GUZAR CITY - Ғузор шаҳри телеграм канали.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ғузорга оид асосий янгиликлар, мамлакатимиз ва жахон янгиликлари, қизиқарли мавзудаги постлар. Яқинларингизни кўпроқ таклиф этинг.
Каналимиз аъзоси эканлигингиздан миннатдормиз!
Админ: https://t.me/D_D_1403
Ҳамкор: Туман хокимлиги матбуот хизмати
Узб

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қулоқчинлардан узоқ вақт фойдаланиш оқибатлари ҳақида билиб олинг

Қулоқчинлардан кўп фойдаланадиган танишларга юбориб қўйинг


#Диққат

🥶Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ва нам бўлади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шанба кундан бошлаб мамлакат ҳудудига нам ҳаво оқими кириб келади. Бу айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғишига сабаб бўлади.

Ҳаво ҳарорати тунда -3 даражагача тушади, кундузи эса +8 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Йўлларда музлаш кузатилади, ҳайдовчилар ва пиёдалардан эҳтиёт бўлиш сўралади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Боғи эрам" онамни гулига етолмайди
Сочларимни силаган қўлига етолмайди
Агар дунё бойликларини бошимдан сочсалар ҳам,
Отамнинг топган 3 4 сўм пулига етолмайди...


Энг зўри!

Энг катта куч бу "Сабр"
Энг катта ҳазина бу "Илм"
Энг гўзал иш бу "Узр сўраш
Энг катта мерос бу "Тарбия”
Энг ишончли дўст бу "Ота Она"
Энг гўзал кўриниш бу "Табассум"
Энг машаққатли иш бу "Нафс тарбияси"
Энг буюк неъмат бу "Иймон саломатлиги"
Энг оғир меҳнат бу "Ёмон хулқни яхшилаш"

Энг яхши инсон бу "Шу сўзларни улашган" чунки яхши инсон доим яхши сўз улашади..!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега бундай қилмаслигингиз керак?

Қиш кунларида уйингизда кийимларни қуритманг.

Сабаби бу соғлингиз учун зарарли бўлади


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нотўғри парковка қилганларга оммабоп “жазо“


Ўзбекистон миллий кутубхонасида энг кўп сўралган ТОП-10 китоб

Январь ойи рейтинги :

1️⃣ "Сўнгги тўфон" – Аҳмад Лутфий Қозончи
2️⃣ "Элжернонга аталган гуллар" – Дениел Киз
3️⃣ "Сармоядор" – Теодор Драйзер
4️⃣ "Бепарволикнинг нозик санъати" – Марк Менсон
5️⃣ "Отамдан қолган далалар" – Тоғай Мурод
6️⃣ "Иймон" – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
7️⃣ "Ойболта остидаги оломон" – Олим Тошбоев
8️⃣ "Ўзбекнинг ўзлиги" – Матёқуб Қўшжонов
9️⃣ "Тарихий Муҳаммадий" – Алихонтўра Соғуний

Рўйхат диспетчерлик хизмати ва адабиётларни бериш кафедраларида фойдаланувчилар томонидан тузилган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқитувчилар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига неча соат бўлиши керак?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ "Қиз боланинг ўқиши нима учун шарт?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бу масалани чиройли мисол билан тушунтириб берибдилар! Хақиқатдан хам миллатнинг аёллари билимли бўлса, келажак авлод хам илмли ва маданиятли бўлади!


❗️Диққат! Ўзбекистонда фирибгарлар мобил операторлар номидан қўнғироқ қилмоқда!

Янгича алдов усули фирибгарлар ўзларини мобил оператор ходими деб таништириб, рақамингиз шартномасини узайтиришни талаб қилишмоқда. Агар рад этсангиз, рақамингиз ўчирилишини айтишади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фойдали

❗️Курткани кир машинада тўғри ювиш усули.


2025 йил 1 мартдан бошлаб автомобилларга экостикерлар бериш бошланади


Чет тили имтиҳони натижалари эълон қилинди

2025 йил 19 январдан 31 январга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди.

Тест натижалари my.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар "Менинг аризаларим" бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин.


❗️Энди Ўзбекистонда қиш қорсиз бўлади: Ўзбекистон кейинги 30 йил давомида қорсиз қолиши мумкин

Энди қиш анча иссиқроқ бўлади ва ёзда қурғоқчилик тез — тез учрайди, буларнинг барчаси глобал исиш ва иқлимнинг кескин ўзгариши туфайли – 2025 йилда кўплаб ёнғинлар ва сув танқислиги кутилмоқда, энди ҳар йили ҳарорат рекордлари янгиланади, - дейди экологлар.


“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди


Энди UzAuto Motors автомашиналари учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фойдали

🍌Бу турдаги бананларни асло истеъмол қилманг!

Барча яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг!


Кечаси 6 соатдан кам ухлаш эрта ўлим ва юрак хасталиклари хавфини оширади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, уйқу етишмаслиги когнитив функция ва маҳсулдорликни ҳам камайтириши мумкин.

Сурункали уйқусиз одамларда юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи 48 фоизга юқори.


👨‍⚕️Ким нимани даволайди – шифокорлар рўйхати

▪️Соч касалликлари шифокори – Трихолог
▪️Тери касалликлари – Дерматолог
▪️Юрак шифокори – Кардиолог
▪️Кўз шифокори – Офталмолог
▪️Жигар шифокори – Гепатолог
▪️Асаб шифокори – Невролог
▪️Ошқозон шифокори – гастроэнтеролог
▪️Суяк жароҳатлари шифокори – Травматолог
▪️Геморрой шифокори – Проктолог
▪️Бўғим касалликлари – Ревматолог
▪️Ўсма касалликлари шифокори – Онколог
▪️Буйрак шифокори – Нефролог
▪️Томоқ, бурун, қулоқ шифокори – отоларинголог (ЛОР)
▪️Жинсий тизим шифокори – Уролог, Гинеколог
▪️Нафас олиш органлари шифокори – Пульмонолог


❗️1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

1 йил ижара тўламаслик лиготаси билан.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Показано 20 последних публикаций.