САНЪАТКОР ПОРТРЕТИГА ЧИЗГИЛАР…
Сизга севгим,
Сизга нафратим…
Бироқ бунинг кераги борми?
Бошингизга ҳар кун Машрабдек
Ҳозирлайсиз энг баланд дорни!..
Ҳамлет каби –«Ҳаёт ё Мамот!»
Искандардек ҳарбларни ёриб,
Алишердек йиғлайсиз жим-жит,
Онангизнинг пойига бориб…
Минорлардек ўтарсиз тикка,
Қалбингизга туташар йўллар.
Дарахтлардек юксалар кўкка
Ортингиздан эргашган гуллар…
Сувратингиз шартта бўлинган:
Ярми ёруғ,
ярми қоронғу.
Сиз тутасиз – бир ҳўплам жаннат,
Сиз тутасиз – бир дўзах оғу!..
О,Сиз -- Мастер!
О, Маэстро!
Ҳатто Иблис чалади торлар!
Ҳаёт асли – энг буюк саҳна,
Кетиб бўлган асл актёрлар.
Сизга оғир…
Ундан-да оғир,
Сизни куйиб севганларга ҳам!
Бу дунёда энди Ҳавво йўқ,
Қўрқмайсизми энди, эй Одам!..
Кўнглингизга – чуқур қудуққа
Энгашган Ой бунда қоладир.
Сиз сиғмайсиз на ер,на кўкка,
Ҳайратингиз ҳануз боладир!
Кафтингизда айланар олам,
Айтинг, ҳаёт – сирми, ўйинми?
Буюк Одам,
Эй Ёлғиз Одам,
Буюк бўлмоқ шунча қийинми?..
…Сизга севгим…
Сизга Ҳайратим!..
Zebo Mirzo
Сизга севгим,
Сизга нафратим…
Бироқ бунинг кераги борми?
Бошингизга ҳар кун Машрабдек
Ҳозирлайсиз энг баланд дорни!..
Ҳамлет каби –«Ҳаёт ё Мамот!»
Искандардек ҳарбларни ёриб,
Алишердек йиғлайсиз жим-жит,
Онангизнинг пойига бориб…
Минорлардек ўтарсиз тикка,
Қалбингизга туташар йўллар.
Дарахтлардек юксалар кўкка
Ортингиздан эргашган гуллар…
Сувратингиз шартта бўлинган:
Ярми ёруғ,
ярми қоронғу.
Сиз тутасиз – бир ҳўплам жаннат,
Сиз тутасиз – бир дўзах оғу!..
О,Сиз -- Мастер!
О, Маэстро!
Ҳатто Иблис чалади торлар!
Ҳаёт асли – энг буюк саҳна,
Кетиб бўлган асл актёрлар.
Сизга оғир…
Ундан-да оғир,
Сизни куйиб севганларга ҳам!
Бу дунёда энди Ҳавво йўқ,
Қўрқмайсизми энди, эй Одам!..
Кўнглингизга – чуқур қудуққа
Энгашган Ой бунда қоладир.
Сиз сиғмайсиз на ер,на кўкка,
Ҳайратингиз ҳануз боладир!
Кафтингизда айланар олам,
Айтинг, ҳаёт – сирми, ўйинми?
Буюк Одам,
Эй Ёлғиз Одам,
Буюк бўлмоқ шунча қийинми?..
…Сизга севгим…
Сизга Ҳайратим!..
Zebo Mirzo