қилувчи киши.  
15. Доим таҳоратда юрувчи киши.  
16. Сахий одам.  
17. Чиройли хулқли киши.  
18. Аллоҳ кафил бўлган нарсаларга Раббини тасдиқ қилувчи киши.
19. Бева қолган мастура аёлларга яхшилик қилувчи киши.  
20. Ўлимга тайёр бўлиб юрувчи киши.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:«Ифтор пайтида рўзадорнинг мустажоб дуоси бор».
Каналга уланиш
@hadisvahikmat


Агар рўза тутсангиз, сизннинг қулоғингиз, кўзингиз, тилингиз ҳам рўза тутсин.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ

Показано 20 последних публикаций.

451

подписчиков
Статистика канала