G'oyib Yoronlar.uz|Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


💎 Наманган вилояти Поп тумани Тўда қишлоғи "ҒОЙИБ ЁРОНЛАР"Жоме масжиди 💎 Таклиф ва мурожаатлар учун 👇👇👇 Админ : Бош имом хатиб Қориев Мухаммад Расулжон тел.номер : 905525353 @xojiuzz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Қабр - инсоннинг гўштини ҳам, суягини ҳам ейди, фақат иймонини емайди".

👉 https://t.me/goyibyoronlar




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥БУГУН 20➖ЯНВАРЬ. ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃

​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻


🌼Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.

🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.

🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

👉 https://t.me/goyibyoronlar


АРОСАТ...

-Сиз озарбайжонлимисиз?...
Бу саволни икки кун аввал нотаниш аёл берди.
Ён тарафимдан тургани учун у тарафга сал қарадим, ёшроқ аёл шекилли…
Кайфиятсизроқ эдим, “йўқ” ишораси билан жавоб бериб, яна ҳаёл суришга “шўнғиб” кетдим.
-Сиз амакимга жуда ўхшар экансиз…
Бу нотаниш аёлнинг у тарафга умуман эътибор қилмасам ҳам менга ўз-ўзидан гапираверяпгани ғайри-табиий туюлди.
-Отам озари, мусулмон, онам тожик, католик насроний. Рус эмасман, ўзимни тожик деб ҳисоблайману-у, лекин ота томонимдан озариман…
Талаффузида умуман акцентсиз гапираётган нотаниш мени ҳушёр торттира бошлади.
“Ким бу? Нега менга гапиряпти? Мақсади нима? Товламачимикин? Эҳтимол нарироқда шериклари ҳам бордир? Бирор иш уюштиришяптимикин?”
-Мен болалигимдан шарқ мусиқаларини тинглайман. Онам доим таъқиқлаб келган. Кўпинча яшириб эшитишимга тўғри келган…
Менинг ҳаёлим чувалашиб, қандай қутулишни излай бошладим.
-Мен сезиб турибман, сизни ноқулай аҳволга солдим, узр сўрайман. Бир илтимосим бор, дўконга кириб чиққунимга қадар сумкамга қараб турсангиз!?
Шундагина бу аёлни мақсадларини чамалай бошладим, “демак шантаж қилмоқчи, сумкасини қўяди-да, қайтиб чиқиб нимасидир йўқолганидан жанжал бошланади”.
-Кечирасиз, вақтим йўқ, шошиб турибман.
-Сиз кетиб қолмайсиз, мен сизга ишонаман-дедида, сумкасини оғзи ярим-чала очиқ ҳолатда ташлаганча, шошиб дўконга кириб кетди.
“Энди тамом, кетсам ҳам, кетмасам ҳам, нимадир ишга аралашиб қолдим”.
Қандай йўл тутишни билмасдим, кетсам, менга омонат деб ишониб кетди. Кетмасам, бу ерда қандайдир бир иш бор.
Беш дақиқалар ўтар-ўтмас қайтиб чиқди.
-Билардим қаровсиз ташлаб кетмаслигингизни. Сизга бир саволим бор эди. Сиз ҳеч ножўя қадам ташлаганмисиз?
“Бўлди! Энди билдим кимлигини, тезроқ вақт борлигида қочиш керак!”
Кетиш тараддудига тушиб қолдим.
-Сиз саволимга жавоб бермадингиз!?
-Аллоҳ сақласин!-дедиму, ўрнимдан қўзғалдим.

    Сиз муҳтарам ўқувчим шу ергача дилингиздан нималар ўтганини маҳкам тутиб туринг. Ўйлагандирсиз, “шунча гап бўлибди-ю, кетиб юбормабдилар” деб. Ёмон аёл, ўғри, қаллоб, муттаҳам… Таҳминларингиз турлидир мен каби…

-Тўхтанг!
Шу ерда йўналиш бутунлай ўзгарди.

– Мен насронийча тарбия топдим, катта бўлдим, мутлақ динсиз  одамга турмушга узатилдим, урф-одатларим насронийча, аммо, ичимда ислом қайнайди, ундан роҳат топгиси келади, мен ҳатто умрим бино бўлиб бирор марта очиқ-сочиқ ҳам кийинмаганман…
Шундан кейингина аёл тарафга қарадим, боши яланг, очиқ бўлсада, ҳақиқатда шарқона либослар каби кенг, енглари узун кўйлакда эди.
-Мусулмонларни кўрсам, кўзларида меҳр кўринади, тарбияли, шарқ иси келиб туради. Мен ҳам мусулмон одамга турмушга чиқишни, менга ўргатишини, “эр” бўлиб ҳаёт муаммоларини зиммасига олишини ҳоҳлайман. Мен сизлардай мусулмонларни ҳавас қиламан, Сиздай эркакларни Аллоҳ кўпайтирсин-деди-да, бурилиб кетди. Охирги гапини яхши тушунолмай қолдим, “бизнинг бу юришимизга сизлар жавоб берасиз” дегандай бўлди шекилли…
Мен у аёлни аросатда қолибди деб ўйладим. Аммо у-ми, ё бизми аросатда, билмадим…

👉 https://t.me/goyibyoronlar


​​​​ВАЪДА БЕРДИНГМИ БАЖАР...

Куп йилдан бери хайдовчилик касби билан шугулланаман.- дея гапида давом этди бир танишим. Шунча йил тажрибам асосан катта юк машиналарини бошкариш билан утди. Бир сафар шундай вокеа руй берганди. Камаз машина бошкарардим ушанда. Галлани ортишди, мен шу юкни бир шахардан бошка шахарга олиб боришим керак эди.
Кечрок йулга чикдим. Буни сабаби, кундуз куни жуда иссик булгани эди. Кечкурун салкинда юриш хар томонлама кулай эди. Юкнинг огирлигидан, хамда куёш тафтидан исиб кетган йулни тафтидан машинамни болони ёрилиб кетди. Бир четга тухтатдим-да, биринчи запаскамни алмаштирдим. Йулимда давом этдим. Тахминан йигирма кмча йулни босиб утганимдан сунг машинам яхши тормаётганини сездим. Йулнинг четига тухтатдим ва машинадан тушиб карасам бира тула иккита болон тешилиб, дами чикиб кетибди экан. Бирини иккинчи запаскага алмаштирдим. Иккинчисига бошка запаскам энди йук. Нима килсам экан деб уйлаб турганимда, йул четида темир панжара билан уралган, автохалокатга учраган бир бечоранинг кабрига кузим тушди. Кабрнинг орка томонида эса Камаз машинасининг бир болони ётган экан. Менимча мана шу ерда автохалокат булганлиги учун, мархумнинг кариндошлари машинасининг болонини шу ерга куйиб кетишган булса керак. Кабр ёнига утириб, фотиха дуосини укидим, иложсиз уша ердаги болонни олдим ва :
-- Эй биродар, мени бу ишим учун кечиринг! Юкни манзилга етказишим керак, мени кутишяпти, албатта кайтишда яна мана шу жойга болонингизни куйиб кетаман!- деб ваъда бердим.
Болонни алмаштириб, эсон омон юкни манзилга етказдим. Аммо иш билан булиб кайтишда болонни жойига кайтариб куймабман. Орадан ярим йилча вакт утиб, яна шу маршрут буйича юк олиб боришимга тугри келди. Машинамга юкни юклатиш учун куйдим ва кутиш чогида бироз мизгиб колибман. Бир пайт туш курибман. Кучли ёмгир ёгаётган эмиш, мен машинамда утирган эмишман. Ёнимга ёши тахминан кирклардаги эгнига плаш кийиб олган бир эркак келаётганини курдим. Ёнимга келиб тухтади ва:
-- Салом ука, сен нега бундай мени алдаб кетдинг? Болонимни олдинг, кайтаришга ваъда бердинг. Эх сени караю....мен сени жазоламокчи эдим аммо сенга рахмим келгани учун индамадим. Гунохга ботмагин, болонимни жойига кайтариб куй!- деди.
Мен сесканиб уйгониб кетдим. Уша вокеани эсладим. Юкни манзилига етказиб берганимдан сунг, кайтишда уша кабр ёнига тухтадим. Кабр олдида утириб фотиха дуосини укидим ва ушанда олган болонни кабр оркасига худди уша жойига куйдим. Бир пайт кабр тошидаги расмга кузим тушиб кетди. Худди тушимда мени огохлантирган инсонни узи эди.
-- Биродар, мени кечиринг! Болонни олиб кайтараман деб ваъда бериб вактида кайтармабман.
Мана болонни олиб келиб жойига куйдим.
Рахмат сизга биродар. Яна бир бор узр!- дея кабр тошига караб гапирдим.
Йулимда давом этдим.
Кун кекурун булиб хам колган эди.
Уйга келгач, гаражга машинамни куйиб, машинамдан тушдим. Куни буйи йулда юриб чарчаганлигим сабабли тез ухлаб колибман. Бир пайт яна туш курибман. Тушимда яна уша автохалокатга учраган инсон кирибди. Ёнимга келиб, кулиб турганча:
-- Хечкиси йук ука, мени жахлим чикмади. Бунака вокеалар учраб туради. - дея кайтиб кетди.
Бошка у томонларга утмадим.
Буни устига бошка машина олдим.
Лекин хали хам уша рахматли касбдошимни кабри олдида булган ишларни унутганим йук.
Кабрда ётган диндошларимизни кабрлари нурга тулсин.

👉 https://t.me/goyibyoronlar




Репост из: Bahromjon Abdurahmonov
📖 Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).

Намоз вақтлари

⏰ Бомдод 06:50
⏰ Пешин   13:00
⏰ Аср         15:50
⏰ Шом       17:25
⏰ Хуфтон   19:00

💎 Наманган вилояти  Поп тумани Тўда қишлоғи "ҒОЙИБ ЁРОНЛАР"Жоме масжиди"

🟥Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

🚀 Улашинг: https://t.me/goyibyoronlar


Репост из: Bahromjon Abdurahmonov
Ҳақиқатан ҳайратланарли ҳаётий қисса

Бир қиз қуйидагиларни ҳикоя қилади:
"Бир йигит менга уйланиш учун совчи бўлиб келди ва унинг менга уйланиши учун қўйган ягона шарти онасига ғамхўрлик қилишим эди. У мендан бундан ортиқ ҳеч нима талаб қилмаслигини, фақат ишга кетган вақтида ўн йилдан бери ўринга михланиб қолган онасини парвариш қилиб турса шунинг ўзи кифоя эканлигини айтди.
У яна қўшимча қилиб:
— Бу сенинг зиммангдаги мажбурият эмас, балки инсонпарварлик асосида ва менга итоат қилган ҳолда қиладиган ишларинг бўлади- деди.
Мен кўп ўйладим ва ҳатто иккиландим. Ахир, бу одамга хотин эмас, хизматчи керак эканда дедим.
Ниҳоят отам билан маслаҳатлашдим. У менинг фикрларимни эшитиб кўриб, шундай деди:
— Қизим, бу сенинг ҳаётинг, менинг унга аралашишга ҳаққим йўқ. Аммо менинг маслаҳатимни сўраганинг учун айтаман: "Яхшилик қилиш инсонни ҳар қандай ёмонликдан сақлайди" деган гап бор. Онасига бундай ғамхўрлик қиладиган одам сенга ҳам ҳеч қачон ёмонлик қилмайди. Агар у сени яхши кўрса, сени иззат-икром қилади, ёқтирмаса ҳам ҳурматни сақлайди. Агар унинг онасига ғамхўрлик қилишга қодир бўлсанг, рози бўл. Аммо бу ишда шайтон қалбингга ёмонлик солиши мумкинлигини ҳис қилсанг, “йўқ” де.
Мен рози бўлдим ва биз турмуш қурдик. Тўйдан кейинги биринчи кечамизда у мени онасининг хонасига олиб кирди. Хонага кириб ҳайратга тушдим! Онасининг хонаси жаннатдай покиза ва чиройли эди. Унинг уйини бошқа жойлар билан солиштирганда, бу хона алоҳида меҳр билан безатилганди.
У онасининг ёнига борди ва елкасини енгилгина қоқиб:
— Онажон, мен сизга ваъда қилган совғани олиб келдим. Менинг хотинимни кўришни хоҳлайсизми? — деди.
Онаси кўзларини очиб, аввал ўғлига, кейин эса менга нигоҳ ташлади. Онажонимнинг қарашлари оғриққа тўла, аммо юзларида ҳузнли табассум бор эди. Ўша лаҳзани сўз билан ифода этишнинг иложи йўқ. Онаси шундай деди:
— Қизим, туйингиз муборак бўлсин. Сизга меҳрибон фарзанд беришини ва ўғлимга муносиб жуфт бўлишингизни Аллоҳдан сўрайман.
Онаси шу гапларни айтиб кўзларидан ёш тўкканда, у:
— Онажон, йиғламанг, деб кўз ёшларини оҳиста артиб қўйди.
Мен эса онажонининг қўли ва пешонасини ўпиб:
— Омин, онажон, — дедим.

Шундан кейин бу уйдаги кунларим барча нарсадан ҳайрон қолиш билан ўтди. У онасига ўз қўли билан ғамхўрлик қиларди: юз-қўлларини ювиш, сочларини ювиб- тараш ҳам унинг одатий ишларидан эди. Онажониси қийналиб қолмаслиги учун махсус юмшоқ тароқ олиб келганида, унинг ўз онасига бўлган меҳрига янада ҳайратландим.
У онасининг саломатлигига ҳеч қачон эътиборсизлик қилмасди. Ҳар кеча камида уч марта уйғониб онасин у ёнбошидан, бу ёнбошига айлантириб, ёнбошларида яралар пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қиларди.
Мен бу инсоннинг онасига бўлган муҳаббатини яхши кўриб қолдим. Мендан талаб қилинган ягона вазифа — онажонига овқат бериб, дори-дармонларини ичириб туриш эди.

Мен ўғил кўрганимда, боламни онажонисининг қучоғига қўйдим ва: дуо қилинг, набирангиз ҳам ўғлингиздек ота-онасига меҳрли бўлишини истайман, дедим.
Онажоним шундай жавоб берди:
— Қизим, менинг ўғлим Аллоҳнинг менга берган неъмати. Сен ҳам доим Аллоҳдан унинг тарбиясида ёрдам сўраб дуо қил.
Эримнинг ҳаёти тўла-тўкис яхшилик, барака ва онасига бўлган беқиёс меҳр эди. Бир кун ҳам унга норозилик билдирганини кўрмадим.

Ёшлар учун ибрат олишга арзийдиган бу одам — шайх доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий эди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/goyibyoronlar


Репост из: Bahromjon Abdurahmonov
Ҳақиқатан ҳайратланарли ҳаётий қисса!


💐Ота-онаси ҳаёт бўлган даврда фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи  амаллар:

✅ота-онасига итоат қилиш
✅ота-онага лаббай деб, буюрган ишларини малолланмасдан, гўзал тарзда бажариш;
✅ота-онага доимо яхшилик ва эҳсонда бўлиш.
✅ота-онага камтарлик ва камсуқумлик билан муомала қилиш.
✅ота-оналарнинг рухсатларисиз сафарга чиқмаслик.
-----------------
💐Ота-онаси вафотидан сўнг фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар:

✅ота-онанинг ҳаққига дуо ва истиғфорларни доим айтиш;
✅ота-онанинг дўстлари билан алоқани узмай, уларга яхшилик қилиш орқали ҳурматларини жойига қўйиш;
✅ота-оналарнинг васийятларини бажариш;
✅ота-она сабабли қариндош бўлганлар билан силаи раҳм қилиш.
-----------------
🤲🏼🤲🏼🤲🏼Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, ўтганларини эса, Ўз раҳматига ғарқ айласин!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Aҳмад ибни Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: «Бир одам Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, қалби қаттиқлигидан шикоят қилди. Яъни бераҳмман, шафқатсизман деган маънода. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Aгар қалбинг юмшашини истасанг мискинни таомлантир, қорни очга таом бер, ва етимнинг бошини сила» - дедилар.

Демак етимнинг бошини силаш унга меҳрибонлик кўрсатиш қалб қаттиқлигини кетқизади. Ва қалбга бу иш хотиржамлик сакинат олиб келади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/goyibyoronlar


ЭНГ АФЗАЛ 3 НЕЪМАТ

❇️ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ҳамда дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/goyibyoronlar


FAΦΛAT

Ғафлат афсус-надоматни келтириб чиқаради ва неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади. Ғафлат Аллоҳнинг йўлини пардалайди. Ғафлат ҳасаднинг кучайиши ва кишининг озорланишига сабаб бўлади. Бир киши тушида устозини кўриб: “Сизнингча, қандай пушаймонлик оғирроқ?” – деб сўрабди. Устози: “Ғафлат сабаб бўлган пушаймонлик”, – деб жавоб берибди. Яна бир киши тушида Зуннун Мисрийни кўриб, унга бундай савол беради: “Аллоҳ сенга нима деди?” Мисрий жавоб қилади: “Мени ўз ҳузурида тик турғазиб, бундай деди: «Эй ёлғончи, мени севганингни иддао қилардинг, ундай бўлса, кейин нега ғафлатда ётдинг?!»

Ғафлатдасан, қалбинг адашмоқда. Умринг ўтди, гуноҳларинг қалашмокда.

Абу Ҳомид Ғаззолий.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

👉 https://t.me/goyibyoronlar


✍ Раббоний қоида:

❗️ Намозни қанча зое қилсанг, шаҳватга шунча мубтало бўлаверасан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Ортларидан шундай ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).

‼️ Намозга қанча эътиборли бўлсанг, шаҳватдан шунча йироқ бўласан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур» (Анкабут сураси, 45-оят).

💠 Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ: «Азонни эшитиши билан намоз ўқишда бардавом бўладиган кишининг қалби очиқ, фикри теран бўлади. Зеро, ким Аллоҳнинг амрини адо этса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини раво қилади», дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

👉 https://t.me/goyibyoronlar




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳу.

Бугун якшанба
—19 январь 2025
—19 ражаб 1446.


🤲 Аллоҳим, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан,
кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган
дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни
сўраймиз!

😘👉 https://t.me/goyibyoronlar


#Муҳим
❗️ ГУНОҲКОРЛАР УЧУН БУ ДУНЁДА БЎЛАДИГАН ЗАРАРЛАР

– Илмдан маҳрум бўлиш;
– Ризқи тор бўлиши;
– Аллоҳ таолонинг зикридан узоқ бўлиши;
– Одамлардан узоқда бўлиши. Хоссатан, яхшилардан;
– Ишларида қийинчиликка тушиб қолиши;
– Қалби қорайиши, заифлашиши;
– Қалби қорайиб, заифлашгач, жисми ҳам касалланиши;
– Тоат ва тавба учун бўладиган тавфиқни Аллоҳ таоло тортиб олиб қўйиши;
– Гуноҳларни ёмон кўрмайдиган бўлиб қолиши;
– Аллоҳнинг ҳузурида хору зор бўлиши;
– Одамларга зарари тегиши (яъни гуноҳлар қаҳатчиликка, қурғоқчиликка сабаб бўлади. Бундан эса жонзотлар, одамлар ва ҳайвонларга зиён етади);
– Ақлнинг бузилиши;
– Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг осийларга лаънати;
– Осийларнинг малоикалар дуосига кирмаслиги;
– Еру осмон баракасидан маҳрум бўлиши;
– Ундан ғайрат, ҳaёнинг кетиши;
– Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва ҳайбати осий қалбидан кетиши;
– Ғам-ташвишнинг кўплиги;
– Шайтон уни бошқариши;
– Қалб изтироби;
– Ўлим олдидан тавба насиб этмаслиги;
– Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.

Ашраф Али Таҳонавий
"Жаннат зийнати" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик

1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Кўзгу

Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
-  Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир...
-  Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
-  Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
-  Унда қизим мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб  эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
-                   Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўришига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.      

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 https://t.me/goyibyoronlar

Показано 20 последних публикаций.