ОЙ КУНЛАРИ ОЛДИДАН ТЕРИ ПАРВАРИШИ
#qizlarbekati
Ҳайз олди кунлари тери кўринишида ёқимсиз ўзгаришлар юз беради. Юз терисидаги майда тошмалар, қичишиш, ҳуснбузар яна тери ёғлашишини айтмайсизми? Тўғри, буларнинг бари гормонал ҳолатга боғлиқ. Аммо ана шу кунларда ҳам гўзаллигимизни сақлаб қолишимиз ва ҳар доимгидек латофатли кўринишимиз мумкин.
2 ҲАФТА ОЛДИН
Аёллик гормони миқдори пасаяди ва бу билан тестестерон миқдорининг ортишига замин яратилади. Гормонал ҳолатнинг ўзгариши ёғ безларини фаоллаштириб, юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлади.
ЧОРАСИ: пардозни тозалаётганда тери яллиғланишига қарши косметик воситалардан фойдаланинг. Масалан, таркибида мойчечак ёки тирноқгул бўлгани воситалар айни муддао.
БИР ҲАФТА ОЛДИН
Юзнинг пешона, дахан ва ёноқ қисмларида тошмалар миқдори ортиб, тери тобора ёғлашиб боради. ҳайз циклининг бошланишига оз қолди. Демакки, андроген гормони кўпроқ ишлаб чиқилаяпти. Юзингиздаги ўзгаришлар шундан.
ЧОРАСИ: аввало таомланиш тартибини қайта кўриб чиқинг. Углеводларни имкон қадар камайтиринг. Булар ҳар қандай турдаги ширинликлардир. Ёғли махсулотлар ҳам чекланиши лозим. ҳатто, ёғли сут-қатиқ махсулотлари ҳам тавсия этилмайди. Юздаги пардозни тозалаб олгач, таъсирчан тери учун мўлжалланган скраб ёрдамида кичик пилинг ўтказинг.
БИР НЕЧА КУН ИЛГАРИ
Гормонал ҳолатдаги ўзгаришлар якунига етмаган бўлса-да, асосий жараён ортда қолди. Эндиги муаммо тери таъсирчанлигининг ортишидир. Аҳамият берган бўлсангиз, гўзаллик салонларида депиляция, қош териш муолажаларини ўтказишдан олдин ҳайз кунлари тўғрисида сўралади. Бу пайтда тери таъсирчанлиги ошгани ҳисобига қош териш ёки бошқа тери муолажадари ўтказилмайди.
ЧОРАСИ: агар тери таъсирчанлиги ортиб, қичишиш, қизаришлар ёки шу каби бошқа безовталиклар кузатилса, таъсирчан тери учун мўлжалланган пардоз воситаларидан фойдаланинг.
ҲАЙЗ БОШЛАНГАНИДАН СЎНГ...
Балки аҳамият бермагандирсиз, ҳайз цикли бошланиб, тўртинчи-бешинчи кунларга келганда тери майинлашади. Безовталиклар камаяди. Бу пайтда юз терисини озиқлантирувчи, намлантирувчи муолажаларни бажариш мумкин.
ҳайз кунларидаги безовталикларни енгиллаштириш учун кўпроқ суюқлик ичинг. Наъматак дамламаси, газсиз сув, суюқ дамланган кўк чой, мева ва сабзавот шарбатлари айни муддао.Агар ширинликни ихтиёр этсангиз аччиқ қора шоколад кайфиятингизни яхшилайди.
@Qizlarmaktabi