"Guliston" jurnali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Картинки и фото


Ўқинг. Вақтингиз беҳуда кетмайди.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jurnalistlar.uz
#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Маматқул Ҳазратқуловга синглиси
           Ражаббиби Ҳазратқулованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун.

YouTube | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: "Mundarija" Madaniyat va Ma'rifat
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




“Гулистон” журналининг 5-сонида ўқинг:
2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев муқобиллик ва рақобат муҳитида ўтган сайлов жараёнлари хусусида ҳикоя қилади.
Аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида... Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов билан суҳбат.
Шоир Йўлдош Эшбекнинг янги шеърлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 июндаги қарорига мувофиқ, 1968–1997 йиллар давомида ўтказиб келинган кинофестиваль “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланди. “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори билан ўтказилган фестиваль ҳақида журналист Рустам Маҳди ўғли ҳикоя қилади.
Ўзбекистон Телевидениесининг 65 йиллиги муносабати билан телевидение ҳаётига назар ташланади.
Зокиржон Алматовнинг “Ватан равнақига бахшида умр” мақоласида таниқли давлат арбоби Исмоил Жўрабеков ҳаёти ва фаолияти ёритилган.
Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди. Тошкент шаҳридаги 81-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Раҳматулла Каримовга Ўзбекистон халқ ўқитувчиси унвони берилди. Қолганини устознинг ўзи ҳикоя қилади.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси: якунлар, фактлар ва рақамларда.
Фалсафа фанлари доктори, профессор Қиём Назаров Абу Ҳафз Бужайрий, унинг ҳадисшунослик илмига қўшган ҳиссаси ҳақида “Буюк аждодларимиз” рукнида ҳикоя қилади.
Мукарама Турғунбоева деганда “Баҳор” ансамбли ёдга келади. Ёш санъатшунос Севара Нурматова рақс дарғасининг портретига чизгилар битган.
Тил – миллат ва ғурур тимсоли. Ўзбек тили байрами кунида тил ҳақида мулоҳазалар Ҳулкар Кузметова ва Муслимбек Ислом ўғли нигоҳида.
Ҳар бир воқеа ҳақида ўз соҳасининг синчиси гапирса мақсадга мувофиқ. Халқаро бахшичилик фестивали тўғрисида фольклоршунос Шомирза Турдимов маълумот беради.
Эргаш Жуманбулбул ўғли уй-музейи ҳақида “Ўзбекистон музейлари” рукнида танишамиз. Шунингдек, журналда Муҳаммадали Қўшмоқов Ислом шоир тўғрисида сўзлаб турган жойи бор.
Водийларни, воҳаларни кезиб... Журналист Ўктам Мирзаёр Нурота туманига борибди. Ҳоким Умарбек Халиловнинг эшигини қоқибди. Ҳоким ҳам бугунги кунда раҳбарларнинг эшиги халқ учун ҳамиша очиқлигини билдириб, саволларга жавоб берибди.
Бугун телевизорда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам дори маҳсулотларининг рекламаси авжига чиққан. Баъзи рекламаларни кўриб, наҳотки битта дори барча касалликларни тузатса, деб ҳайрон қоламиз... Журналист Ҳулкар Тўйманова давом эттиради.
Қўчқор Норқобилдан сиёҳи қуримаган ҳикоя: “Қилмиш-қидирмиш”.
Умид Али қатралар ҳам ёзаркан. Ишонмасангиз, ўқинг.
Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга эвакуация қилинганлар орасида таниқли рус шоираси Анна Ахматова ҳам бор эди. Унинг илк тўплами ҳам Тошкентда нашр этилган. Шоиранинг “Тошкент саҳифалари” туркум шеърлари Абдулла Шер таржимасида.
Марҳум шоир Ўткир Жўраевнинг қоғозда қолган битиклари ҳам журнал саҳифаларидан жой олган.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига асосан бир гуруҳ марҳум санъаткорлар, ёзувчилар қатори сухандон, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаровга “Меҳнат шуҳрати” ордени берилди. Дўсти ҳақидаги хотиралар билан Муслимбек Йўлдошев.
Мобиль оламнинг имкониятлари, фойда ва зарарлари, болаларни телефондан қандай “чиқариб олиш” мукинлиги тўғрисида билишни истайсизми? “Гулистон”ни ўқинг.
Рақамли технологиялар, рақамли жиҳозлар ҳақида биламиз. Рақамли музей ҳақида эшитганмисиз? Журналимиз саҳифаларида Япония рақамли музейига бирга саёҳат уюштирамиз.
Рассом Хуршид Зиёхонов устахонаси... Албатта, ташриф буюринг, афсусланмайсиз. Бунинг учун уйингиздан чиқиш шарт эмас. Журнални варақланг.
Шунингдек, журнал саҳифаларидан бир қатор қизиқарли материаллар ўрин олган.




“Гулистон” 4-сон
“Гулистон” журналининг 2021 йил 4-сони нашрдан чиқди. Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ушбу сонда бир қатор қизиқарли материаллар чоп этилган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг мустақиллик йилларидаги фаолияти тўғрисида маданият вазири Озодбек Назарбеков сўз юритади.
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг бир туркум янги шеърлари шеърият ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов “Гулистон” журнали мухбирининг саволларига батафсил жавоб беради.
Журналист Гуличеҳра Дурдиеванинг “Тафаккур қаноти” мақоласи “Ёш китобхон” танлови ва ундан кейинги жараёнлар хусусида.
Сўнгги йилларда луғатимизда давлат-хусусий шериклик деган ибора пайдо бўлди. Мамлакатимизда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолият кўрсатмоқда. Хўш бу агентликнинг асосий вазифалари нималардан иборат? У кимлар билан ҳамкорлик қилади? Мухбиримизнинг мазкур агентлик директори вазифасини бажарувчи Зокир Бозоров билан суҳбатлашди журнал саҳифаларидан ўрин олган.
Қарши туман ҳокими Махсуда Мустафоева мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, хусусан Қарши туманидаги кейинги йиллардаги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ адиб таваллуди мамлакатимизда катта кўтаринкилик билан нишонланди. Ўткир Ҳошимов ҳақидаги хотиралар, мақолалар ва мактублардан парчалар, ёзувчининг “Ўзбекнинг соддаси” ҳикояси адабиёт мухлислари учун муносиб туҳфа бўлган.
“Эсар Жайхун шамоллари” – бу мақола машҳур шоирнинг шеъри ёки дилтортар ашула ҳақида эмас. Қорақапоғистон Республикаси Амударё тумани ҳокими “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Султонбой Йўлдошев мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёнини туман миқёсида шарҳлаб берган.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури журналист нигоҳида. Мухбиримиз Ҳулкар Кузметова шарҳи.
1973 йилда пойтахтимиз Тошкент ва АҚШнинг Сиэтл шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Дўстлик алоқаларининг бугунги кундаги ривожи ва бу йўлда хизмат қилаётган инсонлар ҳақида “Тил бошқа-ю, дил яқин” мақоласида ўқиш мумкин.
Шоир, драматург, ёзувчи Машраб Бобоев ҳаёт бўлганида 80 ёшга кирар эди. Шу муносабат билан шоирнинг бир туркум шеърлари, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Адабиётнинг мардикори” ёдномаси, М.Бобоев фарзандларининг хотиралари чоп этилган.
Берта Давидова ўзбек санъатида ўз ўрни ва овозини қолдирган санъаткор. “Умри боқий қўшиқлар” мақоласида Берта Давидова ҳақида ҳикоя қилади.
Мақом санъати ҳақида Ўзбекистон халқ ҳофизи Машрабжон Эрматов “Боқий меросимиз” рукнида “Ўзбекнинг уч воҳа мақоми” мақоласини эълон қилган.
Тошкент халқаро кинофестивали олдидан тарих фанлари доктори Нодира Мустафоеванинг “Тинчлик, тараққиёт, маърифат” номли мақоласи эълон қилинган.
“Психолог хизмати керак(ми)?” Бу мавзуда журналист кузатувлари.
Шунингдек, журнал саҳифаларидан ёзувчилар Қамчибек Кенжанинг икки ҳикояси, Қулман Очилнинг “Васенька” ҳикояси, Ҳабиб Сиддиқнинг “Яхшилар кўп дунёда воқей ҳикояси чоп этилган.
Машҳурлар ҳаёти кўпчиликни қизиқтиради. Ушбу сонда Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев ва Европа уйғониш даври мусаввири Микеланжело ҳақида мақолалар ёритилган.
II Халқаро бахшичилик фестивали олдидан филология фанлари доктори Саригул Баҳодированинг “Жировлар” мақоласи, Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан тадқиқотчи Исломжон Каримовнинг “Жадид Дадамирза қори” мақоласи, журналист Ҳамза Абдуллаевнинг “Матбуот ва таҳрир муаммолари” мақолалари журналхонларни бефарқ қолдирмайди.




“Гулистон” журналининг 2-сони нашрдан чиқди. Муштарийларимиз бу гал ҳам бир-биридан қизиқарли материаллар билан танишади.
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев соҳа ривожи йўлидаги ишлар ҳақида сўзлайди.
Наманган вилоятида маданий-маърифий ишлар қай даражада? Наманганга гул байрамига боринг. Ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг телефон хабарномалари нима учун йўлга қўйилган? Шу ва бошқа саволларга Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев жавоб беради.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бош шифокори Дилдора Рустамова соҳадаги янгиликлар ҳақида ҳикоя қилади.
Адабиёт мухлислари учун Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига қоғозларда қолган шеърлар ҳамда шоир ҳақида хотиралар, юбилей муносабати билан чоп этилган китоб ҳақида сўз ёритилган. Шоир Саъдулла Ҳаким шогирдлари ёдномаларида. Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиеванинг туркум шеърлари “Шоиру шеъру шуур” рукнида эълон қилинган.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Клеопатра” романидан парча, ёш ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг “Элбек” ҳикояси, нидерландиялик ёзувчи Симон Кармиггелтнинг “Қадрдон кўча” кичик ҳикоялари Қулман Очил таржимасида, ёзувчи Шодмон Отабекнинг “Ғаройиб чархпалак” ҳажвиясини ўқиб, албатта, бошқаларга ҳам улашмоқ керак.
Шунингдек, бир қатор публицистик мақолалар ҳам журнал саҳифаларидан жой олган. “Аёл ҳеч қачон ёлғиз эмас”, “Амир Темурни англаш бахти”, “Боқий байрам”...
Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Бахтиёр Абдиев фаолияти ҳақида журналист Ҳулкар Кузметова “Ихлос” очеркида ҳикоя қилади.
“Буюк аждодларимиз” рукнида Камол Матёқубов ал-Хоразмийнинг илм-фанга қўшган буюк ҳиссасини ёритиб берган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдунаби Ҳайдаров Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровни ёдга олади. Журналист Абдулла Мамасодиқов Ҳисор тоғ тизмаларига экосаёҳатга чорлайди. Профессор Иброҳим Йўлдошев “Ўзбек қоғози ва жаҳон цивилизацияси” тўғрисида ҳикоя қилади.
33 ёшида Ўзбекистон халқ рассоми унвонини олган мусаввир ҳақида эшитганмисиз? Унда “Гулистон”ни ўқинг. Пойтахтимиздаги Ўрол Тансиқбоев музейига саёҳат журнал орқали. Ишонмайсизми? “Сўзсиз китоб” мақоласини ўқинг.
Журналимизни ўқинг, фикрларингизни билдиринг. Бу биз учун муҳим.


Мамлакатимизнинг бир гуруҳ жамоат ходимлари, нуронийлари Меҳнат фахрийси кўкрак нишони билан тақдирландилар. Улар орасида «Гулистон» журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов Биринчи даражали Меҳнат фахрийси кўкрак нишони соҳиби бўлдилар. Таҳририят ходимлари, журналимиз мухлислари номидан устозни муборакбод этамиз.




Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма театри директори Мирза Азизов 2021 йил 16 апрель куни вафот этди. Мирза Азизов «Гулистон» журнали таҳрир ҳайъати аъзоси эди.
Журналимиз жамоаси актёрнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари ва мухлисларига чуқур таъзия изҳор қилади.


“Гулистон” журналининг 2021 йил 1-сони нашрдан чиқди. Муштарийларимизни бироз куттириб, дунё юзини кўрган журнал сермазмун ва қизиқарли материалларга бой. “Савдо-саноат палатаси – тадбиркорлар мададкори”. Палата раиси Адҳам Икромов билан мухбиримиз суҳбати.
Журналист Умид Ёқубовнинг халқ билан мулоқот тизими нақадар ҳаётий экани оғир ва мураккаб кечган 2020 йил мисолида шарҳланади.
Ўзбекистон – кўпмиллатли мамлакат. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов мақоласи.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан филология фанлари доктори Муслиҳиддин Муҳиддинов мақоласи, академик шоир Ғафур Ғуломнинг Навоий асарлари тадқиқоти пайтидаги хотираларни шоирнинг қизи Олмос қаламга олади. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги кутубхона ва Алишер Навоий номидаги академик катта театрдан мақолалар ёритилган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дилтортар ғазаллари шеърият ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
Шоир Нодир Жонузоқнинг янги шеърлари ҳам ушбу сондан ўрин олган.
Яқинда ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя” китоби ўқувчилар қўлига тегди. Шу китобни ўқиган мухлиснинг илҳоми яна бир ҳикоя туғилишига сабаб бўлган. Ўқиган одамнинг хулосаси бошқача бўлади.
“Ҳунармандлик – сабр, истедод, маҳорат”. Журнлист Ҳулкар Кузметованинг Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмасидан репортаж-мақоласи.
Ёш мақом ижрочилари Бобур Кенжаев ва Миршод Элов мулоҳазалари.
Шоир Азим Суюннинг ўзига хос шеъриятини, характерини шоира Ойдиннисо хотирлайди.
Ёш ёзувчи Нодирабегим Иброҳимованинг “Оппоқ тонг” ҳикояси кўнгилларга баҳорий ёруғлик олиб киради.
Шуҳрат Аббосов таваллудининг 90 йиллигига Шоҳруҳ Абдурасуловдан “Миллат режиссёри” мақоласи.
Жаноб Пьеронинг рассом боласи ким эди? Ўқинг, жуда қизиқ.
Шунингдек, журналхонлар бошқа кўплаб қизиқарли ва ўқишли материаллар билан танишишлари мумкин.
“Гулистон”ни ўқиганлар телеграмдаги ва фейсбукдаги саҳифаларимизга электрон почтамизга, манзилимизга мактуб билан фикрларини билдиришлари мумкин. Бу биз учун муҳим.






“Гулистон” журналининг 2020 йилдаги 6-сони нашрдан чиқди. Ушбу сонда ҳам муштарийлар ўзлари учун қизиқарли материаллар билан танишиши мумкин.
2021 йилда жонажон Ватанимиз давлат мустақиллигига 30 йил тўлади.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова тарихий-моддий ва маданий меросимизни асраш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлайди.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Миллий театримиз ўз мухлисларига янги йилда қандай спектакллар тақдим этиши ҳақида гапиради.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги олдидан.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги. Шогирдлар устозни хотирлайди.
Ёзувчи Хайриддин Султон ҳикояси.
Шоир Ғайрат Мажид шеърларидан бир даста.
Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов билан суҳбат.
Анна Германнинг ашулаларини тинглаганмисиз? Унга нима армон бўлиб қолган эди?
“Ниҳол” мукофоти совриндори Илёс Арабов билан мақом санъати хусусида суҳбат.
Ўзбекистон музейлари бўйлаб саёҳат давом этади. Бу гал Темурийлар тарихи давлат музейи ҳақида билиб оламиз.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Журнални ўқинг ва ўзингиз баҳо беринг.






«Гулистон» журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди. Барча муштарийлар, шогирдлар номидан устозни муборакбод этамиз.


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига

ТАЛАБЧАН МУҲАРРИР, МЕҲРИБОН УСТОЗ

«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 22 декабрь кунги сонидан.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

Karantin qoidalariga amal qiling!🙏


“Гулистон” журнали таҳририяти муштарийлари ва муаллифлари диққатига. Журналимизнинг манзили ўзгарди. Буюк Турон кўчасидан Навоий кўчаси 30-уй манзилига кўчдик. Таҳририят телефонлари маълум муддат ишламаслиги мумкин. Биз билан боғланиш учун 97 411 65 67 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Телеграмда алоқага чиқиш учун 90 978 12 81 рақами мавжуд.

Показано 20 последних публикаций.

85

подписчиков
Статистика канала