Ғойиб эронлар масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти Чуст тумани "Ғойиб эронлар" жомеь масжидининг диний-маърифий
телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, азизлар!

Саҳар тонгдан дуо қилинг
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин
Чин юракдан ибодат қилинг
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


РОСТГЎЙЛИК МИНГ ДИНОРДАН УСТУН

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳадис ровийларини излаб денгиз сафарига чиқадилар. Ҳамёнларида минг динор пул бор эди. Йўловчилардан бири олим ёнига келиб, “иззат-икроми, ҳурматини” билдирди, ўзини яқин тутди. Имом Бухорий ҳам унга илтифот кўрсатиб, самимий муомала қилди. Бир неча бор суҳбатлашиб ўтиришди. Бир гал шериги қувлик билан Имом Бухорийнинг ростгўйлигидан фойдаланиб, олимда минг динор пул борлигини билиб олди.
Эртасига ҳалиги одам уйқудан уйғонгач, ҳўнграб йиғлашга тушди. Бақирганича ёқасини йиртиб, юз-бошларига уриб, дод-вой солди. Одамлар унинг фарёдидан ҳайратга тушишди. Кема масъуллари сабабини сўраб, уни саволга тутишди. Ўзини жабрдийда кўрсатиб: “Минг динорим бор эди, йўқолиб қолди”, деб зорланди у. Шунда тафтишчилар кемадаги барча йўловчиларнинг чўнтакларини бирма-бир текшира бошлашди. Имом Бухорий ҳазратлари ҳамёнидаги пулни денгизга улоқтирдилар. Тафтишчилар ҳаммани текширишди, ҳеч қандай пул топишмади. Шундан сўнг улар пул йўқотдим деб туҳматчилик қилгани, ёлғон гапиргани учун ҳалиги одамнинг таъзирини беришди.
Кема манзилга етиб келди, одамлар қирғоққа тушишди. Ҳалиги ёлғончи киши Имом Бухорийнинг ёнига келиб, минг динорини қаерга, қандай яшириб қўйганини сўради. “Денгизга ташлаб юбордим”, дедилар Имом Бухорий хотиржам. “Шунча кўп пулни-я, қандай кўзинг қийди?”, деб сўради у яна. Имом Бухорий ҳазратлари: “Эй жоҳил, ҳаётимни илмга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини тўплашга сарф қилганимни билмайсан шекилли? Ҳамма менинг ҳалол, тўғри одамлигимни билади. Нега энди ҳурматимни, қадримни ёлғончи бир ўғрининг туҳматига бой беришим керак? Қандайдир динорларни деб умр бўйи мисқоллаб топганим ишонч ва адолатдек баҳосиз дурни йўқотишим тўғрими, ахир?”, дея жавоб қайтардилар.
@mehrob_uz

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг!!!

❄️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуқ.. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан ўтишимиз даркор... Бу кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг...

Бугуннинг ажойиботларини ўзимиз яратамиз, қадрдон...

Аллох сизга мададкор бўлсин!

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Араб бадавийларининг қадимий шундай машҳур ҳикмати бор:
"Найза қиммат, ўлжа эса бор йўғи битта пашша".

Бу ҳикмат аҳамиятсиз одамлар билан бемаъни жанжаллар ҳаётингизни ўғирлайди, фикрингизни чалғитади ва режаларингизни бузади, деган маънони билдиради.
Вақт ўтганидан сўнг, ҳаётингизда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган жанжалларга аралашиб юрганингизни тушуниб етасиз ва бу сизни ҳаётингиздаги асосий мақсадларингиздан чалғитиб қўйганини англайсиз.
Ҳаётимиздаги кўплаб нарсалар биздан ҳатто бирон-бир реакция билдирилишига ҳам арзимайди.
Энг яхшиси, тинч яшаш ва миллионлаб бемаъни тортишувлардан ўзимизни четда тутишдир.


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барака нима?

Барака шуки топган пули миллион-миллион бўлиб, ноли кўпайиши эмас, ўзига юқиши, оиласига юқиши.

Бундан катта бойлик йўқ...

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Репост из: Muslim.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЁЛЛАРИМИЗНИ ҲАМ ЎҚИТАЙЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared


Иншо...

— Эртага дам олиш ку­ни, —­­ ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
— Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:
— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
— Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...
— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
— Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
— Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
— Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
— Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
— Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
— Яша! Борақол хонангга...
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
— Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
— Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
— Ўзингиз ўқиб кўрди­нгизми?
— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ✨

✨Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

🍀 Қалбингиз иймонга,✨
🍀 Уйингиз қувончга,✨
🍀 Юзингиз нурларга,✨

✨Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

✨Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲
ХАЙРЛИ КУН!


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!


#infografika #pirotehnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АҚОИД

АҚИДАДА АДАШМАЙЛИК!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иброҳим Тожиддинов ,
Чуст тумани “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИХТИЛОФ

ИСЛОМДА “ДОРУЛ ИСЛОМ” ВА “ДОРУЛ КУФР” МАСАЛАСИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ НАЖОТ ТОПИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИДИР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани "Эскибод" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Жума_тилаги.

Аллоҳ таоло бугунги дуоларингизни  ижобат  айласин!
Амал қиладиган илм  ўзи рози бўладиган ишлар билан сийласин!

ЖУМА МУБОРАК!
                              
Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


#Жума_табриги…

Умр  берди  Аллоҳим
шукурлар  бўлсин.
Исломни дин  этди  хамдлар  бўлсин.
Илоҳим  қалбингиз  илм  нурга  тўлсин.
Жума аёмингиз муборак  бўлсин!
                                                              
Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУТААССИБЛИК

ИСЛОМДА МУТААССИБЛИК ЙЎҚ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иминжон Абдурахимов ,
Поп тумани "Тошхўжа эшон" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.