Эртага баъзи жойларга қор ёғади Шу йилнинг 30 январь куни Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин.
“Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро Навоий вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉
https://t.me/globus24uz